Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари


(1). Кап ўсимликлар ҳукмронлиги ва области


Download 0.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/89
Sana10.01.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1085993
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   89
Bog'liq
biogeografiya asoslari

27 (1). Кап ўсимликлар ҳукмронлиги ва области. Бу ҳукмронлик жуда кичик 
майдонни эгаллаб, Африка материгининг энг жанубий кисмида жойлашган. Бy ҳукмронлик 
1 та област хисобланади. Олимлар бу кичик областга ҳукмронлик даражасини беришига 
сабаб нихоятда ўсимликлар флорасига бой ва ўзига хос такрорланмас. Шунинг учун ер 
шаридаги энг кичик Циркомбориал областга нисбатан бир неча юз баробар кичкина 
ўсимликлар ҳукмронлиги ҳисобланади. Бу ҳудудда 7 мингдан ортик ўсимлик тури булиб, 
уларнинг ичида бир неча минглаб эндемик тур, 280 дан ортик авлод ва 7 та оила эндем 
хисобланади. 
5. Австралия ўсимлик ҳукмронлиги - бу ўсимлик ҳукмронлигига асосан Австралия 
материги ва унинг атрофидаги бир неча ороллар киради. Бу ҳукмронлик ҳудудидаги 
ўсимликлар ер шарининг бошқа областидан кескин ажралиб туради. Эндемик турларга бой. 
Ўзига хос ўсимлик турлари мавжуд. 8 дан ортиқ эндем оила 570 дан ортиқ авлод ва 1000 лаб 
ўсимлик тури эндемик хисобланади. Бу хукмронлик 3 та областга бўлинади.
28 (1). Шимоли-шарқий Австралия области. Бунга Австралиянинг шимоли-шарқий 
қисми, Тасмания ва бир неча майда ороллар киради. Бу областда 4 эндем оила 200 дан ортиқ 
авлод ва бир неча юзлаб турлар эндем хисобланади.
29 (2). Жанубий-Ғарбий Австралия области. Бу област Австралия ҳукмронлиги 
ичида энг кичиги булиб, Австралиянинг жануби-ғарбида жойлашган. Бунга қирғоққа яқин 
бир неча ороллар ҳам киради. Лекин бу област эндемик турларга бойлиги билан ажралиб 
туради, яъни материклар ичида ягона. Бу областда 2841 тур ўсимлик яшаб, 2472 эндем тур, 
125 авлод, 4 та оила эндем хисобланади.
30 (3). Марказий Австралия области. Бу уччала област таркибида энг каттаси 
ҳисобланади. Бунга Австралия чўллари, Хинд океани қирғогидаги бир неча ороллар киради. 


51 
Бу област ҳудудида 85 авлод эндем бир неча юзлаб турлар эндем хисобланади. Эндем оила 
Австралия чўлларида дарахтли ва бутали саванна ўрмонлари кўпроқ учрайди. 

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling