Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари


Download 0.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/89
Sana10.01.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1085993
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   89
Bog'liq
biogeografiya asoslari

1. Эфиопия области. Бу область ҳудудига Африка материгининг жанубий қисмидан 
бошлаб, Сахрои Кабргача булган майдонни Ўз ичига олади. Бу областнинг асосий кисмини 
экваториал иқлим минтакаси ташкил килганлиги учун экваториал ўрмонлар ва 
саванналардан иборат. Шунинг учун бу областда узига хос ҳайвонлар таркалган. Сут 
эмизувчиларнинг кўпчилик турлари эндем ҳисобланади. Жумладан, Антилопа, Аленларнинг 
2 тури, Жирафа, зебра, Африка фили, Шимпанзе, Горилла, Мартишка, Бегемотларнинг 2 
тури, Носорок, йирткичлардан Африка йулбарси, Геопард, ѐввойи мушук, Гиена (бўри йўқ). 
Гиена Африка саванналари учун санитариялик вазифасини бажаради. Бу областда судралиб 
юрувчилар кенг таркалган. Масалан: калтакесак эчкиэмарлар, геконлар, аспидлар иоласига 
мансуб булган кобралар, умуман 20 дан ортик хил илонлар яшайди. Экваториал ўрмонлар 
зонасида 7-9 метр келадиган питонлар яшайди. Бу областда эндем туркумлардан страус 
(Африка туяқуши). Умурткасизлардан турли хил хашаротлар эндем хисобланади.
2. Индомалай области. Бу область ҳудудига Осиѐнинг тропик ва субтропик қисми 
киради, яъни Хиндистон, Покистон, Хитойнинг жанубий қисми, Бирма, Вьетнам, Катта ва 
Кичик зонд ороллар, Янги Гвинея ва Фиджи ороллари киради. Бу область иқлими жуда 
хилма-хил. Кўп ороллар бир-биридан яхши ажралган. Шунинг учун ҳайвонот олами ҳам 
бир-биридан кескин фарқ қилиб, хилма-хилдир. Биргина сут эмизувчиларнинг 46 оиласи 
эндем ҳисобланади.
Коқчиглийларни 5 та оиласи, йирткичларнинг жуда куп вакиллари йулбарс, леопард, 
геопард кенг таркалган. Узига хос ҳайвонлардан Хиндистон филлари, тапрлар, носороклар, 
тунгизлар, буйволлар, архарлар кенг таркалган. Приматларнинг орангутан, гиббон, лемур, 
шимпанзе каби турлари таркалган. Қушлардан жаннат қуши, казауралар, товуслар, бойѐгли 
(сава), судралиб юрувчилардан тошбақалар, калтакесаклар, илонлар, тимсохлар, учар 
калтакесаклар, илонларни 45 та эндем тури бор. Жумладан, гадюка, аспид, кузанакшли 


53 
илонлар эндем хисобланади.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling