Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари


Download 0.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/89
Sana10.01.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1085993
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   89
Bog'liq
biogeografiya asoslari

3. Баргли ўрмонлар – аввлги зоналарга нисбатан бир неча бор илик ѐзи иссик, киши 
совук, ѐғин ва бугланиш микдори тенг. Шунинг учун бундай ўрмонларда ўсимликлар 
турларга бой, энг мухими яруслар кузга ташланади. Ер юзаси утсимон ўсимликлар билан 
копланган. Бу
ўрмонлар саноатда катта ахамиятга эга. Умуман баргли ўрмонлар хал хужалигида энг куп 
ишлатилади. Масалан: тилгоч, карагай, кора карагай, пихта, ель, тист, кайн, эман, дуб, 


58 
заранг, бук кабилардир. 
Дашт зонаси – кенг баргли ўрмонларнинг жанубий кисми сийраклашиб аста-секин 
ўрмон дашт, дашт зоналарига айланиб кетади. Ўрмон-дашт зонасининг флораси нихоятда 
бой ва улар асосан мезофитлар хисобланади. Бундай даштлар асосан Европа, Осиѐ, 
жанубий Америка, шимолий Америка (кисман), Австралия ва Янги Зеландияда учрайди. 
Дашт зоналарига МДХнинг асосан Россиянинг жанубий кисми, шимолий Қозогистон 
ҳудудларида жойлашган бўлиб, 4 млн. км
2
дан ортиқ майдонни эгаллаган. Дашт зонаси 
Монголия ҳудудида хам кенг тарқалган. Унинг иқлими қуруқ континенталдир. Масалан: 
Козогистон даштларида ѐз 170-190 кун булса, гарбий даштларда 105-120 кун булади. Ёзнинг 
ўртача ҳарорати +21 - +23 
о
С ни ташкил қилади. Йиллик ўртача + 
о
3-7
о
С бўлади. 
Жануброқда эса ўртача температура 10
о
С бўлади. Даш зонаси асосан чорвачиликни 
ривожлантиришда аҳамияти катта. 
4. Чўл зонаси ўсимликлари – бу зона ўсимликлари узига хос иқлим хусусиятига эга. 
Чўл зонаси фаунаси ўзига хос булиб, бу зона шимолий ва жанубий кенгликларда таркалган. 
Иқлим шароитига кура 3 га булинади. 
1. Тропик чўллар. 
2. Уртача иқлимли чўллар. 
3. Субтропик иқлимли чўллар. 
Ер шаридаги энг машхур чўллардан Ўрта Осиѐ чўлларини, Африка сахроси, Намиб, 
Арабистон сахроси чўлини, Марказий Осий чўлини, Жанубий Америка чўлларини киритиш 
мумкин. Умуман чўл зонасининг барчасида хам сув етишмаслиги умумий хусусиятдир. 
Лекин чўл мухитида эфемер, эфемероид, чала бута, бутачаларнинг жуда куп турлари усади. 
Ҳайвонлари асосан сут эмизувчилар, қушлар, судралиб юрувчилар, кенг таркалган. 
МДҲнинг чўллари 2 млн км
2
дан ортик булиб уларнинг деярли барчаси Ўрта Осиѐ 
Республикалари ҳудудига туғри келади. Ёғин микдори бу зоналарда 100-150 мм дан 
ортмайди. Ёзи иссиқ. 

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling