Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари


Download 0.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/89
Sana10.01.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1085993
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   89
Bog'liq
biogeografiya asoslari

5. Тропик ўрмонлар зонаси – бу зона асосан экваторнинг шимолий ва жанубий 
зоналарига жойлашган булиб, ўсимлик ва ҳайвонот олами учун энг кулай шароитига кўра 
тропик ўрмонлар 4 группага булинади. 
1. Нам тропик ўрмонлар. 
2. Қишда яшил ўрмонлар ѐки бутазорлар. 
3. Магра ўрмонлари ѐки нам тропик бутазорлар. 
4. Саванналар кишда яшил ксерофилл ўрмонлар. 
Нам тропик ўрмонлар-экваторда ва унинг шимолий ва жанубий томонларида жойлашган. 
Улар Шаркий Осиѐнинг, Хиндистон, Бангла деш, Шри-Ланка, Бирма, Вьетнам, Камбоджа, 
Лаос, Индонезия, Жанубий Америкада Амазонка кўп тарқалган. Нам тропик ўрмонларда, 
ѐғингарчилик ниҳоятда катта, ўртача йиллик ѐғин 2000-4000 мм ни ташкил килади. 
Атмосферанинг нисбий намлиги, деярли 90% дан кам булмайди. Йиллик харорат 25-30 
о
С 
булиб, энг совук даврда 1-5
о
С атрофида фарк қилади холос. Ёз ойининг энг иссик 
температураси 35-36 
о
С дан ортмайди. Пасти 18 
о
С дан пастга тушмайди. Чунки 
бугланишнинг кучлилиги таъсир килади. Шунинг учун нам тропик ўрмонларда 
ўсимликнинг энг калин (зич). Маълум майдонда яшаши мумкин булган организмнинг тула 
имконияти фойдаланилган. Бу ўрмонларда ерни юза кисми утлокзорлар эмас, нихоятда кам 
тур усади. Ўрмон ости флораси камбагал. Бу зонада лианалар (чирмашиб ўсувчи) эпифидлар 
ва каулифлор ўсимликлар куп учрайди. Каулифлорлар гуллари шохларида булмасдан
бевосита танасида буладиган ўсимликлардир. Нам тропик ўрмонларда учрайдиган 
дарахтларнинг бошка жойда учрамайдиган турлари узига хос. Фонерофитларнинг 
терофитларга ўзига хос турлари кўп. Айниқса бу жойларда сапрофидлар кўп, лекин 
паразитлар кам. 
2. Магра ўрмонлари – нам тропик бутазорлар асосан булар денгиз кирғоқларида 
яшайдиган ўсимликлар, улар шўр муҳитда ўсади. Улар сувни қутарилиши ва пасайишига 
караб, илдиз кисми гох сув ичида, гох атмосферада яшайдиган ўрмонзорлар киради. Булар 


59 
экватор зонасидаги деярли барча океан ва денгиз киргокларида учрайди. Калифорния
Бермут, Бразилия, Янги Зеландия, Австралия ва Африка кирғоқларида кўплаб ўсади. 
3. Ёзда баргини тўкадиган қишда яшил ўрмонлар – булар континентал иқлимли 
жойлардаги характерли булиб, гох куруқ, гох нам шамоллар эсиб туради. Ўрмонлари нам 
тропик ўрмонларига ўхшаса хам аммо қурғоқчилик даврларида баргларини тўкади. Бу ерда 
ѐғин микдори 900-1500 мм гача, йилнинг совуқ фасли билан иссиик фасли орасидаги 
хароратнинг фарқи 8-14 
о
С. Бу ерларда июнь-октябрь ойлари қурғоқчилик хисобланади ва 
бу ерларда дарахтлар баргини тукади. 
4. Саванналар – булар хам тропик ўрмонлар асосан Африкада, Жанубий Американинг 
Венесуэла, Гвиана, Бразилия, Хиндистон ва Австралияда учрайди. Йиллик ѐғингарчилик бу 
ерларда 4-6 ой давом этади. Масалан: Бразилия саванналарида йиллик ѐғингарчилик 1500 
мм булиб, шундан қурғоқчилик даврида 100 мм атрофида ѐғин тушади холос. Ёки Африка 
саванналарида 1000 мм ташкил этса, қурғоқчилик даврида 10 мм ѐғин ѐғади холос. 
Натижада саванна ўрмонлари баргини тукиб тиним холатига ўтади. Купчилик турларининг 
танаси йуғон сув тўплайдиган яъни ѐзги қурғоқчилик шароитига қарши кураша оладиган 
турларигина яшайди холос. 

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling