Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари


 Мадагаскар фаунистик области


Download 0.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/89
Sana10.01.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1085993
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   89
Bog'liq
biogeografiya asoslari

3. Мадагаскар фаунистик области. Бу область ҳудудига Мадагаскар ороли ва унинг 
атрофидаги бир неча ороллар группаси, Канор ва Сейшель ороллари биргаликда киради. Бу 
область ўсимликлар хукмронлигида хам 1 та алохида областга ажратилади. Ҳайвонот олами 
бу областда узига хослиги билан бошқа областдагидан кескин фарқ килади. Биргина 
приматларни 20 дан ортик тури бор. Ёки кемирувчи йирткичларнинг деярли хамма тури 
эндем хисобланади. Энг ўзига хос кемирувчи йирткичлардан мушукка ўхшаш фаскосдир 
(рельект). Бу олимларнинг фикрига кўра энг қадимги археологик сут эмизувчилардан 
хисобланади. Жуда кўп сут эмизувчи ҳайвонлари Африка области сут эмизувчи 
ҳайвонларига ўхшаш. Қушларнинг жуда кўплаб турлари эндем. Судралиб юрувчилардан 
хамелион, геккон, тошбақа, тимсохлар яшайди. Лекин хақиқий захарли илонлар бу ерда йук. 
Факатгина Мадагаскар удовини 4 тури яшайди. Лекин бақаларга бой. 150 дан ошик бақа 
тури мавжуд. Умурткасиз ҳайвонларнинг асосан ҳашаротлар кенг тарқалган.
4. Палинезия области. Бу область ҳудудига Тинч океанининг жуда катта майдонидаги 
бир неча юзлаб ороллар киради. Бу областдаги барча ороллар бир-биридан маълум даражада 
изоляцияланганлиги сабабли ҳайвонот олами хам хилма-хил учрайди. Сут эмизувчилардан 
энг куп таркалгани куршапалаклар. Қизиғи шундаки хамма томони сув бўлишига 
қарамасдан тошбака ва тимсоқлар учрамайди. Илонлар ҳам кам, фақат фиджи 
оролларидагина эндемик аспид учрайди. Хамда бир неча тур квакша бакалари учрайди. Бу 
областнинг асосий ҳайвонот дунѐсини қушлар ташкил килади. Уларни юздан ортик авлоди 
яшаб унинг 35 таси эндем хисобланади. Биргина Гавай оролларининг узидагина яшаш 
шароитига кура тарли организмларнинг метаморфозлашиши куплаб учрайди. Масалан: Гвай 
светичниги деган қушни некторниги 22 хил куринишга эга ѐки бир турга оид қушларнинг 
ранг узгаришлари нихоятда хилма-хил. Умурткасизлардан хилма-хил капалаклар доминант 
организмлар хисобланади. 

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling