Муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети “маълумотлар узатиш тармоқлари ва тизимлари” кафедраси
Бошқарув тизимларини қуришнинг иерархик принципи
Download 0.98 Mb.
|
8IlQMOBJbcUx4eScshIyXZRM8IJ1tAlhN4uQyQXZ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бошқаришни ташкил этиш асосий тамойиллари
Бошқарув тизимларини қуришнинг иерархик принципи
Кўп босқичли бошқарув тизимларини ташкиллаштириш ва қуришнинг иерархик принципида бошқарув функциялари тизимнинг бўйсунувчи қисмлари (тизимости)да тақсимланади. Юқори босқич тизимостининг бошварув сигналлари бўйсунувчи тизимостиларини бошқариш учун келиб тушади ва аксинча. Натижада, бошқарув ахборотлари оқимларининг ҳажми сезиларли даражада камаяди ва ҳар бир бошқарув звенолари ечадиган вазифалар осонлашади. Қуйи босқичнинг ҳар бир бошқарув тизими юқори босқич бошқарув тизими учун клиент функциясини бажаради. Иерархик принципда юқори даражали бошқарув тизими тармоқни бошқариш учун айнан ўзига зарур бўлган маълумотлар тўпланадиган қуйи бўйсунувчи бошқарув тизимлари билан ишлайди. Одатда турли босқич тармоқ моделларини ишлаб чиқиш учун лойиҳалаштириш юқори босқичдан бошланади, унда қуйи бошқарув тизимларида талаб қилинадиган ахборот таркиби аниқланади, шунинг учун бундай ендашув «юқоридан пастга» деб номланади. У бошқарув тизимининг босқиялари ўртасила айланадиган ахбортлар ҳажмини қисқартиради ва бошқарув тизимининг анча самарали ишлашига олиб келади. Телекоммуникация тармоғини бошқариш тизимини қуришнинг иерархик принципи схемаси Бошқаришни ташкил этиш асосий тамойиллари Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини ва унинг таркибига кирувчи алоҳида телекоммуникация тармоқларини бошқаришни ташкил қилиш асосида қуйидаги принциплар етади:
Ўзбекистон телекоммуникация тармоғини боқшаришнинг асосий принципи марказлаштирилган бошқарувнинг мослаштирилганлигидан иборат бўлиб, бунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча телекоммуникация тармоқлари операторларининг кундалик шароитда уларнинг хизмат кўрсатиш ҳудудларида тармоқни ва телекоммуникация хизматларини бошқаришда тўлиқ мустақиллигини таъминлаш керак. Ўзбекистон телекоммуникация тармоғининг ишини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими марказлашган, интеграцияланган – умумфойдаланиш ва чегараланган фойдаланиш телекоммуникация тармоқ операторларининг бошқарув марказлари комплексидан ташкил топган, уларнинг бошқаруви эса фавқулодда вазиятларда ва кундалик шароитларда бош бошқарув марказидан таъминланиши керак. Комплекснинг асосини умумфойдаланиш тармоқ операторларининг бошқарув марказлари ташкил қилади, чунки улар мамлакатнинг бутун ҳудудини қамраб олиб, аҳолининг, ташкилотларнинг, халқ хўжалиги ташкилотларининг, шунингдек, бошқа истеъмолчиларнинг аксарият қисмига чегарасиз хизмат кўрсатади. Бошқарув тизими қурилишининг назарий асоси сифатида телекоммуникация тармоқларининг стуктураси, таркиби ва ҳажми бўйича интеграцияланган бошқарувини амалга ошириш учун база ҳисобланган TMN (М.3000 серияли ХЭИ тавсияномалари) телекоммуникацияларни бошқариш тармоқ концепцияси қабул қилиниши керак ва у қуйидаги имкониятларни туғдиради:
Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling