Муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети “маълумотлар узатиш тармоқлари ва тизимлари” кафедраси


Download 0.98 Mb.
bet2/11
Sana04.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1166590
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
8IlQMOBJbcUx4eScshIyXZRM8IJ1tAlhN4uQyQXZ

TMN функционал архитектураси
Берилган функционал блоклар TMN ядросини шакллантиради.
  • OSF – бошқарув тизимлари функциялари блоки бўлиб, TMN нинг бошқарув ахборотларни қайта ишлаш, сақлаш ва қидириш бўйича функцияларнинг бажарилишини таъминлайди;
  • NEF – тармоқ элементлари функциялари блоки бўлиб, бошқариладиган ихтиерий тармоқ элементи моделидир;
  • TF – мослаштириш (медиатизация) функциялари блоки бўлиб, икки бир-бири билан мослашмайдиган блокларнинг ўзаро боғланиш имконини беради. Протоколлар, информацион моделлар ва бошқалар бир-бирига мос келмаслиги мумкин. TF TMN нинг ичида ва чегарасидаги ҳар қандай нуқтада ишлатилиши мумкин. Агар TF TMN нинг ичида ишласа, ҳар бири стандартлаштирилган, аммо турли ўзаро алоқа механизмига эга бўлган функционал блоклар ўртасида алоқани таъминлайди. Агар TF TMN чегарасида ишласа, TF турли TMN тармоқлар ўртасида боғловчи звено еки TMN ни мувофиқ стандарт интерфейсларни реализация қилмайдиган тармоқ билан боғловчи сифатида ишлатилади. NEF ва OSF орқали ўтаетган ахборотларни қайта ишлайди ва маълумотларни оралиқ қайта ишлаш ва сақлаш, протоколларни ўзгартириш каби функцияларни бажариши мумкин.
  • QAF - Q-адаптер функциялари блоки бўлиб, TMN да кўзда тутилмаган интерфейсларга эга бўлган тармоқ элементлари ва операцион тизимлар билан ўзаро алоқага мўлжалланган;
  • WSF – ишчи станция функциялар блоки бўлиб, бошқарув тизими ва оператор ўртасида оператор-машина интерфейсини ташкил қилади;

  •  

Мантиқий кўп босқичли архитектурага мувофиқ OSF нинг 4 тури тавсифланади:
  • NE-OSF – элементларни бошқариш;
  • N-OSF - тармоқни бошқариш;
  • S-OSF – хизмат кўрсатишни бошқариш
  • B-OSF – маъмурий бошқариш.

OSF функциялар блоклари турлари
TMN информацион архитектураси очиқ тизимлар ўзаро боғлиқлиги модели (OSI) га харакутерли бўлган объектга ориентирланган ендашувга асосланадиган бошқарув принципларини киритади. Ахборот алмашинуви бошқариладиган еки бошқарув бўйича баъзи функцияларни қўллаб-қувватлайдиган ресурслар сифатида қараладиган бошқарилувчи объектлар терминлардиа ифодаланади.
Бошқарилувчи объект қуйидагилар билан характерланади:
  • атрибутлар;
  • бошқарилувчи объектга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган бошқарув операциялари билан;
  • бошқариладиган объект билан генерацияланадиган хабарлар билан;

  • бошқарув командалари еки бошқа ҳаракатларга нисбатан реакция билан

Менежер, агент ва бошқарилувчи объектлар ўртасидаги алоқа
Агент – бу мувофиқ бошқарилувчи объектларни бевосита бажарувчи жараеннинг қисмидир. Агент менежер томонидан узатиладиган командаларни бажаришга ва менежерга бошқарилувчи объектларнинг ҳаракати ҳақида хабарлар юбориш орқали хабардор қилишга «жавоб беради»
TMN соддалаштирилган физик архитектураси

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling