Муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети “маълумотлар узатиш тармоқлари ва тизимлари” кафедраси


Телекоммуникация тармоқларини автоматлаштирилган бошқариш тизими вазифаси


Download 0.98 Mb.
bet5/11
Sana04.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1166590
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
8IlQMOBJbcUx4eScshIyXZRM8IJ1tAlhN4uQyQXZ

Телекоммуникация тармоқларини автоматлаштирилган бошқариш тизими вазифаси
Телекоммуникация тармоқларининг ишини бошқариш автоматлаштирилган тизими қуйидагилар учун зарур:
  • тармоқ элементларининг раддиялари давомийлигини қисқартириш ва уларнинг тармоққа бўлган таъсирини камайтириш;
  • тармоқлардаги ҳодисаларга бўлган реакция вақтини қисқартириш, чунки бошқарув тизими «реал вақт» режимида авариявий сигналларни визуал назорат қилиш имкониятини назарда тутади;
  • маълумотларни узатиш информацион тармоғи бўйлаб ахборотларни узатишда юқори хавфсизликка эга бўлган протоколлардан, шунингдек, бошқарув тизимига киришда пароллардан фойдаланиш ҳисобига бошқарув ва назорат маълумотларининг ҳимояланганлиги ва яхлитлилиги механизмини таъминлаш.

  • Тармоқларнинг ўзаро алоқаси ва уларни фавқулодда вазиятларда ишлашга тайерлашни ҳисобга олган ҳолда кундалик шароитларда бошқаришни таъминлаш учун, шунингдек, телекоммуникация тармоқларини фавқулодда вазият шароитларида марказлашган оператив-техник бошқариш учун телекоммуникация тармоқларини автоматлаштирилган бошқарув тизими асосида телекоммуникация тармоқларини координацияланган бошқарув тизими амалга оширилиши керак.

Телекоммуникация тармоқларини бошқариш автоматлаштирилган тизими мониторинг ва бошқарув жараенларини автоматлаштиришга мўлжалланган:
  • рақамли транспорт тармоқлари;
  • МЦК босқичида рақамли коммутацияланадиган тармоқ;
  • Мультисервис тармоқлар;
  • Маълумотларни узатиш тизимлари;
  • Мобил операторлар тармоқлари.

Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация транспорт тармоқлари функционал ҳолати таҳлили
Ҳозирги вақтда мамлакатимизда бир неча рақамли транспорт магистраллари қурилган ва эксплуатация қилинмоқда. «SIEMENS AG" (Германия) фирмасининг қурилмалари базасида қурилган рақамли транспорт магистрали (ТОЕ ТОАЛ) Тошкент, Гулистон, Жиззах, Навоий, Наманган, Самарқанд, Қарши, Бухоро шаҳарларини боғлайди ва EM-OS турли тармоқни ва тармоқ элементларини бошқариш тизими ердамида бошқарилади. «NEC Corporation» (Япония) фирмасининг қурилма базасида қурилган бошқа транспорт магистрал тармоқ эса INC-100 турли боқшарув тизими томонидан бошқарилади ва Бухоро-Урганч-Нукус маршрути бўйлаб етқизилган. Шунингдек, Тошкентдан Фарғона вилояти томон Тошкент-Ангрен (ТОАЛ) маршрути бўйлаб Наманган, Андижон, Фарғона рақамли транспорт магистрали ҳам мавжуд. Ушбу магистрал ҳам «NEC Corporation» фирмасининг қурилма базасида қурилган. Бундан ташқари, Самарқанд-Қарши участкасидаги ТОЕ транспорт магистрали «NEC Corporation» фирмаси РРЛ қурилмалари базасида резервга эга бўлиб, SMX-21 бошқарув тизими томонидан назорат қилинади ва бошқарилади.
Транспорт магистраллари шаҳарлараро ва халқаро алоқа ва уларнинг турли зона ичи ва ўз бошқарув марказига эга бўлган жойлардаги телекоммуникация тармоқлари хизматларини тақдим қилишга мўлжалланган. Зона ичи тармоқларида (Бухоро, Навоий, Хоразм, Қорақалпоғистон) рақамли ахборотларни узатиш учун INC-100 турли бошқарув тизими томонидан бошқариладиган «NEC Corporation» фирмасининг SDH узатишларидан фойдаланилади. Телекоммуникациялар тармоқларида INC-100 (ишчи станциялар тармоқ ва тармоқ элементларини зона ичи босқичида бошқаради) турли бошқарув тизимининг сервер ва ишчи станциялари (регионлар бўйлаб тақсимланган ва SDH синхрон транспорт модули структурасидаги сервер билан турли маълумот узатиш каналлари орқали ўзаро ишлайди) ишламоқда. INC-100 бошқарув тизимининг сервери зарурият туғилганида зона ичи босқичида «NEC Corporation» фирмасининг SDH тармоқ ва тармоқ элементларини назорат қилиш ва бошқаришни мувофиқ ишчи станциялардан фойдаланган ҳолда амалга ошириш имкониятини беради.
РЦУСТУз тармоқни бошқариш ва назорат қилишни амалга оширади. Телекоммуникация тармоғини оператив-техник бошқариш тизими структурасига қуйидагилар киради: ОБП – оператив бошқарув пункти; олтита ТБП – тугунли бошқарув пунктлари; 300 дан ортиқ ИП – информацион бажариш пунктлари (ЛАЦ тугунли станциялари).

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling