Телекоммуникация тармоқларини бошқаришни ташкиллаштириш принциплари
Архитектура нуқтаи назаридан тармоқларни бошқаришни бир неча хил телекоммуникация тармоқларини бошқариш тизимларини ташкиллаштириш принципларига классификация қилиш мумкин: марказлашган, марказлашмаган ва иерархик.
Бошқарув тизимларини қуришнинг марказлашган принципи
Телекоммуникация тармоқларини бошқариш тизимларининг марказлашган қурилиш принципида бошқарув тармоқни ягона бошқариш марказидан амалга оширилади ва шу марказга барча бошқарилувчи объектлардан барча ахборотлар келиб тушади.
Шундай қилиб, марказлашган бошқарувнинг афзалликларига қуйидагилар киради:
- тармоқ ҳолати тўғрисидаги барча ахборотларни битта бошқарув тугунида концентрация қилиш;
- тармоқни қуришнинг яхлит манзараси;
- тармоқ администраторлари ҳуқуқларини бошқаришнинг нисбий соддалиги;
- бошқарув циклининг минимал узунлиги;
- қабул қилинаетган ечимларнинг бир-бирига қарама-қарши эмаслиги.
Шу билан бирга тармоқ масштаби катта бўлганида марказлашган бошқарув қатор афзалликларини йўқотади. Бундай ендашувнинг камчиликларига қуйидагилар киради:
- Бошқарув тизимининг заифлиги;
- Қайта ишланаетган катта ҳажмли ахборот серверларнинг юқори унумдорлигини талаб қилади;
- Тармоқ каналлари ўтказиш қобилиятининг сезиларли қисми хизмат маълумотларини бошқарув марказига узатишга ишлатилади.
Телекоммуникация тармоғини бошқаришнинг марказлашган қурилиш принципи схемаси
Бошқарув тизимларини қуришнинг марказлашмаган принципи
Бошқарув тизимларини қуришнинг марказлашмаган принципи тармоқни бошқаришнинг ягона марказининг мавжуд эмаслиги билан характерланади. Унинг функциялари тармоқни бошқарувчи бир неча тизимлар ўртасида тақсимланади.
Бундай ендашувнинг афзалликлари:
- бошқарув тизимининг яшовчанлиги;
- юқори унумдорликка эга бўлган серверларга заруриятнинг йўқлиги;
- марказлашган бошқарув принципига қараганда қайта ишланадиган ахборот ва хизмат ахбороти трафигининг камлиги.
Камчиликлари:
- «жавобгарлик зоналари»ни чегаралашнинг мураккаблиги;
- тармоқ администраторлари ҳуқуларини бошқаришнинг мураккаблиги;
- тармоқни қуришнинг ягона манзарасининг мавжуд эмаслиги;
- қабул қилинаётган қарорларнинг бир-бирига қарама-қаршилиги.
- Бошқарув тизимининг марказлашмаган қурилиш принципи бугунги кунда самарасиз ва эскирган деб ҳисобланади. Бунинг сабаби шундаки, бошқарув тизимлари яхлит тизим сифатида қурилган ва бошида тизимнинг модулларга бўлинишига мўлжалланмаган (масалан, қурилмаларни ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган кўпгина бошқарув тизимлари бошқа бошқарув тизимлари билан ўзаро алоқага кириш учун стандарт интерфейсларни қўллаб-қувватламайди).
Телекоммуникация тармоғини бошқариш тизимини қуришнинг марказлашмаган принципи схемаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |