Муҳаммадризо огаҳий – шоир, таржимон, тарихнавис. 46-54 ёшларда. Сайид муҳаммад раҳим баҳодирхон – Хива хони, 34-42 ёшларда


Download 198 Kb.
bet6/8
Sana26.01.2023
Hajmi198 Kb.
#1124608
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Огахий. 8 декабрь

ОЛТИНЧИ САҲНА
Хон саройи.Қулмуҳаммад арбоблар йиғилишидан олдин тахт атрофларини тозалаб-тўғрилаб,саранжом-саришта қилиш тараддудида Бош вазир билан Хуморий киришади.Саломлашадилар.
ҚУЛМУҲММАД.(Ҳар иккаласига),Ассалому алайкум,кесинлар, вазир жаноби олийлари,Маликушшуаро Хуморий,хуш кўрдик!
БОШ ВАЗИР. Вақтлироқ келибмизми дейман,Қулмуҳаммад?
ҚУЛМУҲАММАД. Йўқ,Аъло ҳазратнинг ҳам ташриф буюрар вақти келиб қолди, сиз бемалол,жойлашиб ола туринг,мен ҳовлиға чиқиб,хизматкорлар: чошнигир,поякиларнинг,соқчиларнинг ишлари- дин бир хабанр олаййин-чи...Ҳозир Мавлоно Огаҳий ва бошқалар ҳам етиб келадир.
БОШ ВАЗИР (кинояли). Кўзимиз учиб турганди ўзи ўша бош миробни кўрмоққа!
ҚУЛМУҲАММАД. Нечун бундоғ киноялар,ҳазратим, тушун- мадик?
БОШ ВАЗИР. Нечун тушунмайсен-шоирму Муҳамадризо ва ё мироб? Унинг ўрни шукунлар сарой эрмас,дарё,ёф томонлар эрмасму
(Хуморийга) Хуморий дегил,шоирму Муҳаммадризо ва ё бош мироб?
ХУМОРИЙ. Дуруст дедингиз,ҳазратим,Муҳаммадризо мироб дур.
БОШ ВАЗИР.Шундоқ эркан,ул не учун ўз гарданидаги юму- шин адо қилмасдин китоб талил қилиш бирла банд? Мақсади анинг аниқ: тарих битиб,бизни бадном қилишдир.
Қулмуҳаммад унинг гапидан қаттиқ таъсирланадию, лекин лом-мим демай, бош чайқаганича ташқарига чиқади.
БОШ ВАЗИР (Хуморийга). Эътибор қилдингму, Огаҳий, сўзлари бирлан хоннинг жисми-баданига сеҳр янглиғ кириб борадир!.. Ул турғонда бизнинг фикримиз Сайид Муҳаммадга қаро пул турур. Зеҳн солдингму? Хон олдида ҳар бир айтғон сўзи бирла сени мот қиладир... Огаҳий фақат абётда эрмас, сиёсатда ҳам, шундоқ зироатда ҳам шундоқ...Мундай борса, сўнглик билан подшоҳи бокарамга бизнинг керагимиз бўлмай қолмоғи ҳеч гап эрмасдир...
ХУМОРИЙ. Не қилмоқ керак, дейсиз?
БОШ ВАЗИР. Муҳаммадризонинг саройга келмоқдин бутунлай оёғин уздирмоқ чорасин кўрмоқ лозимдир.
ХУМОРИЙ. Қандоқ қилмоқ керак мунинг учун?
БОШ ВАЗИР. Шундоқ қилмоқ керакким, хон олдида анинг мавқеи пасайсун. Подшоҳдин икки оғиз заҳарли гап эшутса, одатин яхши билурманким, анинг ўзи саройни тарк этадир...
ХУМОРИЙ.(бош чайқаб) Билмадим,хон биздан кечару,аммо ондин кечмас эрса,биз хондин кечамиз.Хон йўриғимизға юрмас эрса, шошма,Қутлуғмуродхонни йўқ қилғон бош вазирнинг,уни ҳам даъф қилишга қурьби етадир! (у ёқ-бу ёққа қараб олиб, секин) Муҳам- мадниёз билан бу масалани пишитиб қўйғонгмен. Тағи бир хабар сен учун Муҳаммадризонинг севгани Гулойимни Муҳаммадниёз ўлдирибди.
ХУМОРИЙ: - Наҳотки?... Демак,Огаҳийнинг бир қаноти синди,офарин!
БОШ ВАЗИР. Энди,Саидмуҳаммадни даъф қила олсак, Муҳам- мадризони иккиламжи қанотидан ҳам маҳрум қилурмиз,иншоолло!
Тасодифан Огаҳий кириб келаётиб,уларнинг гапини эшитиб қолади.
ОГАҲИЙ. Бу не зуфёна гурунг? Кимлар изидин иғво уруғин сочасиз,Муҳаммадризонингму?
ХУМОРИЙ (ўзини ўнглаб олади.) Йўқ,асло! Андоғ фикрга борманг,биз ҳазил-хузул қилаётгандик,бир эрмак-да!
ОГАҲИЙ. Вазир,тўғрисин дегил,эшитдим барин!
ВАЗИР (жиззасига тегади) Эшитган эрсанг,хўп бўпти,не демак истайсен?! Сен кимсен ўзи,бош вазирга дашном қилгудек? Сендеклардин хадик олатурғон одам эмасман мен! Икки қулоғинг бирла эшит,пуфласам, пар янглиғ учиб кетасен.Лавозимимни, шону гшавкатимни биласан-а!..
ОГАҲИЙ Билурсанким,бу олам бебақодур,
Неким оламға келмиш бевафодур.
На боқий қолғусидур жоҳу давлат,
На доим ўлғусидур шону шавкат.
Кишидин онда яхши от қолса,
Ҳама кўрган, эшитган баҳра олса.
Магар боқий дурур сўзнинг биноси,
Сўз авроқи дами бўлмас паришон....
Киши сонсиз иморат қилса бунёд,
Ва ёхуд ҳаддин афзун қўйса авлод,
Тутуб бўлмас бирисидин бақо кўз,
Қолур боқий жаҳон ичра магар сўз.

БОШ ВАЗИР. Сўз!..Сўз эрмиш дегонинг! Недур бу мазам- мат,таъна, менинг қудратим, имконим,нуфузим олдида ҳар нечук сўз демаким,ҳар нечук сўз дегувчиларни ҳатто пошнам остида қумурсқа янглиғ эзгилаб ташлагаймен!


ОГАҲИЙ. Сўз дегувчини балки маҳв этмоғинг мумкин бўлур,ва лекин,билғил: Тўғри сўзни болталаб, чопиб бўлмас,


Кишан солиб,зиндонға отиб бўлмас.
Ким ямон, ўз нафси бошиға етар,
Хас каби бир тупроққа кўмилиб кетар.
Валекин изласалар қай вақт ва қай куни,
Сўз ичра топғай улус Огаҳийни!
МУЛОЗИМ (чопиб киради): - Хон хазратлари ташриф буюрадир... (Хон Комил Хоразмий ва бошқа арбоблар билан киради.Хоннинг соқоллари бироз ўсган,сочлари оқарпа бошлаган,хийла чарчоқ)
ХОН: - (Огаҳийга) Мавлоно, сўнги вақтлар нечукдир узлатға берилғонсизму ва ёким саройдан кўнглинғиз ранжиғон? Ҳар қалай, хафамусиз,кўзларингизда олов изларин кўрамен...Сўнгги пайтлар
камнома бўлиб қолдилар.
ОГАҲИЙ (сир бой бермайди). Тузукмен, аъло ҳазрат,яхшимен...
КОМИЛ ХОРАЗМИЙ(гапни олиб кетади): - Хамул кунлар устоз Огаҳий, Хазрат Навий бирла бандлар. Анинг ғазаллариға муҳаммас- лар боғладиларки, кичик бир девон пайдо бўлди.
ХОН: - Сизга хавасим келадир. Сиз битган ашорлар авлодларға маъни булоғин очиб, маънилар махзани бўлиб қолғусидир. Яъни сўз аҳлининг умри боқийдур. (бориб тахтга ўтиради) Мен шарбат деб эрдим.
Ора-сира хизмат қилиб, кириб-чиқиб юрган ўмровдор бир йигит шу вақт кўзачада шарбат олиб чиқади, уни хонга узатади. Хон энди ичмоқчи бўлиб турганида ясовулбошининг хаёлига нимадир келади.
ЯСОВУЛБОШИ. Ҳазрати олийлари, сабр қилиб бирон сония ичмай турсалар?..

Download 198 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling