Муҳаммадризо огаҳий – шоир, таржимон, тарихнавис. 46-54 ёшларда. Сайид муҳаммад раҳим баҳодирхон – Хива хони, 34-42 ёшларда


Download 198 Kb.
bet2/8
Sana26.01.2023
Hajmi198 Kb.
#1124608
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Огахий. 8 декабрь

ИККИНЧИ САҲНА
Оддийгина дехқон уйи. Қулмуҳаммад хонадони.
Ёдгорбек билан Огаҳийнинг шогирдлари кириб келади.

1-ШОГИРДИ: - Ёдгорбек, устознинг ҳар бир ёзғон ғазалларида улкан бир маъно ётади. Мана бу янги ёзғон ғазални эшитиб кўргин.


Кўнглим ғамини дўстларим ёрима айтинг
Жоним аламин лали шакар болима айтинг.
ЁДГОРБЕК: - Шоядки тараххум қилибон кулбама келгай,
Холимни паризоду-вафодорима айтинг.
(“Ёрима айтинг” айтади. Гулойим кириб келади)
ГУЛОЙИМ: - Ёдгор, қайларда қолдинг. Кун ўрта бўлди. Хуфтон бўлди. Энам иккимиз сени кутиб хун бўлдик.
ЁДГОР: - Хун бўлдик, қизисанлар устозим Огаҳий ёнидан бошқа қаерга ҳам борардим.
ГУЛОЙИМ: - Устозим дедингми? Нечук ўзлари, соғ-омонмулар?
ЁДГОРБЕК:- Бу гал устоз Мадаминхон борасидаги тарихни битказибдир. Хушрўй қилиб оққа кўчирдим, лекин бир ози қолди. Уйда битказарман деган ниятда (кўрсатади) мана, олиб келадурмен. Аммо олдимға бош вазир-меҳтар чиқди, йўлимни тўсди. У бизни ангдиб юрғон экан.
ГУЛОЙИМ:- Меҳтар? Қайси меҳтар?
ЁДГОРБЕК: - Хоннинг вазири, сизни тўртланжи хотин қилиб олмоқ истагида бизникига совчи қўйган меҳтар-да!
ГУЛОЙИМ:-Ўлсин шу! Сенга ҳеч не қилмадими?
ЁДГОРБЕК:-Йўқ. Валекин не учун Муҳаммадризоникиға борурсен, не боис онға ёрдам берурсен, деб мени сўроққа тутди.
Тағин шу жойға оёқ босмағайсен, аксида кўзларингни ўйиб, анинг асарларини оққа кўчирғон қўлларингни синдирурмен, деди.
ЁДГОРБЕК:- (гапни ўзгартади) Қўяйлик шу гапларни! Хали замон устозимнинг ўзлари ҳам келиб қоладилар. Вой ана устозим ўзлари. Ассалому-алайкум.
ГУЛОЙИМ: - Ассалому-алайкум.
ОГАҲИЙ:- Валайкум ассалом. Ёдгорбек, аммам сўраган экан, тинчликми?
ЁДГОРБЕК: - Ҳа, сизни соғинган бўлсалар керак. Ҳозир чақираман. Ойи, ойижон, устозим келдилар. (Маъсума эна киради)
ОГАҲИЙ: - Ассалому-алайкум.
МАЪСУМА ЭНА:- Ваалайкум-ассасалам. Худога шукур, келаркансан-да аммангни йўқлаб, Муҳаммадризо! (норизо) Сўнгги замонларда холимиздан хабар олишни ҳам ёддан чиқардингму дейман?
ОГАҲИЙ:- Амма, замонни кўриб турибсиз, остин-устун...
ҚУЛМУҲАММАД:- (қўшилади). Дарҳақиқат, Муҳаммадризо дуруст айтадир, бохабармен, ташвишлари бошидин ошиб-тошиб ётибдир... (Дала томон қараб туриб, Ёдгорбекка уни ташқарига чиқариш мақсадида) Ўғлим, отизларни суғорганмидинг? Кел-чи, кўрайлик, ерлар оби-тобиға келибдими?
(Ота-бола дала томон чиқаётиб, хотинига “Муҳаммадризо билан ўзинг гапириш” деган маънода ишора қилади)
МАЪСУМА ЭНА:- (жиянига яқинлашиб, секин) Мен сени бунда атайин чорлаган эдим, поччанг айтмадими?
ОГАҲИЙ:- Айтди.
МАЪСУМА ЭНА:- (урғу бериб) Айтган эрса не учун шу заҳоти келмайсен? Бурноғи кун бош вазирдан Гулойимни сўраб иккиламжи маротаба Матниёзбийдан совчилар келишди.
ОГАҲИЙ:- (ташвишда) Бир маротаба розилик бермағон эрдингиз, тағи одам юборибдирми ул нокас! Не деб жавоб бердингиз?
МАЪСУМА ЭНА:- Қизиқсен, не дер эрдим. Тағи кўнмадим. Сендан бир оғиз сўрашим керак эрди-ку... Дашном қилиб кетдилар. Алар бизга ёғий бўлдилар энди! Мунинг устина, қизга Қтлуғмурод хон ҳам кўз олайтирибдир, деган гап юрадики, Гулойимни ҳарамға олдириш ниятида эркан...
ОГАҲИЙ:- (титраб) Қтлуғмуродму? Ҳарамға олдириш ниятида эркан? Наҳотки...
МАЪСУМА ЭНА:- Шундоғ. Билмадим, энди не бўлур?..Сен эрса, жимсен...
ОГАҲИЙ:- Мен не қилай, амма?
МАЪСУМА ЭНА:- Тағи, не қилай дейсан (ёниб) Мен икки ўт ўртасида қолдим. Сезаменки, қизнинг кўнгли сенда... Сенинг ҳам ҳохишинг бор, биламен. Валекин... Юрак борму ўзи сенда?...
ОГАҲИЙ:- Ахир сиз аммам бўлсангиз...
МАЪСУМА ЭНА:- Биламен, элдан истиҳола қиласен. Валекин, аларнинг волидаларин Эронға қул қилиб олиб кетғонлари, шу тариқа ўзга тупроқда вафот этгонларидин, бу икки етимға менинг оналик қилғонимдин эл воқифдур.
(Гулойим эшикнинг нариёғида туриб уларнинг гапларини тинглайди. Она сўзида давом этади) Тағи бир сирдан воқиф айлай сени: Ёстиқдошинг Анбар кўз юмиш олдида Гулойимға не деб насиҳат қилғонин билмассен...
ОГАҲИЙ:- (қулоғини динг қилади) Не деб эркан?
МАЪСУМА ЭНА:- “Менинг дорул бақоға кетмоғим аниқдир, умримнинг сўнгги дамларин оладирмен... Муҳаммадризо ёлғиз қолмасун, они сендин ўзгага ишонмасмен. Кўзим очиқлиғида розилиғингни олай, синглим”, деган. Қиз не деярин билмасдан кўз ёшлари сел бўлғон... Вазирдан совчи келғоч, қизим ноилож мени бундан воқиф қилишға мажбур бўлғон.
(Она кўз ёши тўкади)
ОГАҲИЙ:-( аросатда) Нечук, наҳотки Анбар... Мен эрса...
МАЪСУМА ЭНА:- (ўрнидан туриб ичкарига йўналаркан) Тағи сўраб келишса, не деб жавоб берармен аларға, билмадим, билмадим... Ўлтиратур, мен тунчани ўтға қўйиб келайин.
Она чиқиши ҳамоно Гулойим ўқдек учиб, Огаҳий олдига келади ва тиз букиб ,бошини шоир оёқларига қўймоқчи бўлади.
ГУЛОЙИМ:- Устоз, устоз, менга раҳм қилинг. Мени бу бало– қазолардин қутқаринг! Қутқаринг, ялинамен! Қашқирларға ем бўлиб кетмоғимни истайсизму?
ОГАҲИЙ:- (Чуқур изтиробда) Гулойим! Гулойим, сен ҳавотир олма, тур ўрнингдан (қизнинг қўлларидан майингина тутиб, оёққа тиклайди.) Агар мен Огаҳий эрсам, сени ҳеч кимға бермасмен, ҳеч кимға! (Куйлайдилар):
ДУЭТ: ОГАҲИЙ: Бошда не ишқинг ҳавосидир манга,
ГУЛОЙИМ: Жон аро ҳажринг балосидир манга.
ОГАҲИЙ: Гулшан ичра гул юзинг ҳижронида,
ГУЛОЙИМ: Ғам физо булбул навосидир манга.
ОГАҲИЙ: Етмишам ўлмаккаким, бошдин оёқ,
ГУЛОЙИМ: Дард тийғининг яросидир манга.
ОГАҲИЙ: Эй ҳаким,этма давоким,жон аро,
ГУЛОЙИМ: Ишқ дарди бедавосидир манга.
(қўшиқ тугамасдан Марим кириб келади)
МАРИМ: -Устоз, устоз. Мен Тошсоқага ўта билмадим.
ОГАҲИЙ: - Сабаб,
МАРИМ: - Хали сизникидан чиқиб сарой олдидан ўтаётсам, у жойда қаттиқ тўполон, ғала-ғовур, вазир Муҳаммадниёз Қутлуғмуродхонни пичоқлаб ўлдирибдир. Қутлуғмурод ағдарилди. Муҳаммадниёзни Хон илиб кўтарамиз деган шов-шув қулоғимга чалинди.
ОГАҲИЙ: - Не дединг, Муҳаммадниёзни дедингму. Миш-мишларҳа инонма. Қўй бу гапларни. Бор ишни пайсалга солманглар. Воқеалар аниқланғоч тез менда етиб бораман. (Йигит кетади. Огнахий ўйланимб қолади) –Бу миш-миш тўғри бўлиб чиқсачи. Қутлуғмуродхонни Муҳаммадниёзнинг ўзи Хон қимлиб кўтарган эдику. Наҳотки? Сайидмуҳаммад тўра йўқ эрмишму, у қайда қолмиш. Не учун у жим. Ахир уни Хон қилиб кўтариш лозим эрдику. Бормасам бўлмас.



Download 198 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling