Муҳаммадризо огаҳий – шоир, таржимон, тарихнавис. 46-54 ёшларда. Сайид муҳаммад раҳим баҳодирхон – Хива хони, 34-42 ёшларда


Download 198 Kb.
bet8/8
Sana26.01.2023
Hajmi198 Kb.
#1124608
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Огахий. 8 декабрь

Гулойимнинг айтган гаплари қулоғи остида жаранглайди.
ГУЛОЙИМ (овози).
Устоз,сиз менга “сени ҳеч кимга бермасман” деган эрдингиз...Аммо мен букун аждаҳо комидадурмен.соғ қолмоғим гумон.. Гўёким тирикмен,вале тирик ўликмен...
ОГАҲИЙ (хаёлан талпиниб)
Жоним ўртанди сенинг ўтлуғ жамолингни кўруб,
Жон-жигарға тушди ўт,рухсори олингни кўруб!
Қайдин излай изларингни,тоза ниҳолим,қайдасен?
Ўтқа тушди жисми-жоним,хону моним, қайдасен?
ГУЛОЙИМ (овози) Устоз... Хаёт мени сўлдирди, Не кўрдим, Не кўриб улгурдим, бу фоний дунёда...
Ишқинг ғамида дидаи гирёнима раҳм эт,
Ҳажринг тунида нолау афғонима раҳм эт...
Э,жон,ғами ҳажрингда кўнгул бўлди-ку нолон,
Э жону жаҳон жонинг учун жонима раҳм эт...
ОГАҲИЙ (унга томон қўл чўзади) Гулой, Гулой, кетма, кетма...
ГУЛОЙИМ. Мақсудиға етмай,энди сўлғуси Гулой,
Тонгла дийдор,шояд,насб этгай Худой...
ОГАҲИЙ. Комиға етмас киши минг йил жаҳондин изласа,
Оҳ, бу олам,Огаҳий, бир кўҳна ҳасратхонадур!!
(Шу вақт Қулмуҳаммад қайтиб келади.У қаттиқ изтиробда.)
ҚУЛМУҲАММАД:- Муҳаммадризо, Муҳаммадризо! (Огаҳий унинг олдига пешвоз чиқади) Соҳиби таҳт,соҳиби тахт!.. (бақириб юборгудай ҳолатда туради)
ОГАҲИЙ: - О-о-х! Бу не кўргулик, сўйланг, подшоҳимиздин айрилдикму?! ..
ҚУЛМУҲАММАД:- Йўқ иним, хонимиз ярим тунда бетоқат ховлиқиб уйғонди, ҳозир даргоҳингизға келадир, !
ОГАҲИЙ:- Даргоҳингизға келадир?.. Шу дамларда саройда ҳолат нечук?
ҚУЛМУҲАММАД:- Вазирни қатл қилғонларидин истифода қилғон Муҳаммадниёзбий анинг оға-иниларин,ҳамтавоқларин оёққа кўтариб исёнга бошлади. Сарой олдли тўполон,қий-чув,хон навкарлари билан исёнчилар ўртасида,жиддий олишув борадир.Мундин бўлак,хонлик музофотларида ҳам сиёсий аҳвол издан чиқиб борур: Тошҳавуз, Пўрси ҳам Хилолийда, Хўжаэлида тағин ер масаласи кўтарилиб,аҳоли ҳокиму арбобларнинг томлариға ўт қўйишмоқда эрмиш.Ва лекин аъло ҳазратим бул ҳолатни англамоқ истамас,бир дарвеш қиёфада,изида икки нафар тансоқчи,аларни ҳам тингламас.. ана, келиб қолдилар Мен эрса,ҳар эҳтимолга даровоза олдида турай..
Шу зоҳати Саидмуҳаммад кириб келади, у худди Қулмуҳаммад таърифлаганидай ҳолатда.
ХОН:- Муҳаммадризо Огаҳий, устози бокарам! Тасодифдин чўчимағайсиз, ақлим ўзимда.
ОГАҲИЙ:- (тасодифдан таъсирланиб, у томонгга назар ташлайди.)Аъло ҳазрат, соҳиби тахтим.
ХОН: - Хузурингизга бош эгиб ташриф буюрмиш. (дард билан) Саволимға жавоб беринг?.. Муқаддас Қуръони карим “Ал-Исро” сурасида: “Ва лақод каррамна бани одама”...Яъни биз одам болаларини азизу мукаррам қилиб яратдик, деб марҳамат қилинадир...
ОГАҲИЙ: - (унинг сўзларини тасдиқлайди) Дуруст, подшоҳи бокарам, дуруст дедингиз. (уни осойишталикка чорламоқ бўлиб) Бале, ҳукмдорим, бале, ҳақни дедингиз...
ХОН. Ҳўўўш, Инсон ким? Аллоҳ томонидан яратилғон жонзотларнинг гултожими? Ахир унға ҳеч бир маҳлуқотға берилмағон ақл гавҳарини берган-ку парвардигори олам! Не учун шундоқ ақл-заковотға эга бўлатуриб,тағин тубан ишларға қўл уради,нафси ҳаво,хирсу хавас касалиға гирифтор бўладир инсон,не учун?!
Қуббул ислом Хоразмға бирор замонни инонатурғон, ижтиҳоди бирла мамлакатда тартиб бапро қилатурғон,адолатли,,тангрининг дини ва халқиға ёрдамчи, эл-улус ҳарамларини қўриқловчи,улар мулкларини талон- тарождин,кулфатлардин,бахтсизликдардин асровчи,латиф тадбирлар эгаси бўлғон подшоҳ лозим деган маслаҳатлар ила бизни тахти сарбаландға доҳил бўлмоққа сабабкор бўлғон эрдингиз, ёдингиздаму?
ОГАҲИЙ:- Ёдимда, аъло ҳазратим, ёдимда!
ХОН:- Камина рози бўлдим... Тожу-тахт, мавлоно, бу дўзаҳу-жаннат аросида қурулғон муҳташам, дилкушо ва лекин омонат бир биноким, подшоҳнинг бир оёғи жаннат эшиги олдида турғон эрса, онинг иккиланжи оёғи дўзах остонасида турур. Салтанат соҳибиға буларнинг қай бири насиб этмоғи мумкинлиғин энди ёлғиз Оллоҳ билур...(бироз бўшашиб) Илм аҳли, шоиру шуаро эрса, эркин қушдирким, қайға сайр қилмоқ истар эрса, ихтиёри қўлидадур. Ва лекин тахт соҳибиға бундоғ бахт насиб қилмағондир. Салтанат азобларидин бехабар киши эрса, анга ҳавас қилур, мавлоно!(зўр-базўр)...Саккизланжи йил тахт соҳиби бўлдим-у ва лекин бахт атолғон жаннат гулининг ҳусн-жамолин кўро билмадим, анинг нафис бўйини сезиш менга ҳам насиб қилмағон эркан...Қирқ бирланжи ёшга қадам қўйдим. Бироқ ҳаёт мени сўлдирди.
ОГАҲИЙ. Соҳибқирон, сиз кўп ва хўб яхши ишлар қилдингиз. Муносиб ўтғон хаётни йиллар билан эрмас, этилғон ишлар бирлан ўлчамоқ даркор.
ХОН. Мавлоно… Одам зотининг орзу-ўйлари, мақсадлари кўп ва сарҳад билмас...
Хон юрак азобидан қийналиб-қийналиб гапиради.
Аммо чархи кажрафтор шундай ўйин қилурки, киши ўйлағон орзуларин барин амалга оширмоқ душвор эркан...
ОГАҲИЙ. Аъло ҳазрат....
ХОН. Юрагим ёниб турурким, мен ором ола билмагаймен. Муддат етди, хайрлашайлик энди, рўзи машҳарғача... Халқ, эл-улус, бўлғуси авлодлар мендин рози қолсин. Билсинларким, Саидмуҳаммад виждониға хилоф юмуш қилмади... Ҳаёт, мавлоно, эрийтурғон шамга менгзар эркан, вақти етиб сўнгусидир.
Саҳна хонни Огаҳийдан узоқлаштира боради.
ОГАҲИЙ (бироз юради, ўйлайди, ўзича). Йўқ, ҳаёт эриб йўқоладиган шам эрмас...Йўқ! ... Ул ҳар бир инсон қўлига бир фурсатға берилғон машъала... Инсон вазифаси ана шул машъалани мумкинлиги қадарли ёруғроқ, баландроқ аланга олдириб келгуси авлодға тутишдин иборат бўлмоғи лозим. Мохият шудир!
Узоқлардан Огаҳий муҳаммасини қўшиқ қилиб айтаётган муғанний товуши эшитилади.
П А Р Д А



* Дувалай – бўрон.

** Тўрам, ҳозир қўшиқнинг вақти эмас,ўрнингдан тур!

* Макрамат – ҳурмат, шараф, улуғлик


Download 198 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling