Муҳаммадризо огаҳий – шоир, таржимон, тарихнавис. 46-54 ёшларда. Сайид муҳаммад раҳим баҳодирхон – Хива хони, 34-42 ёшларда


Download 198 Kb.
bet7/8
Sana26.01.2023
Hajmi198 Kb.
#1124608
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Огахий. 8 декабрь

Шарбат келтирган йигит бесаранжом бўлиб, чиқиб кетмоқчи бўлади. Ясовулбоши уни тўхтатади.
ЯСОВУЛБОШИ. Қани, менга яқинроқ кел?.. (Йигит Ясовулбошига яқин келади.) Ҳазратим, афв этинг, бир дақиқа кўзани менга берсангиз?.. (ичимликдан пиёлага бироз қуйиб йигитга узатади). Шарбат мазасин бошда ўзинг тотиб кўргин?
ЙИГИТ (бўшашиб). Ақолар, мен шарбат ичмайдурмен... Маҳрамнинг ўзларин чорлай, кўзани олар менга тутқазғон эрдилар.
ЯСОВУЛБОШИ. Ичғил!
ЙИГИТ. Ичабилмасмен...
ЯСОВУЛБОШИ.(хонга).Бул ҳароми, Муҳаммадниёзбий тарапидин келғон сарбоз ила тил бириктирғон, оларға сотилғон! Сизни заҳарлаш режасин тузмишлар...
ХОН: - Сенга бу ишни ким буюрди.
ЙИГИТ: - Аввал булар хонга заҳар ичкизсанг, сени тинч қўюрмиз, аксида, уйингга ўт қўюрмиз деб, олдимға кўп шартлар қўйдилар. Гапларига кўнмагач, бўғзимға ханжар янтаб, кўп дашном қилдилар.
ХОН – Сега бу ишни ким буюрғон. (Йигитни ишора билан Бош Вазирни кўрсатади). Вазир!?... (йигитни кўрсатиб) Олиб чиқинг бул дўзахийни, боши гавдасидин жудо қилинсин!
Ясовулбошининг ишораси билан навкар йигитнинг қўлини орқасига қайириб олиб чиқади,
ХОН (ғазаби тошиб). Вазир? Сен менинг қатлимға қасд қилмоқ мақсадида эркансан-а?.. Бул хароми иблисни ҳам саройға сен чорлағонсен! Аминменки, бул ишда сенинг қўлинг бор!
БОШ ВАЗИР. Подшоҳи олам, бул воқеатлардин, илло, бехабардурмен. Менга ул бадфеълни мусофир, хизмати аъло деб эрдилар... Қуръони каримни ўпиб қасам ичурмен, асло ундоғ эрмас!
ХОН. Менинг мамотим сенга не учун керак эрди? (жимлик) Сенинг бул саволға жавобинг ҳозиру нозир, аммо айта билмассен...
БОШ ВАЗИР. Улуғ хоним, менда бундоғ бад ниятлар не қилсун...Мен сизнинг бир қулингизмен, аъло ҳазрат...
ХОН (ясовулбошига). Пичоқ устихонға қадалди. Фармон будир: Вазири акбар, фурсат ўтказилмасдин, шул манзилнинг ўзида қатл этилсун!
БОШ ВАЗИР (сесканиб кетади). Олий нишон, олий нишон? Не гуноҳим учун мени олий жазоға маҳкум этурсиз, не гуноҳларим учун?
ХОН. Гуноҳларингни ўзинг яхши билурсен…
БОШ ВАЗИР (секин, аламли). Шунақами ? Унда эшит. Хон, кўнглунгда менга атол- ғон заҳар тўплонғонидин воқиф эрдим, аммо қотиллиқға боришинг мумкинлигиға инонмас эрдим... Мени ўлдирурсен, аммо билғилки, Муҳаммадниёз бугун ё эрта келиб бошингни олур! Саидмуҳаммад.
ХОН (Ясовулбошига). Олиб чиқинг..!
Ясовулбоши, ҳозиру нозир бўлиб турган иккита навкарга ишора қилади. Вазирни олиб чиқа бошлайдилар.
БОШ ВАЗИР. Айтғонларим ёдингда турсин, ҳали кўп пушаймонлар қилурсен. Оллаи таоло бугун сенинг ақлингдин айирғон эркан, тез кунлар ичида тахтингдин ҳам жудо қилур, Сайид Муҳаммад!
ХОН (кайфи бузилади). Олиб чиқинг!!
(Бош вазирни олиб чиқадилар. Хон ясовулбошига)
Хон қаттиқ ҳаяжонланади, юрагини тутиб қолади. Огаҳий унга яқинроқ келади.
ОГАҲИЙ. Олампаноҳ, олампаноҳ, ҳис-туйғуға бунчалик эрк берманг, ўзингизни босинг?...
ХОН: - Лашкари жаррор била муфсид тўполончилар устига от солинсун! Иншоолло, ул фасод аҳли жалодатпарвар баҳодирларнинг интиқоми сарпанжасидин қутулиб узоққа бора билмас. Тахти сарбаландға, тутғон сиёсатимизға, аъмоли иймонимизға ким қарши турур, қириб-янчиб ташлансинким, дубора елкасин ердин кўтара олмасун! Қай элат, қай миллатдин эрса-да, шафқат қилинмасун!

ЕТТИНЧИ САҲНА


Огаҳий ўз ижодхонасида. Токчаларда китоблар тахланган. Олти бурчаклик ёзув столи устида сиёҳдон,қалам дафтарлар. У фикрга толган,ўйлайди:
–Бу йил қишнинг қаттиқ келиш хавфи бор.Фурсат шуки,деҳқонлар пайсалға солмасдан бор экинзорларни суғориб қолмоқлари лозим,вақт кутиб турмас.Саройдағи ғала-ғовурлар,арбоблар орасидағи мансаб талашувлар, миллатлар аро кети узилмағон низолар,чоповуллар,хиёнатлар Саидмуҳаммадхонни холдан тойдирди, тўшакка михлаб қўйди. Жайхундин Гурганжға ўтказилаётғон хонёф қурилиши итмомиға етмасдин қолди, қазув юмушлари чала.Баҳорға келиб дарё тошиб,қирғоқларин ўпириб кетса,халқ аҳволи не бўлғай...
ҚУЛМУҲАММАД: - Ассалому-алайкум иним.
ОГАҲИЙ: - Ваалайкум-ассалом. Кулмуҳаммад оға, таҳликададирсиз, яна не шўриш, авзоингиз сўник, тағи не ташвишдадирсиз? Хоннинг аҳволи нечук?..
ҚУЛМУҲАММАД. Афсус, соҳиби давлатнинг аҳволи ёмон.
ОГАҲИЙ. Гулойдин бирон хабар топа олдингизму?
ҚУЛМУҲАММАД. (Бошини эгиб,хурсинади) Йўқ,иним. Бошимиз қотди, қизимиздин ҳамон дарак йўқ... Йиғлаб-йиғлаб аммангизнинг кўзлари кўр бўлай дейдир... Мен сизга шуни айтғони келдим. Мен тағин кетдим, сарой тарафға, бирон хабар бўлса, дарҳол сизға еткизамен.(чиқади)
ОГАҲИЙ (ўзича) Саидмуҳаммаднинг аҳволи оғир.....
Энам ўрнида қолғон муштипар аммаминг асрандилари Ёдгорбекнинг бошиға тушган кулфатлар, Гулойимнинг ғойиб бўлиши...Гулойим, қайдасен? Э,золим фалак!
Манга йўл суҳбатига бермади ғаддор, бир соат,
Висоли бодасиндин қилмади саршор, бир соат .
Қуёшдек юз очиб, ҳар тун ёритса ўзгалар базмин,
Менинг кулбамға лекин очмади рухсор бир соат.
Туганди умр даврони вале айланмади ҳаргиз
Менинг комим била бу гумбази даввор бир соат.

Download 198 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling