Муҳаммадризо огаҳий – шоир, таржимон, тарихнавис. 46-54 ёшларда. Сайид муҳаммад раҳим баҳодирхон – Хива хони, 34-42 ёшларда


Download 198 Kb.
bet1/8
Sana26.01.2023
Hajmi198 Kb.
#1124608
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Огахий. 8 декабрь


ҚУРБОН МУҲАММАДРИЗО


О Г А Ҳ И Й
(Т А Х Т В А Б А Х Т)
(Олти саҳнали тарихий, мусиқали драма)
ҚАТНАШАДИЛАР:

МУҲАММАДРИЗО ОГАҲИЙ – шоир, таржимон, тарихнавис. 46-54 ёшларда.

САЙИД МУҲАММАД РАҲИМ БАҲОДИРХОН – Хива хони, 34-42 ёшларда.

КОМИЛ ХОРАЗМИЙ- шоир, хон ноиби, 32-36 ёшларда. ЯСОВУЛБОШИ – 45-53 ёшларда.


ҚУЛМУҲАММАД – маҳрам, 50-58 ёшларда.

МАЪСУМА ЭНА -Қулмуҳаммаднинг хотини.


ЁДГОРБЕК-Қулмуҳаммаднинг асранди ўғли, 24 ёш.
ГУЛОЙИМ- Қулмуҳаммаднинг асранди қизи 25 ёшда.
ХУМОРИЙ – шоир, маликушшуаро, 40 ёш.
ОМОН САРДОР–туркман халқи вакили, 40ёш-48 ёшларда.
ТЎЙЛИ ТУПАНГ – талончи, (босмачилар сардори), 40-45 ёшларда.
БОШ ВАЗИР
МУҲАММАДНИЁЗБИЙ
МАРИМБОЙ – Огаҳийнинг шогирди.
ШОГИРДЛАРИ
ҚОРАҚАЛПОҚ ВАКИЛИ.
ЙИГИТ
МУЛОЗИМ,
ХИЗМАТЧИЛАР,
РАҚҚОСАЛАР,
НАВКАРЛАР.
Воқеа 1856 – 1864 йилларда бўлиб ўтади.

БИРИНЧИ САҲНА




Лирик мусиқа.

Саҳнада Огаҳий шогирдлари билан (мухаммас, дийралишма, сувора) ашулани куйлайдилар.


Эй кўнгул қил барча крмингни, ўзидин мултамас.
Истасанг роҳат замона аҳлидин пайванд каст,
Камрон ўлмоқ тилаб, шоҳ хизматин қилма хавас,
Кимса юз йил комронлиғ, қилса балким арзимас,
Дахр аро бир лаҳза бўлмоқға биров коми била.

Фақр элига кулбаси мулки жаҳондин яхшиким,


Онда эски бўриё тахти каёндин яхшиким,
Тинчлик бирла атало нўши жондин яхшиким,
Заҳрни ўз коми бирла ичса ондин яхшиким,
Оби хайвон шарбатин нокомлиғ жоми била.
(Ашула тамом бўлгандан кейин Комил Хоразмий кириб келади.)
КОМИЛ ХОРАЗМИЙ: - Ассалому-алайкум устоз!
ОГАҲИЙ: - Ваалайкум- ассалом Комил Хоразмий. Иним Руссиядан қачон келдинг.
КОМИЛ ХОРАЗМИЙ: - Бурноғи оқшом. Келув бодима ало хазрат саройга чорладилар. Хон амри вожиб, бордим. Хилолий тарафда исён кўтарилмиш, муросаға бориш нияти бирла соҳибқирон номидан мактуб битдик.
ОГАҲИЙ: - Биз хизматчилар бирла бу йилги қазув ишларининг бориши борасида маслахатлашиб олдик. Суҳбатнинг охири эса мушоирага айланиб кетди.
КОМИЛ ХОРАЗМИЙ: - Тўғриси устоз аввало дийдор истаб келиб эрдик, шукур омонликда учрашдик.
ОГАХИЙ: - Хўп бажонидил.
ЁДГОР: - Устоз битта илтимосим бор эди. Сиз Тошсақада қазув ишлари билан банд чоғингизда Муҳаммад Аминхон борасидаги тарихнинг бош қисмини оққа кўчирдим. Давомини битган эрсангиз қолдириб кетиш хотирангиздан кўтарилмасин, битказиб қўярдим.
ОГАХИЙ: -Хўп, қолдириб кетамен. Аммо сенинг ҳам ғазал ўқишга иштиёқинг баланд. Ва лекин, устоз Навоийдин бўлсин.
ЁДГОРБЕК:- Руҳсат берсангиз бахоли қудрат (даврадагилар “ўқисин, ўқисин” дея илтимосини қувватлайдилар. У Навоийнинг тўртликларидан ўқийди.)
То нафси ҳаво хирмани барбод ўлмас.
То хирси хавас касри барафдор ўлмас
То зулми ситам жониға бедод ўлмас
Эл шод ўлмас, мамлакат обод ўлмас.
ҲАММА: - Баракалло, баракалло...
МУҲАММАДНИЁЗ: - Бош мероб, саволим бор. Бохабарсиз, хон бийлар қаторида бизга ҳурмат бажо келтириб, Гурганч музофотиға мутасадди девонбеги қилиб тайинлоғон эрдилар. Шаҳар фуқаролари Гурганч ёп қазуви билан банд эканлигига қарамасдан сиз мани ёнимда ўлтирғон Тўйли амакисини Тошсоқа қазувига жалб этибдурсиз. Бу киши Хонга арз қилмоқ ниятида ташриф буюрғонлар. Шуни ҳам билингки, Тўйлини обрўси Хивада Хон назарида оғир тош босади. Шу масалани бош мероб биз бирла бамаслаҳат қилсалар тузук бўлур эрди. Ва ё биз барча Хоразм аҳлиға таниқли бўлмиш Бийнинг фикру-нуфузини назарға олмоқликқа ор қиладирларму.
ОГАҲИЙ: - Узр бий, сиз Хон буйруғига амал қилмоқ ниятида сўнги икки йил мобайнида тасарруфингиздаги Гурганжи азимға бирон маротабаға ташриф буюришни ва мазкур шаҳар аҳолиси аҳволидин ҳабар олмоқни эп кўрмагансиз. Кимларнингдир ножойиз гаплариға инониб, қўшилиб сўзлайсиз. Ваҳоланки, Тўйлининг амакиси ўзи ишламас, ва лек миллатлар аро низо оловини ёқмоқ ниятида туркман тавойифларининг қазувда қатнашмоқлариға қарши туриб, бузғувчи тарғибот ишлари билан машғулдир.
ТЎЙЛИ: - Туҳматдир, бул менинг амакимга туҳмат. Ул мард, баходир киши. Аммо ноҳақликни кўрса дура билмас.
МУҲАММАДНИЁЗ: - Ҳар на бўлсин, сен бош мероб, сув тақсимлаш, қазув масаласида бизим фикр бирла хисоблашмоғинг даркордир. Мен Тўйли амакисини Тошсоқа қазувидан озод этдим.
ОГАҲИЙ: - Мироблик масалаларини ўзбошимчалик бирла билганингизча ечиш учун сизга ким ҳуқуқ бермиш Мавлоно.
МУҲАММАДНИЁЗ: - Хон билганни Бий билар деган нақл бежиз айтилмоғон. Бийлик улуғ унвондир. Мундоқ арзимас ишларни уддасидан келмоқ учун Миробнинг ижозатин сўрашни талаб қилиш нодурустдир.
ОГАҲИЙ: - Дурустми, нодурустми мунинг фарқиға бормоққа одамда фаросат бўлмоғи лозимдир.
Эй кўнгил одам хаёл айлаб дема нодонға сўз,
Чунки ул одам эмас топсанг дегил инсонга сўз.
МАРИМ: - Сўздир инсон қалбида бир гавҳари қийматбаҳо,
Они сарф этма дебон ҳар хуши йўқ хайвонға сўз.
ШАРИФ: - Воҳ не янглиғ билгуси хайвон гуҳарнинг қадрини.
Ким топар хаз етса ул кунжарою сомонға сўз.
ЁДГОР: - Билмоғон ўз қадрини не билгуси сўз қадрини,
Хайфдур доно демак, нодону, беирфонға сўз.
Олам ичра барча ишдин қаттиғу душвор дурур,
Огаҳий маъқул қилмоқ бехаё нодонға сўз.
ОГАҲИЙ: Биродарлар, кўпдан бундоғ дийдорлашув имкони бўлмоғон эрди. Оллоҳ хуш кўрдими, хуллас шу мақсадга етдик. Энди юмушларга борайлик.
Марим сен бундан чиққач Шарифбойға тайинлаки, қазувнинг бошида Тошсоқага борсин. Муҳаммад эрса Шоҳобод ёпида бошланган ишларни назорат илиб турсинлар. Вақт тиғиз. Бир дақиқа бўлсада иш тўхтамасин. Мен Хон қабулиға кириб, қазувға отланаётганимни билдириб чиққач тезда иш бошига етиб боргайман. (Ҳамма чиқиб ишга кетади)
МУҲАММАДНИЁЗ: - (ўзича)
Сўздир инсон қалбида бир гавҳари қийматбаҳо.
Они сарф этма дебон ҳар хуши йўқ хайвонға сўз.
Эшитдингми Тўйли. Огаҳий бизга қарата неларни ёзадир, хатто тарих битадур. Биз гавҳарнинг қадрига ета билмайдурғон, кунжора ва сомонға хатто сўз топадиган хайвонга менгзар эрмишмиз. Бу не хақоратдур.
ТЎЙЛИ:- Муҳаммадниёз руҳсат берсанг ҳозир уларни чавақлаб ташларин.
МУҲАММАДНИЁЗ: - Шошма андак, шугун эрта пайтин топиб, ҳунарингни кўрсатарсен. Огаҳий шеърларини, бизга қарши ёзаётган тарихларини оққа кўчириб бераётган Ёдгорни қўлларини синдирасен, кўзларини ўясен. Анинг хотини вафот қилғон, Аммасининг қизнинг Гулойимдан умид кутадир. Қизнинг дийдридан кўриш илинжидан ҳам уни маҳрум қиламиз. Гулойимни ими-жимида аравага босасанда ховлимга олиб борасан. У хурилиқо меники бўлмоғи керак. Ма ол. (Бир халтача тан олтин беради)
ТЎЙЛИ: - Бўлди оға. Мен шу гун гежеси уларнинг энгсасидан дуйнук очиб, пирини кадига қамарин.



Download 198 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling