Муҳаммадризо огаҳий – шоир, таржимон, тарихнавис. 46-54 ёшларда. Сайид муҳаммад раҳим баҳодирхон – Хива хони, 34-42 ёшларда


Download 198 Kb.
bet4/8
Sana26.01.2023
Hajmi198 Kb.
#1124608
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Огахий. 8 декабрь

ТЎРТИНЧИ САҲНА
Хон саройи. Кўринишхона. (Оразибон ашуласи янграмоқда)
Сайид Муҳаммад тахтда. Унинг ўнг томонида бош вазир, ясовул- боши. Чап томонида Қулмуҳаммад маҳрам, Комил Хоразмий, Хуморий, Омон сардор.
БОШ ВАЗИР. Олий нишон, салтанатингизни қутламоқ мақсадида саройга созандаю гўяндалардин ташқари, раққо- саларни ҳам чорлағон эрдик. Лозим топсангиз?..
ХОН. Мумтоз куйлардин бирин тингладук, басдур. Базми жамшиднинг ўз вақти бўлур... Давлат ишларин базмдин бошласак, охири не бўлғай, вазири аъзам?
БОШ ВАЗИР. Олий ҳазратлари, ҳарна бўлса, илоҳ инояти ила содир бўлур. Оллаи таоло сизға мамлакат тожу-тахтин раво кўрмиш эркан, анинг илк дақиқалари яхши сўз-у, соз-суҳбатлар ила бошлануб, эзгу ниятлар рўёбиға йўл равон айласа ажаб эрмас. Бул улуғ соҳиби тахтлардин қолғон таомилдур...
ХОН. Вагарна ҳамул кун кўнглумға ҳашамат сиғмай турур. Валекин айтғонингиз ўринсиз қолмасун, ҳар не дегонда яхши ниятдур. (Қулмуҳаммадга) Магар фарзандингиз Ёдгорбек бўлса, сози дуруст, лисони тузук, кўп маънилидур. Ондин эшитсак...
ҚУЛМУҲАММАД (таъзим қилиб) Ажаб бўлғай, аъло ҳазрат, ҳозир... (чиқади)
ЁДГОРБЕК (бир қадам олдинга силжиб). Ассалому алайкум...
ХОН. Ваолайкум, Ёдгорбек! Ўғлим, сенга озор еткизганларнинг араваси ағдарилди. Сени кўзларингдин жудо қилиб, қўлларингни синдирғонларнинг кўзларин ўз олдингда ўйиб, ҳақингни олиб берурмен! Сабр қилғил, тез фурсатда севганинг бирла ҳам қовуштиргаймиз!
ЁДГОРБЕК (пайпаслаб бориб, хон оёғига йиқилади). Бир умр таъзимингиздадурмен. Валекин ҳеч бир бандасининг гавҳари шамчироғидин айирмасун эркан. Ҳеч кимса менинг янглиғ хонавайрон, дийдагирён бўлмасун. (Отаси йиғлайди)
ОГАҲИЙ. Илоҳим, ёмонларға Оллоҳнинг ўзи жазосин берсун!
ХОН. Қани, ўғлим, устозинг дардангиз сўзларидин танлаб бир хониш этғилким, қалбимиз таскин топғай. Яъни, (Огаҳийдан парча келтиради):
Роҳати дунё балойи мубрамиға арзимас...
ЁДГОРБЕК (дуторни сайратиб дард билан куйлайди):
Роҳати дунё балойи мубрамиға арзимас,
Ошкоро пўшу ниши мубҳамига арзимас,
Юз исиғ кулгуси бир совуқ дамига арзимас,
Даҳр базму айши андуҳу ғамига арзимас,
Шарбати жонпарвари муҳлик самига* арзимас,

Жам этарга мол ранжа қилмоғил жону танинг


Оқил эрсанг айлагил расми қаноатни фанинг,
Бўлма маҳзун сийму зардин тўлмади деб маҳзанинг,
Ўт ва ё сув, ё шамолга совруладур йиққанинг,
Шодлиги берган онинг ўтлиғ жомига арзимас.
ХОН: - Баракалло Ёдгорбек. Бале, Муҳаммад Ризо Огаҳий, Лисоний тамоми мани жихатидан бир дарёи уммон турурким, ҳар байти бир гавҳари бебаҳо, баракалло...
БОШ ВАЗИР (Сўзга талпиниб турган Хуморий ҳақида) Ижозат берсангиз Маликушшуаро Хуморий ашъор ўқуб ҳазратимни қутлаш ниятлари бор?
ХОН. Ўқисун!
ХУМОРИЙ(таъзим қилиб).Олий нишонким, давлат ва шав- кат айвонининг зебу-зийнати, салтанат осмонининг дурахшон офтоби ва макрамат* уммонининг гавҳари ноёби, адолат айвонининг олий макони.
ХОН (сал ижирғаниб). Тахниятгўйлик озроқ бўлсун!
ХУМОРИЙ. («Хўп» деган маънода таъзим қилиб):
Бугун Сайид Муҳаммад соҳиби тахт,
Анго хизмат эрур бизим учун бахт!
Анинг изми ила олам мунаввар,
Топиб эл осойиш ондин муқаррар.
Ато этмиш Илоҳ куч-қудрат онга,
Таърифлари етур жумла-жаҳонга.
Хуморий таъзимдадур эшигида
Мадҳини куйлаб мудом қўшиғида!
Қулмуҳаммад билан Ёдгор келиб бир чеккада турадилар.
БОШ ВАЗИР (қарсак чалиб). Боракалло!
Ҳеч ким уни қувватламайди.
ҚУЛМУҲАММАД. (шўхлиги тутиб). Аё, Ҳисровнишон, хон дойи,
Менга ҳам берилсун сўз пойи!*
ХОН (эслаб). Жойи жаннатда бўлсун, падари бузрукворимизни шўхликларингиз бирлан ажап кулдирар эрдингиз, ёдимда! Ижозат, сўйланг!
ҚУЛМУҲАММАД (Хуморийга теккизиб):
Бир ўсимлик кўрдим, аломат,
Эшитганлар бўлғай саломат.
Қуёш қайга ўтса-боқар маст-аласт,
Одати шул: икки юз офтобпараст!
Кулишади, Хуморий тажанг.
ОГАҲИЙ. Саҳовот бўстонининг сарви озодаси! Аввало салтанатингизға боқийлик тилаймен, умрингиз узун, дастингиз дароз бўлсун! Ҳузурингизга дил сўзлари битилғон ашъор била келишни ихтиёр этиб эрдим.Маъқул кўрсалар?..
ХОН
Эшитурмиз!
ОГАҲИЙ (ўқийди).Аё, шоҳ, чашми дурафшон камёб,
Фалак гумбазин бил сув узра хубоб.
Баногоҳ фалакка бу бўлса қарор,
Анинг тахти жойига не эътибор.
Даврада жонланиш. Хуморийга ёқмайди.Шоир давом этади.
Бас эмди, раиятга қил адлу дод,
Топай десанг икки жаҳонда мурод.
Олий бу қаср ичра қилган макон,
Бу манзилин фаҳм этмагил жовидон.
Вафосиздурур дуру иқбол, бил,
Бақосиздурур мулк ила мол, бил.
Кўнгил қўймагил мулки бунёдига,
Ет, албатта, мазлумлар додига.
Хон шеър битилган қоғозни Огаҳийдан олиш учун қўл узатади. Бош вазир шоир қаттиқ кетди деган маънода Ясовулбошига, ясовулбоши эса ўз навбатида унга ва Хуморийга тикилиб елка қисиб қўйишади.
ХОН. Кўнгил қўймоғил мулки бунёдига,
Ет, албатта, мазлумлар додига...
КОМИЛ ХОРАЗМИЙ. Устоз сўнгги вақтлар ўндин ортуқ жилд китобларни форсий ва арабий лисонлардин чиқариб, туркий алфоз бирла зийнатлар бердилар.
ОГАҲИЙ (камтарона). Эмди Саъдий, Жомий, Низомий китоблари устида иш қилурмен. Мундин буён ижозатлари бирла «Тарихи гулшани давлат»ға қўл урурмен...
ХОН (Хуморийга). Бу борада маликушшуаро не дер эркан?
ХУМОРИЙ. Аъло ҳазрат, биз сизнинг тахти поёнингиз остида турурмиз, сизнингча бўлғай...
МУЛОЗИМ (шошиб киради). Ҳазрати олийлари! Тўйли тупанг қалъа дарвозаларин забт этмоқ мақсадида чаповул урадир!
Хон даст ўрнидан туради, ҳамма саросимада.
ОМОН САРДОР (қиличини ғилофидан суғириб). Хон оға, манга рухсат бер, мен ўлари итдан гечирайин!
ЯСОВУЛБОШИ. Подшоҳи олам, Омон сардор тўғри айтадир. Туркман биродарлар қибла дарвозадин, мен эрса навкарларим бирла дашёқ дарвозадин чиқиб, оларни бир муддатда маҳв этғоймиз!
ХОН. Ложарам, бул можаролар тарокима оёғи остидин чиққан эрмасму?
ОМОН САРДОР. Йўқ, хон оға, туркман тавойифи динч- лиқ истер. Бул ҳер тайипадан йиғлан басмачи хунхарларинг этмишидир!
ОГАҲИЙ. Дуруст. Ҳар ерда элу улус бордур, албатта, орасида яхши ва авбоши бўлур. Ва муқаррардурким, ҳар элнинг ёмонидин яхшиси кўб бўлғусидир.
ХОН (Ясовулбошига). Сизга ярим кун муддат. Бул балони Омонсардор бирла ҳамкорлиғда даъф этурсиз. (Огаҳийга) Сиз, мавлоно, бул ишларга маслаҳатдош бўлғайсиз.(Огаҳий қўлини кўксига қўйиб таъзим бажо келтиради, бош вазирга) Вазири аъзам, Отамурод қушбегини Кўҳна Урганж ёфининг қазувига бош қилиб қўймоқ даркор.
ОГАҲИЙ (қўшилади). Саҳоват бўстонининг сарви озодаси, фикру ниятларингиз бағоят ўринлидур...
ХОН. Тез фурсат ичида Восда ҳам янги бир ёф барпо қилурмиз!
ХУМОРИЙ. Анинг номин эрса сизнинг саъи ҳаракатингиз бирла бўлғонлиғи боис, «Шохмурод ёфи» деб атагаймиз!
ҲАММА Илоҳо омин, айтгонингиз келсун!



Download 198 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling