Муаммоли маъруза структураси


Download 169 Kb.
bet5/6
Sana17.06.2023
Hajmi169 Kb.
#1543211
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Bronhial astma

11. БАнинг таснифи қандай?
Европа респиратор жамияти БАни ўпканинг сурункали обструктив касаллигига киритади, бунда сурункали обструктив бронхит, ўпка эмфиземаси ҳам шу гурухга киритилади, яъни БАнинг асосий клиник симптомлари бронхлар обструкцияси — торайиши туфайли эканлигига урғу берилади.
Бизда узок давр А.Д. Адо ва П.К. Булатов (1969) таснифи қўлланилиб келди; бу таснифга асосан БАнинг инфекцион-аллергик, атопик ва аралаш клиник турлари фарқланади. Кейинги даврда Г.Б. Федосеев (1982) тўлатган БА таснифи қўлланилди, бунда БАнинг клиник ва патогенетик турлари фарқданади.
Эндиликда БАнинг таснифи мустақил нозология сифатида — яъни сурункали аллергик касаллик деб, уни оғирлик даражаларига қараб, тасниф қилиш амалий ва стратегик жиҳатдан муҳим деб қаралаяпти.
БА бўйича глобал инициатив гуруҳи БА оғирлик даражаларини қуйдаги кўрсаткичларга асосан аниқлашни тавсия этади:
1. Ҳафтада тунги симптомлар миқдори.
2. Ҳафтада кундузги симптомлар миқдори.
3. Қиска таъсирли β-2 агонистлар қўллашга эҳтиёж.
4. Жисмоний фаоллик ва уйқунинг бузилиш даражаси.
5. Нафас чиқаришнинг максимал кўрсаткичлари, унинг лозим бўлган ва оптимал кўрсаткичларга нисбатан фоизли нисбати.
6. Нафас чиқаришнинг максимал кўрсаткичларининг ўзгаришлари.
Бу тасниф қуйидагича таҳлил этилади:
Енгил персистирланувчи астма. Бу форма беморда касаллик хуружлари симптомининг ҳафтада 1 марта ёки ундан кўпрок, аммо кунига 1 мартадан ошмаслиги билан характерланади, бу эса бемор уйқуси ва жисмоний фаоллигига таъсир этади. Тунги астма симптомлари ойига 2 мартадан кўп бўлади. Беморларда максимал нафас чиқарилиши ҳажми (МНЧХ) ёки 1 секундли кучли нафас чиқариш ҳажми (КНЧХ1) лозим бўлган катталикларнинг 80%га тенг, сутка давомида унинг ўзгариши 20-30% атрофида бўлади.
Ўрта оғирликлаги персистирланувчи астма узоқ вақт мобайнида кунда касаллик симптомларининг кузатилиши билан кечади; тунги астма симптомлари ҳафтада 1 мартадан зиёдроқ бўлади, бемор ҳар куни β-2 агонистларини ишлатишга эҳтиёж сезади. Уларда МНЧХ ва КНЧХ1 кўрсаткичлари лозим кўрсаткичларининг 60-80% ни ташкил этади. Уларнин суткалик ўзгариши 30% дан ортиқ бўлади.
Оғир персистирланувчи астма — беморда касаллик симптомлари узлуксиз узоқ вақт мобайнида кузатилади, тез-тез тунги хуружлар бўлади, жисмоний фаоллик чегараланади, дорилар қабул қилинишига қарамасдан, оғир буғилиш - астматик хуружлар давом этади. МНЧХ ва КНЧХ1 даволашга қадар норматив кўрсаткичларнинг 60% ни ташкил этади, унинг ўзгариши сутка давомида 30% дан юқори бўлади.
Клиникада БАнинг ўта оғир вариантини ажратиш мақсадга мувофиқдир. Бунда барча касаллик мезонлари кескин ифодаланган бўлиб, уларнинг стероид терапияга сезувчанлиги пасаяди. Қайта-қайта астматик статуслар кузатилади, улар интенсив ёки реанимация ёрдамига мухтож бўладилар.
Шунингдек БА асоратлари кузатилади: упка юраги (ўткир, ўткир ости, сурункали), ўпка эмфиземаси, пневмосклероз, ўпка ателектази, интерстициал, медиастенал эмфизема, спонтан пневмоторакс, неврологик ва эндокрин асоратлар.
Касаллик кечишида қўзиш ва ремиссия даврлари тафовут этилади.
Ушбу таснифнинг муаммоли томони шундан иборатки, БАнинг оғирлик даражаларининг муҳимлиги доимий бўлмай, баъзан прогнозлаш майин ҳолатлар юзага келиши, салбий оқибатларни юзага келиши мумкинлигидир. Шунинг учун БАни таснифлашда кенгроқ ёндошиш мақсадга ҳар тарафдан мувофиқроқдир деб ўйлаймиз.


12. БА диагностикаси, дифференциал диагностикаси.
БА диагностикаси касаллик симптомлари таҳлили ва яхшилаб йиғилган анамнез асосида қўйилади. БАга қуйидаги симптомлар хос: эпизодик ҳансираш, хуштаксимон хириллашлар, тунда ва эрта тонгда кучайувчи кўкрак қафасида қисилиш ва йўтал. Бемор симптомларнинг такрорланиб туришини ва уларнинг аллергенлар, жисмоний зўриқиш, учоқли инфекциянинг қўзиши, вирус инфекцияси, ирритантлар қўзғашини қайд этади. Анамнезида мавсумий хуружлар, аллергик реакцияларга мойиллик, ирсий мойиллик қайд этилади.
БА диагностикасида ташқи нафас фаолиятини (ТНФ) текшириш обструктив синдром диагностикаси учун муҳимдир. ТНФ текшириш бронхлар ўтказувчанлигини айниқаса, бу кўрсаткичларнинг ўзгариши бронхларнинг гиперреактивлиги ҳақида маълумот беради. Бу мақсадда 2 усул эътиборга моликдир: 1 секунддаги куч билан нафас чиқариш ҳажми (КНЧХ1), максимал нафас чиқаришнинг ҳажми (МНЧХ)ни аниқлаш. КНЧХ1 — спирометрда, МНЧХни пиклфлуметрда ўлчанади. Бронходилятацион тест бронхиал гиперреактивликни аниқлашда ёрдам беради.
Респиратор трактдаги яллиғанишни балғамда эозинофиллар ва метахроматик ҳужайраларни ва қондаги ўзгаришлар орқали аниқланади.
БА куйидаги касалликлар билан қиёсий ташҳис қилинади:
1) Сурункали обструктив бронхит булан — бунда ҳансираш ва нафаснинг қийинлашуви хуружсимон эмас, балки доимо бўлади, ва у йўтал ва жисмоний ҳаракатдан кейин зўраяди. Балғамнинг кўчиши беморга енгиллик туғдирмайди; бронхлар обструкцияси ремиссия даврида ҳам қайтмас бўлади; эозинфилия ҳолати бўлмайди; аллергенлар билан тери синамалари манфий бўлади.
2) Юрак астмасилан дифференциация қилиш мушкул вазифа, чунки БАли кекса касалларда кўп ҳолларда юрак хасталиги бўлади. Юрак астмасида хансираш аралаш типда-экспиратор ва инспиратор турда бўлади, бунда нафас қайнаётган сув товушини эслатувчи хириллаш билан ва кўпикли пушти ранг балғамли бўлади. Ўпка усти сатхида ҳар икки тарафдан жарангсиз нам хириллашлар эшитилади. Юрак чап қоринчаси етишмаслиги шу ҳолатга сабаб бўлган юрак хасталигининг қатор бошқа симптомлари билан кечади.
3) Истерик астма – кўпинча ёш аёлларда учрайди ва стрессли ҳолатлардан сўнг ҳансираш хуружи бўлиши мумкин. Лекин бунда нафас частотаси 40-50 мартагача б°либ, юзаки бўлади — у "кучук ҳансираш" ни эслатади. Аускультацияда ўпкада ўзгариш бўлмайди.



Download 169 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling