Муаммоли маъруза структураси


Download 169 Kb.
bet6/6
Sana17.06.2023
Hajmi169 Kb.
#1543211
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Bronhial astma

13. БАни даволаш принциплари.
Ҳозирги даврда БАни даволашдаги янги ёндошишлардан бири — бу унинг негизли — ёки базис терапиясининг ишлаб чиқилишидир. Негизли давонинг БАда асосан яллиғланишга таъсир этиши асос қилиниб олинган.
Шундай қилиб, БАнинг негизли давоси асосини яллиғланишга қарши терапия ташкил этиб, унга қуйидагилар киради:
- хромгликат натрий (интал, натрий-кромолин);
- недокромил натрий (тайлед);
- ингаляцион ва системали кортикостероидлар;
- специфик (махсус) иммунотерапия.
БАнинг енгил ва ўртача оғир босқичларида даволаш яллиғланишга қарши ностероид препаратлар — интал (хромгликат натрий) ёки тайлед (недокромил натрий) билан, оғир кечишда эса ингаляцион кортикостероидлар билан олиб борилади.
Интал ва тайлед препаратлари аллергик реакцияларининг дастлабки босқичларидаёк ингибиция қилиши ва сурункали яллиғланишнинг кейинги босқичларига ҳам, демакки, бронхиал гиперреактивлигини камайтира олиш хусусиятига эга.
Интал плюс (хромгликат натрий+сальбутамол) – комбинирланган доривор препарат бўлиб, сальбутамол - селектив β-2 симпатолитик — бронхларни кенгайтирувчи таъсирга, интал эса бронхоспазмни олдини олади, семиз ҳужайралардан гистамин ажралишини тўхтатади. Интал-плюс БА хуружларини тўхтатиш учун ёрдам бермасада, систематик даво учун қўлланилиши мақсадга мувофиқдир.
Тайлед — аллергия медиаторлари ажралишини тормозлайди, у кўпроқ астмани даволашда специфик хусусиятга эга. 2 ой мобайнида кунига 2 ингаляциядан 2 маҳал олиниши ремиссияга олиб келади.
Кортикостероидлар БАни даволашдаги энг эффектив дорилардир. Улар парентерал, перорал ёки аэрозол шаклида қўлланилади.
Ингаляцион кортикостероидлар эффектив ва хавфсиз ҳисобланади. Кортикостероидларни системали қўллаш асосан бошқа усуллар, жумладан ингаляцион кортикостероидлар, самарасиз бўганда қўлланилади.
Ингаляцион кортикостероидларга Беклатиазон дипропионат (бекламед, бронхокорт, бекотид), Беклокорт, Ингокорт (флунизолид) — пролангирланган таъсирга эга, Азмакорт (триамцинолон ацетонид)лар киради. Айтиш лозимки, Азмакорт салбий таъсирга эга бўмаганлиги билан ажралиб туради.
Maxcуc гипосенсибилизация — иммунотерапия аллергик махсус шифохоналарда олиб борилади. Уни фақат БА ва инфекция ўчоқлари симптомлари ремиссияси даврида олиб борилади.
Бронходилататорлар — бу гурух препаратлари бевосита БА хуружини енгиш учун қўлланилади, аммо улар кўпроқ симптоматик мохиятга эга бўлганлиги учун монотерапия шаклида ишлатилиши мақсадга мувофиқ эмас. Бронх кенгайтирувчи дорилар хуруж даврида дарҳол енгиллик туғдиради, аксарият ҳолда вақтинча самарага эга. Шунинг учун уларни фақат лозим бўлгандагина ишлатиш керак. Бу препаратлар 3 rypyxra бўлинади: 1) адренергик рецепторлар стимуляторлари - симпатомиметиклар; 2) антихолинергик моддалар — холинолитиклар; 3) метилксантинлар — миолитиклар.
1. Симпатомиметиклар — адренергик рецепторларга монанд бўлиши туфайли ўз навбатида 3 гурухга бўлинади: а) - ва -адренорецепторларни қўзғатувчилар; б) -1 ва -2 рецепторларни қўзғатувчилар; в) селектив -2 адреностимуляторлар. -2 адреностимуляторларнинг салбий таъсири кам бўлгани туфайли, БАда кўпроқ ишладилади.
Ингаляцион симпатомиметиклархуруж олдидан ишлатилса, уни олдини олади, лекин касалликнинг умумий кечишга таъсир эта олмайди. Улар -2 рецепторларни стимуллаб, бронхларни кучли кенгайишига олиб келади.
Препаратлар:
қиска таъсирли -2 агонистлар – сальбутамол (вентолин); фенатерол (беротек); тербуталин (бриканил);
чўзиқ таъсирли (пролонгирланган), -2 агонистлар - сальметерол (серевент, салметер); фермотерол (фародил).
2. Антихолинэргик дорилар - парасимпатолитик ёки холинолитиклар - мускарин рецепторларни қамал қилади ва адашган нерв N.VAGUSни таъсирланишини камайтириш ҳисобига бронхларни кенгайишига олиб келади. Ингаляцияли тури симпатомиметикларни беморларга қўллаш қийин бўлганда ишлайтилади.
Препаратлар: атровент - дозаторли аэрозоль, беродуал, тровентол.
3. Метилксантинлар — миолитиклар (теофиллин препаратари) — бронхлар деворига спазмолитик таъсир кўрсатувчи, инотроп таъсирли, нафас мушакларини толиқишини камайтиради. Кўпинча чўзиқ таъсирли препаратлар қўлланилади.
Препаратлар: теофиллин, эуфиллин, аминофиллин ретард, теоспирекс, теодур, теопек, эуфиллин ретард.
Бошқа доривор моддалар
Задитин (кетотнфен) — аллергия медиаторларининг синтези ва экскрециясини тормозлайди, нафас йулларида аллергик яллиғланиш ва гиперреактивликни ривожланишига тўсқинлик қилади.
Аллергияга қарши иммуноглобулин, гистоглобулин. БАни қўзишини камайтиради, касалликнинг кечишини енгиллаштиради, клиник ремиссияга олиб келиши ҳам кузатилади.
Иммностимуляторлар — интеркуррент ўткир респиратор касалликларни олдини олади, ўчоқли инфекциянинг қўзишини камайтиради.
Антибиотиклар — йирингли балғам ва лейкоцитларнинг сони балғам ва қонда кўпайганда ва яъни бактериал инфекция бўлганда ҳарорат кўтарилганда қўлланилади.
Касалликнинг ремиссия даврида натуротерапия (дориларсиз даволаш) қўлланилиши мақсадга мувофиқ. Натуротерапияга элиминацияловчи даво; машқлар билан даволаш; фитотерапия ва комбинацияли даволар киради.
Элиминацияловчи давога: енгиллаштирилган пархезли даво (очлик билан даволаш), гемосорбция, плазмаферез, цитаферез, постурал дренаж киради.
Машқлар билан даволашга - нафас гимнастикаларининг барча турлари, гипо- ва гипербаротерапия, акупунтура, Су-жок терапия, специфик гипосенсибилизация, психотерапия киради.
Фитотерапияни ўсимлик чангларига аллергияси бор беморларга айниқса сабабчи аллергенни аниқлаш қийин бўлган ҳолларда ўтказиш мумкин эмас.
БАни оғир хуружида тез ёрдам кўрсатишда қисқа ва тез таъсир этувчи бронхолитиклар қўлланилади. Буларга қисқа таъсирли -2 агонистлар - адренергик препаратлар, -2 стимуляторлар, симпатомиметиклар киради ва улар бронхларнинг силлиқ мушакларини бўшаштиради, мукоцилиар клиренсни кучайтириб, томирлар ўтказувчанлигини тезликда камайтиради (альбутерол, фенотерол, сальбутамол, тербуталин). Бошқа шошилинч ёрдам усулларига ингаляцион антихолинэргик дорилар (ипротропиум бромид, окситропиум бромид) киради. Улар вагус таъсирини камайтиради; уларнинг таъсири -2 агонистларига нисбатан бироз кечрок бошланади. Шунингдек қиска таъсирли теофиллин (эуфиллин, теофиллин, аминофиллин), астматик статус, асфиксия синдромида ишлатилади. Астма хуружларини даволашда адреналинни назорат остида ишлатилиши муҳимдир.
Кортикостероидларни астматик статуснинг дастлабки босқичида қўлланилади, ва бунда даставвал томир ичига шприцда 1/4-1/5 дозасини, кейин қолганини томчилаб юборилади.

БАни боскичма-боскич даволаш нима?


БАни босқичма-босқич ёки «зинапоясимон» даволаш касалликнинг оғирлик даражаси ортиб боришига қараб дориларнинг миқдорини ва қабул қилиш сонини орттириб боришни назарда тутади. Бу усулнинг асосий мақсади - кам миқдорда дориларни қўллаб яхши натижага эришишдир. Бунда врач даволаш усулини танлай била олиши, яъни касалликнинг бошидаёқ максимал дозада дорилар, жумладан, кортикостероидли дориларни қисқа курс сифатида қўллаб, кейин стабилизация ҳолатидан кейин пасайтириши, ёки касалликнинг бошланғич давридан оғирлик даражига қараб, дориларнинг минимал миқдоридан бошлаб қўллашини ҳал қилиши зарур. Ҳар икки ҳолда ҳам мақсад астмани назоратлай, яъни бошқара олишдир, ва бу мақсадга 3 ой давомида эришишга муваффақ бўлинганда терапиняни камайтиришни яхшилаб таҳлил қилиш ва «зинопоядан» бир поғона — бир қадам пастга тушиш мумкин; бордию акси бўлса, унда бир поғона юқори кўтарилади; энг муҳими ҳар бир конкрет бемор ва конкрет ҳолат учун даволаш усули танланади.
БАни бутунлай тузатиш ҳозирча мумкин эмас. Аммо тўғри даволаш натижасида касалликнинг симптомлари ва хуружининг олдини олса булади. БАни профилактикасида шунингдек атроф муҳитдаги аллергенлар ва бошка триггер-кўзғатувчи таъсиротларни йўқотиш, улардан четланиш муҳимдир.

III. БОСҚИЧ.


ХОТИМА
БА дунёда энг кўп тарқалган касалликлардан биридир. УЖССТ маълумотларига кўра БА катта ёшдагилар ичида 5%, болаларда — 10% гача қайд этилмокда. Ва келгусида бу касалликнинг янада кўпайиши кутилмокда. БАнинг оғир турлари сони ортиб бормоқда. Бу эса организмга поллютантлар, аэроаллергенларнинг салбий таъсири сақланиб қолаётганлиги билан узвий боғликдир. Шу сабаб бу муаммо дунё олимлари диққат марказида қолмокда.
БА этиологиясида бирор бир аниқликлар бўлмасада, кейинги даврда унинг моҳиятига ёндошишда ўзгаришлар бўлиб, унинг асосида яллиғланиш механизми устун туриши ва шунинг натижасида гиперревктивлик ва обструкцияланиш юзага келиши ҳолати аниқланади.
Шунингдек астма олди ҳолатига БА деб қараш лозимлиги тавсия этилган.
Касалликни даволашда бирлик босқичларига қараб «қадамлаб» даволаш жорий этилди ва унинг асосий яллиғланишига қарши дорилар бериш усули билан «негизли» даволаш татбиқ қилинди.
Шундай қилиб, БА юзага келтуривчи мураккаб жараёнларни англаш, ҳар бир алоҳида ҳолда касалликнинг клиник симптоматикасини ўрганиш, ўз вақтида керакли давони қўллаш БА оғир ва асоратланган кечишини, бевақт ўлимнинг олдини олишга имкон беради. Энг муҳими, беморларнинг ҳаёт сифати ва мазмунига, унинг тўлақонли бўлишига ёрдам беради.
Ҳозирги вақтда БАни даволаш учун фармокологик препаратлар ёрдамида рационал даволаш тизими ишлаб чиқилган, беморни ўз-ўзига ёрдам бера олишига ўргатиш (астма мактабларида), триггерларни элиминация қилиш, натуротерапия усулларидан фойдаланиш масалаларига жиддий ёндошилмоқда; ва шу асосда БАни даволашда интеграл терапияга асос солинди ва булар яқин келажакда яхши натижаларга олиб келиши шубҳасиздир.
Мустақил ишлаш учун муаммоли топшириқ.
БА мавзусини тўлароқ ўзлаштириш учун IV курс талабаларига қуйидаги савол-топшириқларни мустақил ҳал қилиш учун берилиши мумкин:

  1. БАнинг жамият учун аҳамияти кандай?

2. Бизнинг регионда БА муаммосининг ўзига хос хусусияти борми? Унинг моҳияти кандай?
3. Бизнинг регионда БАни даволашда қандай янги усуллардан фойдаланилади?
4. БАни даволаш ва профилактикаси программасини ярата оласизми?
5. Сиз ситуацияга таъсир эта оласизми? Қандай қилиб?
6. «Астма мактаблари» нима ва уларнинг вазифаси қандай?
7. Абу Али ибн Сино тиббий меросидан БА ҳакида сизга нималар маълум?
8. Тиббиёт ютуқларига қарамасдан БАнинг узлуксиз кўпайиб боришининг сабабини сиз нимада деб ўйлайсиз?
Эслатма: савол ва топшириқларни аудиториянинг қизиқиш йўналишларига қараб, мослаштириш мумкин.
Саволларга жавоб бериш.
Download 169 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling