Муаммоли маъруза структураси
Download 169 Kb.
|
Bronhial astma
7-савол. БА патофизиологиясига замонавий ёндошиш қандай?
Нафас йўлларидаги яллиғланиш бронхиал обструкцияни 4 хил йўл билан келтириб чиқаради: 1) ўткир бронхоконстрикция - силлик мушак спазми натижасида 2) ўткир ости бронхоконстрикция — хаво йуллари шиллиқ қаватининг шишиши туфайли; 3) сурункали - ёпишкок қуюқ бронхиал шиллиқнинг бронхлар ва айниқса терминал бронхлар обструкцияси туфайли ва нихоят, 4) склеротик бронхоконстрикция – бронх деворларининг склеротик деформацияси туфайлидир. Астматик статусда нобуд бўлган пациентларнинг патологоанатомик текшириш натижалари нафас йулларида кучли ривожланган яллиғланиш бўлишидан далолат беради. Бунда устки эпителиал қопламининг йўқолиши, базал мембранада коллаген толаларининг хаддан зиёд тўпланиши, бронхлар қон томирларининг кенгайиши ва шиллиқ қаватининг шишиши кузатилади. Бронхлар шиллиқ қаватида ва уларнинг торайтирувчи шилимшиқ тиқинларда кўп миқдорда яллиғланиш хужайра элементлари топилади. Бронхоальвеоляр лаваж усули, биопсия усулини кўллаш натижасида, БАнинг нафас йулларининг сурункали персистирланувчи яллиғланиш касаллиги эканлиги ва хатто унинг симптомсиз даврида хам яллиғланиш белгилари сакланиши аниқланган. БА патофизиологияси қатор хужайравий механизмлардан иборат бўлиб, яллиғланиш хужайравий элементлари макрофаглар, юмолоқ-семиз хужайралар стимуляциясини ўз ичига олади. Бу реакциялар эрта ва кечки турларга бўлинади. Эрта ёки дархол юзага келадиган реакцияга бронхоспазм ва қатор яллиғланиш медиаторлари — гистамин, триптаза, простогландин D2 ва лейкотринларнинг ажралиши юмолоқ-семиз хужайралар таъсирланишидан далолат беради. Брондилятаторлар ва неодокромил натрий шу босқичда бронхоспазмга таъсир қила олади, глюкостероидлар (ГКС) эса йўқ. Кечки реакциялар бронхлар ўтказувчанлигини камайиши, улар реактивлигининг ортиши билан характерланади. Бу реакциялар недокромил натрий ва кортикостероидларга бўйсинади, р-2 — адренергик бронходилятаторлар эса коррекция қила олмайди. Бу босқичда нафас йулларига эозинофиллар чиқиши, цитокинларнинг ажралиши, эндотелиал хужайралар юзасига адгезияланувчи моле кулаларининг экспрессияси кузатилади. Буларга қайд этилган дориларнинг таъсири хали ўрганилмаган. Яллиғланиш юзага келишида ўпка структура элементларидан фибробластлар, эпителиал ва эндотелиал хажайралари иштирок этади. Улар макрофаг ва семиз хужайралар ва Т-лимфоцитлар билан қатор цитокинларнинг ишлаб чикилишига олиб келади ва бронхларда сурункали ялли²ланиш юзага келиши ва ривожланишида роль ўйнайди. Бу жараёнлар недокромил натрий (интал), кортикостероидлар таъсирида ижобий томонга силжиши мумкин. Уларни барвақт қўлланмаслиги эса яллиғланишнинг кучайиши натижасида бронхлар девори шиллиқ қаватининг сезувчанлиги ўзгариши натижасида гиперреактивлик холати ва бронхлар обструкциясини прогрессивланишига олиб келади. 8. Астмаолди холати нима? Астмаолди ҳолати қуйидаги белгиларни ўз ичига олади: 1) ўпка ва бронхларнинг ўткир рецидивланувчи ёки сурункали обстуктив синдроми билан кечувчи касалликлари; 2) ўпкадан ташкари аллергик холатлар — аллергик ринит, эшакеми, квинке шиши, мигрень, дорилар аллергияси; 3) қон ва балғамда эозинофилия; 4) наслий аллергик касалликларга мойиллик. Астмаолди ҳолатини аниқлашда 1-гурух белгиларининг бошқа гурухлардан бир ёки бир нечтаси бирга келиши мухим. Бронхлар обструкцияси синдроми клиникада триггер омиллар таъсирида хуружсимон йўтал ва ҳансираш билан кечади. Триггер (қўзғатувчи) омилларга турли хидлар, совуқ хаводан нафас олиш, жисмоний зўриқиш ва бошқалар кириши мумкин. Бу иккала симптом кўпинча ўзича ўтиб кетади. Обструктив синдром патогенезида бронхоспастик компанентнинг устунлиги ётишини бронхолитиклар (сальбутамол, беротек, астмопент) билан ингаляцияли синамаларнинг ижобий натижалари кўрсатади. Бунда бронхлар ўтказувчанлиги дастлабки кўрсаткичлари 20% га ортиши мумкин. Объектив текширув натижасида астмаолди холатида касалликнинг асосий белгилари кўзга ташланади: ўпканинг пастки қисмларида қутисимон товуш, везикуляр нафаснинг сусайганлиги, қуруқ ғижилловчи ва хуштаксимон хириллашлар. Шунинг билан бирга қонда ва балғамда эозинофиллар миқдори ортади. Сўнгги йилларда дунё олимлари астмаолди холатини ажратмай, балки унга БА деб ёндаша бошладилар. Чунки БАни ёшларда тикланувчи обструкция ёки БАнинг «йўталли» варианти сифатида кечиши мумкинлиги кайд этилмокда. Бундай ёндошиш мунозаравий бўлсада барвақт даволашни ташкил қилишда ва бронхларнинг тикланмас (қайтмас) обструкциясини олдини олишга ёрдам беради. Download 169 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling