Mundarija: I. Modul: menejment nazariyasi va amaliyotining rivojlanishi


Download 0.56 Mb.
bet5/26
Sana10.11.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1764318
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
бошқарув ва менежмент китобим

бошқариш фаолияти- (режалаштириш, маркетинг, ташкил этиш вазифаси, тақсимлаш, м у в о ф и қ л а ш - тириш ва назорат). Бу вазифаларни амалга оширишда менежментнинг тамойиллари, назарияси, андозалар, маълумотларга ишлов бериш, бошқариш қонунларидан фойдалана билиш керак. Шу билан бирга унутмаслик лозимки, ташкилот иқгисодий шароитлар, истеъмолчилар, давлат шартномалари, қонунчилик, рақобатчилик, жамиятдаги қадрият ва маънавият тизимлари, жамоа қарашлари, техника ва технология ва шунга ўхшашлар таъсирида фаолият кўрсатади. Улар эса, ташкилот фаолиятига билвосита, айрим ҳолларда эса бевосита таъсир этади. Менежмент ташкилотнинг барча фаолиятига таъсир этса ҳам унинг таъсир кўрсатиш чегарасини аниқлаш мумкин. Ташкилотнинг бошқариш мақсадига эришиши учун ресурслардан фойдаланади. Ресурс ва мақсадлар орасидаги жараёнлар ташкилотни бошқариш жараёнига киради.
Менежмент асослари эса унинг тўла илмийлиги, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа холис қонунларга суянишидир. Муайян шароитда ушбу қонунларни билиб ва уларни ҳисобга олган ҳолда ташкилот раҳбарлари хўжаликни бошқариш стратегияси ва тактикасини аниқлайдилар.
Мавзу юзасидан муҳокама учун саволлар:
1. «Менежмент» атамаси нималарни англатади?
2. Менежментнинг мавжудоти билан предметининг фарқига и зоҳ беринг.
3. Менежмент фаолиятида тадбиркор ва бизнеснинг қандай боғлиқлиги мавжуд?
4. Бизнес касби ҳақида нималарни биласиз?
5. Ўзбекистонда тадбиркорлик ва бизнес қандай тараққий этмокда?
6. Менежментнинг вазифалари нималардан иборат?


  1. Мавзу: Менежмент назарияларининг ривожланиш

Босқичлари
Режа:

  1. Менежментнинг умумий тавсифи

  2. Менежмент ва ташкилотнинг тавсифлари

  3. Менежмент ва ташкилотнинг муҳитлари

Муваффақиятли фаолият юритмоқчи бўлган мулкдор, турли ресурслардан фойдаланиб, маҳсулот ишлаб чиқарувчи ёки хизмат кўрсатувчи ходимлар орасидаги муносабатлар асосида самарали бошқарилишни тўғри қўйиши лозим. Бунинг учун бозор иқтисодиёти шароитида фаолият кўрсатувчи ташкилот назарияси, ташкилий бошқариш назарияси, бошқариш назарияси, ахборот назарияси, кибернетик бошқариш, математика, одамлар хулқи, касбий билим каби қатор фанларнинг натижаларига, тавсияларига, тажрибаларига, тадбиркорликнинг ҳис ва туйғуларига суянмоғи ва ўз амалиётида қўллай билмоғи даркор. Демак, менежмент- билимларнинг алоҳида доираси, тўплами, уларни эгаллай олган шахе менежмент бўла олади, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш мавжудотига эгалик, раҳбарлик қила олади.
Менежментнинг мавжудоти ташкилот бўлгани учун ҳам унинг моҳиятини англамоқ шартдир. Ташкилот таркибида инсон(лар) маълум мақсад- (лар) атрофида ўзаро муносабат (лар) ўрнатиб, хаггиҳаракатлар қилувчи жамоадир. У ўз ҳудудига, ҳуқуқига, низомига, субъектига, мақомига эга ва ташқи муҳит билан ўта боғлиқ. Ташкилот ўз мақсад(лар)и йўлида доимо фаолият кўрсатиб туради ва ривожланади. Ташкилот ўз фаолияти даврида ўзини ўзи ташкил этувчи тизимдир. У вужудга келиши учун аввал расмий гуруҳлар шаклланган, умумий мақсад(лар) аниқланган, ходимларнинг умумий - биргаликдаги фаолиятлари уюштирилган бўлиши зарур.
Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси- у шахс, жамиятнинг аъзоси, маълум мамлакат, вилоят, туман, маҳалла фуқаросидир. У жамият аъзоси сифатида ўзининг емоқ-ичмоқ, уй-жой, маънавий ва мафкуравий ривожланиш каби эҳтиёжларини қондириши уни иқтисодий кучларга тўқнаштиради. Ходим шахс сифатида жамоада ўз ўрни ва мавқеига эга бўлиши керак. Мутахассис ёки ижрочи ташкилотга кириб келаётганида унга қанча талаб қўйса, ташкилот ҳам ходимга турли хил талаблар қўяди. Ходим кўнглини фаолиятга мажбур этишга қаратиши керак. Бу эса, ижрочи хулқига мўлжаллаб иш кўришини ифодалайди. Ходимлар фаолиятининг табиати ва ўзаро таъсири натижасида маҳсулотлар, моддий ва ақлий неъматлар яратилади. Ташкилотнинг муҳим мақсади ҳам ана шунда.
Ташкилот ҳар қандай иқтисодий тизимда бирламчи бўғин ҳисобланади. У ўз фаолиятини умумиқтисодий қонунчиликка мувофиқ равишда ўзаро рақобат ва мулкчиликнинг барча шакллари ва уларнинг тенг хуқуқлиги шароитларида амалга оширади. Ташкилотлар ишлаб чиқариш тармоқлари- саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспортларни ҳамда ноишлаб чиқариш соҳалари- халқ таълими, банк тизими, тиббиёт, маданият кабиларни қамраб олади. Иқтисодиётнинг, яъни тор маънода миллий иқгисодиётнинг қуйи бўғинлари- ташкилотлар иқгисодиётининг даражаси билан белгиланади. Ташкилотларнинг таркибий тузилишини ўзгартириш маҳсулотлар миқдорини шунчаки кўпайтириш эмас, айни вақтда мақсулот ёки хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, уларнинг харажатларини камайтириш, жаҳон бозори талабларига тўла жавоб бера оладиган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишдир. Шуни ҳам унутмаслик керакки, ташкилотнинг умумий мақсадларидан фарқланувчи гуруҳ(лар)нинг хагги-ҳаракатлари расмий ташкилот томонидан тан олинмаган «норасмий» ташкилотлар ҳам мавжуд. Расмий ташкилотлар юридик шахс ҳисобланиб, давлат рўйхатидан ўтказилади, мухри ва банк-ҳисоб ракамига эгадирлар.
Демак, менежмент- бу ташкилотнинг мақсадига эришишидаги муносабатлар ва фаолиятларни режалаштириш, ресурслардан самарали фойдаланишни ташкил этиш, меҳнат тақсимотини оқилона мувофиқлаштириш, ходим орасида мойиллик механизмини адолатли қўллаш ва уларнинг бажарилишини назорат қилишдир. Бунинг учун ҳодисалар, жараёнлар, муносабатлар ва тизимлар ҳақида маълумотлар тўпланади, уларга ишловлар берилади, тахил қилинади, ўрганилади, бошқарув ечимлари қабул қилинади, раҳбарлар раҳнамолик қилади.
Менежментнинг умумий тавсифига хос бўлган ресурслар, меҳнат тақсимоти, ички ва ташқи муҳитлар, ташкилотнинг ташкилий тузилмалари, ташкилот фаолиятини бошқаришнинг зарурлиги кабилар тизим ва кичик тизимлар, таркибий қисмлар, ахборот, мақсад, масала, муносабат, муваффақият ва ҳ.к.ларга ажратиб ўрганилади.
Ташкилотлар асосан қуйидаги белгилари билан ажралиб туради:
- ресурслар: ходимлар, сармоя, материаллар, технология ва ахборот;
-ташқи муҳитга боғлиқлик: рақобатчилик, таъминловчилар, истеъмолчилар, қонунлар ва давлатнинг бошқарув органлари, иқтисодиётнинг ҳолати, жамоат ташкилотлари, жамиятдаги қадриятлар тизими, фан-техника тараққиёти натижалари ташкилотнинг фаолиятига бевосита таъсир кўрсатади;
-меҳнат тақсимоти: меҳнатнинг горизонтал тақсимоти; меҳнатнинг вертикал тақсимоти; - бошқаришнинг зарурийлиги: ташкилотлар ўзларининг мақсадларига эришиши учун бир-бирлари билан ўзаро боғлиқ масалаларни мувофиқлаштириш зарурийлиги туғилади.
Ташкилот ички таркибий қисм ва бўлимлар (гуруқлардан, бошқариш поғоналаридан, турли ва бир вақтнинг ўзида умумий мақсадларни кўзлаб хатти-ҳаракат қилувчи ходимлардан ташкил топган ва улар ташқи муҳитга боғлиқ. Агар мураккаб ташкилотнинг таркибида бир неча минглаб ташкилий бўлимлар (масалан, қурилиш, маркетинг, реклама, транспорт, савдо-сотиқ, умумовқатланиш ва бошқа хизмат бўлим ва бўлинмалари) бўлиши мумкин бўлса, шундай кичик ташкилотлар борки, юқорида таъкидланган кўрсаткичлар аниқ ажратилмаслиги мумкин.
Масалан, катта бўлмаган савдо магазинида икки киши ишласа, улардан бири ҳафта даьомида соғиб олиш ва сотиш бўйича ечим қабул қилади, бажаради, худди шу функцияни иккинчиси- иккинчи ҳафтада бажаради. Магазин ишини белгиланган иш соатларида таъминлаш учун иккала ходим ўзига тегишли кишилари билан иш жадвалини мувофиқлаштиради. Доимо иккала шерик барча жараёнларни бажаради, савдо расталарига маҳсулотларни жойлаштиради ва харидорларга хизмат кўрсатади. Уларнинг бирортаси бошқа бирини бошқарувчи ёки бошлиқ деб ҳисобламайди. Ваҳоланки, бошқарув функциялари аниқ ажратилмаган бўлсада, асосий функция- мувофиқлаштириш- бажарилади.
Ҳатто йирик ташкилотлардаги кўпчилик раҳбарлар аксарият ҳолларда ўзларининг ишларига боғлиқ бўлмаган бошқа ишларни мувофиқлаштириш билан шуғулланишларига тўғри келади.
Менежмент фани билан атрофлича танишиш ва ўрганиш давомида ташкилий тузилма, ахборот алмашиш, ҳужжатлар, ечим қабул қилиш, мақсад, масала, муносабат, муваффақият каби кўрсаткичларнинг моҳияти ва мазмуни ҳақида батафсил тўхталамиз.
Ҳозирча ташкилотнинг умумий тавсифидан қуйидаги маълумотларга эътиборни қаратамиз. Ташкилотлар иқтисодий мураккаб ижтимоий ва сиёсий жараёнлар кечадиган макондир, у статик бўла олмайди, доимо ривожланишдадир. Демак, ана шу жараёнда ташкилотлар иқтисодиётининг хилма-хил муаммолари пайдо бўлади, хилма-хил ечимлар талаб этади. Ташкилотлар иқтисодиётининг горизонтал жойланиши алоқида масаладир. Чунки бутун мамлакатнинг макроиқтисодий ва ижтимоий ҳолатлари маҳаллий, туман, вилоят, ҳудудий мажмуалардаги иқгисодиётнинг ҳолатига бевосита боғликдир. Бунда мамлакат иқтисодиётини белгилашда ҳар бир туман, вилоят ёки ҳудуднинг у ёки бу ресурсларини яратишда тутадиган мавқеи ҳам аҳамиятлидир.
Иқтисодиётнинг бирламчи, бошланғич бўғини бўлмиш ташкилотларининг муаммолари ҳақида микроиқгисодиёт фани шуғулланади. Шy билан бирга ташкилотнинг умумий тавсифлари: ташкилот назарияси, ташкилий бошқариш назарияси, ташкилот маданияти, ташкилотчилик фаолиятининг самарадорлиги, ташкилотларнинг қонунлари, тамойиллари, андозалари сифатида ўрганилади. Ташкилот назарияси ташкилий тузилма тизими далилларини тушунтириш ва умумлаштиришга келтиришда ифодаланади. Назария ва тамойиллар барча муайян ҳодиса, муносабат, жараён ва тизимлар кўринишини ифодаламайди.
Қонун атамаси муайян ҳодиса, муносабат, жараён ва тизимларнинг юқори даражада аниқлигини таклиф этади. Қонунларни билиш илмий башоратнинг асосидир.
Иқтисодий қонунлар - одамларнинг ишлаб чиқаришдаги муносабатлар қонунининг талаб ва эҳтиёжини қондиришдир. Масалан, вақтни тежаш қонуни, маҳсулот ишлаб чиқариш қонуни, қўшимча қиймат қонуни ва бошқалар. Иқтисодий назария тақлилнинг ёки ўрганишнинг пировард натижаси, бу эса далилларни теришда уларra бир бутун қилиб (синтез) боғлайдиган тартиб ва мазмун беради, улар орасидаги ўзаро боғлиқликни белгилайди.
Демак, ташкилотдаги жараёнлар, муносабатлар, ҳодисаларнинг бориш қонуниятининг назариясини белгилайди. Қонунчилик ва сиёсатнинг таъсири, ижтимоий ва маданий таъсирлар, иқтисодиёт ва рақобатларнинг таъсирлари, таъминловчилар ва технологияларнинг таъсирлари ташкилот фаолиятига билвосита, яъни аста-секин таъсир кўрсатадилар. Замонавий ташкилотлар атроф-муҳитдаги ўзгаришларга мослашишлари шарт.

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling