Mundarija: I. Modul: menejment nazariyasi va amaliyotining rivojlanishi


I.МОДУЛ: МЕНЕЖМЕНТ НАЗАРИЯСИ ВА АМАЛИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ


Download 0.56 Mb.
bet3/26
Sana10.11.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1764318
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
бошқарув ва менежмент китобим

I.МОДУЛ: МЕНЕЖМЕНТ НАЗАРИЯСИ ВА АМАЛИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ

  1. Мавзу: Менежмент фани предмети ва вазифалари

Режа:

  1. Менежмент фанининг мақсади, моҳияти, объекти ва предмети

  2. Менежментнинг асосий вазифалари

Ҳозирги шароитда Ўзбекистон иқтисодиётини бошқаришдаги ислоҳотнинг асосий устувор йўналишларидан бири айниқса корхоналар, уюшмалар, концернлар ва бошқа хўжалик юритувчи ташкилотлар миқёсида амалий фаолиятимизда қўлланилаётган менежмент (раҳбар, мулкдор, корхона эгаси)нинг асосий назарий ва илмий нуқтаи назарларини ишлаб чиқишдир. Бу эса, Ғарбдаги саноат ташкилотлари тажрибасини кўр-кўрона кўчириш эмас, аксинча, ижодий изланишларнинг янги ечимидир. Мустақил Ўзбекистон Республикасида иқтисодий барқарорлик ва ислоҳотлар тизимида катта ютуқларга эришилди. Кўпмулкчилик амалга оширилди, валюта биржаси, ҳар хил биржалар, банклар, инвестицион жамғармалар ташкил қилинди. Етарли далиллар билан тасдиқлаш мумкинки, республикамизда янги хўжалик юритиш шароитига ўтилиши ижобий жараёнларни кучайтирди, фақат мамлакат ичкарисидагина эмас, ташқи иқтисодий фаолиятда ҳам менежментнинг аҳамияти ортди. Маълумки, корхоналарни бошқариш корхоналарнинг тармоққа тааллуқлигидан, уларни ташқи иқтисодий фаолиятларга жалб этилиш даражасидан, замонавий ахборот-компьютер технологиялари ва интернет билан таъминланганлигидан, маҳсулотларни ишлаб чиқариш тавсифидан келиб чиқадиган кўпгина махсус хусусиятларга эга бўлади. Аммо бозорнинг шаклланиши ва тараққий этиши, ма\сулот-пул муомаласи ҳал қилувчи омил бўлиб қолади. Бу эса, ишлаб чиқариш воситаларини улгуржи савдо орқали харид қилиш, конвертирланган (эркин алмаштириладиган) с5^мнинг киритилиши, бозор баҳосининг барқарорлиги, молия-кредит механизмидан самарали фойдаланиш каби шароитлардагина тўла ривож топади.
Ўзбекистоида ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотлар, шу жумладан мулкчилик шаклининг ўзгариши, хўжаликни мустақил юритиш ва меҳнат натижаларини фармойиш этиш, яъни моддий, меҳнат ва молиявий неъматларни аниқлашда корхонанинг соф фойдаси (даромад)ни тақсимлаш, ташқи бозорга чиқиш каби корхона ҳуқуқлари холис иқтисодий шароит яратади ва корхоналар фаолиятида менежмент - ни қўллашга зарурият келтириб чиқаради. Янги шароитда мутахассис тайёрлайдиган муассасалар юқорида қўйилган масалаларни еча оладиган, менежментнинг иқтисодий механизмига оид билимларни тўла эгаллаган ходимлар етиштиришлари лозим. Бўлажак менежментлар, мулқдорлар маҳсулот (хизмат кўрсатиш)нинг сифат даражаси, техник-иқгисодий кўрсаткичлари бўйича муайян бозор талабларига мослаша олишлари шарт, янги маҳсулот (хизмат кўрсатиш)ларнинг ишланма босқичида ёки ишлаб чиқариш жараёнининг ўзида ёки ишлаб чиқариш циклининг бошланишигача ҳамда шу қаторда харид қилиш сиёсатининг ишланма босқичидаги муайян бозор талабларига мослашишлари лозимлигини чуқур ҳис этишлари ва олдиндан барча қўйиладиган масалаларни еча билишлари зарур. Бунинг учун концернлар, корхоналар, ташкилотлар ва бошқа хўжалик ташкилотларининг бошқариш кўламидаги билимларни эгаллашлари керак. Бозор иқтисодиёти режаликка қараганда мутахассис-раҳбарлар малакасига юқори талаб қўяди. Kopxoналарнинг олий раҳбарларининг муҳим вазифаси самарали стратегияни ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишдан иборат. Бутунлай янги ғояда ривож топадиган, янги хўжалик шароитида фаолият кўрсата оладиган ташкилот керак.
Ўзбекистонда катта ишлаб чиқариш салоҳиятлари бунёд этилган, ташқи иқтисодий алоқалар фаоллаштирилмоқда, тадбиркорлик ва хусусий мулкчилик ривож топмокда. Буларнинг марказида инсон, инсон меҳнати, инсоннинг тадбиркорлик қобилияти ётади. Уларни ўрганиш менежмент фанининг вазифаси. Ҳар қандай ташкилот, корхона, ташкилот, корпорация, компания тирик организм. Улар инсонлардан тузилган, тирик жон, уриб турган юрак. Ташкилот эмас, ходимлар ишлайди. Ташкилот муваффақиятини ундаги кишиларнинг тайёрлиги, хоҳиши ва билармонлиги таъминлайди. Демак, менежментдан улкан вазифалар ечилишини кутади. Менежмент - бу ташкилотга эгалик ва раҳбарлик қилиш, бошқариш орқали ишларни амалга ошириш, ишбилармонлар қандай иш юритишини ўрганиш, янги бошқариш тафаккурини шакллантириш, бошқаришнинг ташкилий тузилмасини шакллантириш муаммоларидир. Менежмент - бу касбий фаолият, фан, санъат. Бу ташкил этиш, режалаштириш, назорат, ташкилот ичидаги ўзаро таъсир этишни мувофиқлаштириш,..... ташкилот салоҳиятидан фойдаланиш орқали ишларни амалга ошириш, ташкилотнинг маълум фаолиятининг кўриниши.

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling