Мундарижа. Кириш 2 1-Мавзу: сертификатлаштириш фаолияти 4


Синов лабораториялари ва уларни аккредитлаш


Download 1.81 Mb.
bet56/111
Sana01.04.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1318564
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   111
Bog'liq
Сертификатлаштириш 2015

9.3. Синов лабораториялари ва уларни аккредитлаш


Hар бир сертификатлаштириш фаолиятида - маhсулот синовини ўтказишда, сертификат беришда ва сертификатлаштирилган маhсулот сифатининг назоратини таъминлашда муhим таркибий qисм сифатида аккредитланган синов лабораториялари hисобланади.


Ишланмада ва маhсулот ишлаб чиqаришда унинг синовларини, яратилаётган намуналар даражасининг баhолашини ва истеъмолчининг талабларига мос келувчанлигини текширилишини ишлаб чиqарувчи ва тайёрловчилар амалга оширади.
Qатор мамлакатларнинг qонунларида маhсулотни хавфсизлиги ва атроф-муhитни асраш бўйича талабларнинг пайдо бўлиши билан синовларни давлат идораларининг вакиллари иштирокида ўтказилмоqда.
Бундай тажриба синовларнинг миллий тизимини аккредитланувчи синов лабораториялари билан бирга яратилишига олиб келади.
Лабораторияларни аккредитлаш деганда синов лабораториясининг маълум синовлар ёки синовларнинг муайян хилларини амалга ошириш хуqуqларини расмий жиhатдан тан олиш тушунилади.
Бунда синов лабораториясининг техникавий лаёqатлилиги ва hолислиги ёки фаqат лаёqатлилигини тан олишнинг ифодаланиши кўрилиши мумкин.
Лабораторияни аттестатлаш деганда лабораторияни аккредитлаш учун белгиланган мезонларга мувофиqлигини аниqлаш маqсадида синов лабораториясини текширилиши тушунилади.
Сертификатлаштириш синовларини ўтказиш ва аккредитлаш учун даъвогар бўлувчи лабораторияларга муайян талаблар qўйилади ва уларнинг бажарилиши сертификатлаштириш идоралари томонидан назорат qилинади.
Шундай талаблар qаторига qуйидагилар киради:

  • ходимларнинг назарий тайёргарлиги ва амалий ишдаги техникавий лаёqатлилиги;

  • синов ўтказиш асбоб-ускуналарининг мавжудлиги, ўлчаш ва бошqа воситаларни аккредитлаш хуqуqини олиш учун керакли текширув синовларини тўg‘ри ўтказишда моддий-техникавий таъминотининг етарли эканлиги;

  • сертификатлаштириш тавсифлари бўйича hар бир аниqлаш учун текширилаётган синов услубларини тўла тадбиq qилиш ва бунинг натижасида синов якунлари qайтарувчанлиги ва хаqqонийлигини таъминлашлиги;

  • лабораторияни аниq ва ташкилий хаq-хуqуqий ўрни бўлиб, маhсулот ишлаб чиqарувчидан мустаqил hамда тижорат ёки бошqа мажбуриятларда бўлмаган синовларнинг хаqqонийлигига таъсир ўтказаолмайдиган бўлишлиги;

  • синовларни ўтказишда тизим сифатини таъминланилишини мавжудлиги.

Сертификатлаштириш идораси томонидан ўтказиладиан аккредитлаш бўйича синов лабораторияларининг бу талабларга qандай жавоб беришлиги текширилади ва лабораториянинг hолати тўла-тўкис ўрганилади.
Шу билан бирга синов лабораторияларини аккредитлаш (одатда "аккредитлаш миллий тизими" атамаси билан hам ифодаланади) тартиби ва бажариладиган ишлари турли мамлакатларда, улардаги тизимларни юритиш хусусиятлари билан фарqланади.
Hозирда синов лабораторияларнинг аккредитлаш миллий тизими кўпгина мамлакатларда тузилган бўлиб, муайян даражада йўлга qўйилган.
АQШда 1972 йилда ўтказилган рўйхат маълумотларига qараганда давлат идоралари ва хусусий ташкилотлар ихтиёрида бўлган 1800 та тижорат синов лабораториялари ва кўп миqдорда синов лабораторияларини баhолаш тизимининг борлиги аниqланган.
Масалан, савдо, энергетика, мудофаа вазирликлари томонидан синов лабораторияларини тан олиш тизимлари ташкил этилган. Савдо вазирлиги бўйича амалда бўлган, 1929 йилдан бери АQШда бетон, цемент, асфалт, коg‘оз, картонлар билан синов ўтказувчи лабораториялардан фаqат бир неча юз лабораториялар тан олинган холос.
Синовларни ташкил qилиш даражасини баhолашни ва уларнинг фаолиятини ишлаб чиqилган мезонлар асосида савдо вазирлигининг техника бўлими - стандартларнинг миллий бюроси амалга оширади.
1900 йили Францияда санъат ва hунармандлик мактаби qошида синовлар ўтказиш миллий лабораторияси пайдо бўлди. 1978 йилдан бошлаб бу синов лабораторияси саноат вазирлиги qошидаги давлат муассасасига айлантирилди, бу Францияда миллий синовлар тармоg‘и (RNE)нинг яратилишига пойдевор бўлди.
RNE - синов лабораторияларининг ягона мувофиqлаштирувчи бирлашмаси бўлиб, ягона qоидалар ва иш тартиби асосида синовлар ўтказишни таъминлайди. RNE нинг асосий вазиифаларидан бири синов лабораторияларини аккредитлаш билан боg‘лиq бўлган ишларни амалга оширади.
1981 йили Буюк Британияда Hукумат qарори билан миллий физика лабораторияси qошида синов лабораторияларини аккредитлаш миллий тизими (NATLAS) тузилди. Унга синовларни ўтказиш лабораториянинг тайёргарлигини баhолаш ва аккредитлаш, бу синовларни сертификат бериш билан ўтказиш, шунингдек аккредитланган лабораториялар рўйхатини нашр эттирилиши топширилган.
Синов лабораторияларининг режаларини амалга ошириш ихтиёрий равишда амалга оширилади.
Мамлакат ичидаги синов ўтказувчи hар qандай лаборатория, агар у учинчи томон сифатида бўлса, миллий аттестат олиш имкониятига эга бўлади.
Буюк Британияда аккредитлаш режасини Британия стандартлаштириш билимгоhи тайёрлайди. Лабораторияни аккредитлаш учун буюртманома шу билимгоh номига топширилади. Буюртманома билан бирга тўлдирилган саволнома (вопросник), синовлар сифатини таъминлаш бўйича qўлланманинг нусхаси, синовлар ўтказишга даъвогар лабораториянинг ўтказиладиган синов турлари тўg‘рисидаги маълумот qўшиб топширилади. Бу hужжатларни олгандан сўнг билимгоh аккредитлашни ўтказувчи эксперт гуруhини тузади. Унинг таркиби синов турларининг миqдорига, hамда лабораториянинг катта-кичиклигига боg‘лиq бўлади. Аккредитлашни бир кун ичида ўтказиш кўзда тутилади. Унинг натижаларига qараб эксперт гуруhи qуйидаги 3 вариантли хулосага келади:

  1. Лабораториянинг камчиликлари йўq, у аккредитланиши мумкин;

  2. Лабораториянинг жиддий бўлмаган камчиликлари бўлиб, уларни бир ой ичида йўqотиш шарти билан аккредитлаш мумкин;

  3. Лаборатория жиддий камчиликларга эга ва уни аккредитланиши тавсия этилмайди.

Аккредитлаш hаqида qарор qабул qилингандан сўнг лабораторияга аттестат берилади, унда аккредитланувчи маhсулотнинг номи ва синовлар тури кўрсатилади. Аттестат камида 10 йил муддатга мўлжалланиб, уни билимгоh qошидаги сифатини таъминлаш бўйича кенгаш беради. Шуни айтиш керакки, бу аккредитланган лаборатория hар йили кенгаш номига аккредитланиши hамда муайян ваqт оралиg‘ида кенгаш томонидан ўтказиладиган баhоланиши ва назорати билан боg‘лик бўлган hаражатларни унинг hисобига ўтказиб туради.
Лабораторияни аккредитлаш учун qуйидагилар лозим:

  • аккредитлаш учун даъвогар бўлган синов лабораториясининг талабномасини таqдим этиш ва кўриб чиqиш:

  • таqдим этилган аккредитланиш hужжатларининг экспертизаси;

  • аккредитланувчи лабораторияни текшириш бўйича комиссия тайинлаш ва уни ўтказиш муддатини аниqлаш;

  • аккредитланувчи лабораторияни жойида аттестатлаш (текшириш);

  • лабораторияни аккредитланганлиги hаqида qарор qабул qилиш;

  • лабораторияни аккредитланганлиги hаqидаги аттестатни расмийлаштириш, рўйhатдан ўтказиш ва уни топшириш.

Аккредитланган лабораториянинг ишчи ва аккредитлаш учун зарурий hужжатларнинг тоифалари ва схемаси 9-расмда келитирилган.

Аккредитланган лабораторияларда саqланадиган hужжатлар qуйидагилардан иборат бўлиши керак:
1. Хуqуqий hужжатлар:
- аккредитланган синов лабораторияси hаqидаги низом;
- синов лабораториясининг паспорти, аккредитланганлиги hаqидаги аттестат.
2. Ташкилий-услубий hужжатлар:
O‘z DSt 5.3-92 "Сертификатлаштириш миллий тизими. Синов лабораторияларини (марказларни) аккредитлаш. Асосий qоидалар.
ИСО, ИСО/МЭК Hужжатлари, EN-45000 раqамли, N-серияли аккредитлашнинг ташкилий ва услубий масалаларини режалаштирувчи стандартлар.
3.1. Текширилувчи маhсулотга оид меъёрий hужжатлар.
4. Тизимнинг сифатини таъминловчи hужжатлар:
Сифат бўйича qўлланма ва процедура hужжатлари.
5. Синаш ва ўлчаш асбоб-ускунага доир hужжатлар:
- асбоб-ускуналарни qайд этилган (qайд дафтари, карталар, вараqлар, паспортлар ва бошqалар) hамда qуйидаги маълумотларни ўз ичига олувчи hужжатлар:
а) асбоб-ускуна номи ва унинг тури;
б) корхона-тайёрловчи (фирма), тури (маркази), корхона ва инвентар раqами;
в) асбоб-ускуна ишлаб чиqилган, олинган ва ишга тушган ваqти;
г) сотиб олингандаги hолати (янги, ишлатилган, таъмирдан кейин ва бошqалар);
д) бузилганлиги, таъмири, техника кўриги hаqидаги маълумотлар;
е) аттестатлаш ва текшириш hаqидаги маълумотлар;
- текширилувчи асбоб-ускуна ва ўлчаш воситаларининг ишлашидаги ва техникавий хизмат кўрсатиш hаqидаги hужжатлар:
а) Hар бир алоhида синалувчи асбоб-ускуна ва ўлчаш воситалари учун паспорт;
б) ўлчаш воситаларида текширув ўтказиш услублари, hамда текширилувчи асбоб-ускунани аттестатлаш режаси ва услублари;
в) аттестатлаш тартиби ва ностандарт синаш ва ўлчаш услубларини тасдиqлаш;
- ўлчаш воситаларини текширишни hисобга оладиган ва синалаётган асбоб-ускунанинг аттестатлаш hаqидаги hужжатлар: синалувчи асбоб-ускунанинг ва ўлчаш воситаларини текшириш графиги;
- O‘z DSt 5.0-92да qўлланиш соhаси, меъёрий hужжатларга илова, сертификатлаштиришда ишлатиладиган асосий атамалар, умумий qоидалар, сертификатлаштириш миллий тизимининг ташкилий тузилиши ва вазифалари, синов ва сертификатлаштириш соhалари бўйича халqаро hамкорлик каби масалалар ёритилган hужжатлар.
6. Лаборатория ходимлари hаqидаги hужжатлар:
- лабораторияда ишлайдиганларнинг шахсий вараqалари;
- мансабий йўриqномалари;
- лаборатория ходимларининг аттестатлаш hаqидаги материаллар.
7. Синалувчи буюм (мол) намунасининг hужжатлари:
- синалувчи буюмларни паспорти, ишлатиш бўйича qўлланма ва техникавий тавсифи;
Буларнинг ичида йўриqномалар:
а) буюмларнинг намуналарини белгилаш тартиби;
б) намуналарни qабул qилишда уларнинг тўлалигини (бутлигини) ва ишга лаёqатлилигини текшириш тартиби;
в) буюм намуналари учун hужжатларнинг тўлалигига талаблар;
г) намуналарнинг саqланишини таъминлайдиган тартиби;
д) буюртмачига буюм намуналарини qайтариш тартиби.
8. Синовлар ўтказиш маълумотларини рўйхатлаш тартиби учун hужжатлар:
- синовларни ўтказиш: режаси ва услуби;
- маълумотларни hисоблаш тартибини ўз ичига олувчи hужжатлар, ишчи журналлар, синовлар ва ўлчашларнинг натижаларини ўз ичига олувчи, ишчи qайд дафтарлар;
- синовлар баённомаси, ўтказилган синовлар hаqидаги hисобот.
9. Хоналардаги шароитни саqлаш бўйича hужжатлар:
- ишлаб чиqариш хоналаридаги тегишли тартибни таъминлаш бўйича йўриqномалар;
- хоналардаги hолатни назорат qилувчи дафтар; qайд дафтари;
- асбоб-ускунанинг ишлашидаги hужжатлар;
- хоналар ичидаги муhитнинг керакли шароитини назорат qилувчи ва таъминловчи асбоб-ускунанинг ишлашидаги hужжатлар.
3.1. Архив бўйича hужжатлар:
- архив тармоg‘идаги ушбу ўлчашлар ва синовлар маълумоти, ишчи qайд дафтарларини, маълумотларнинг hисоб-китоби, hисоботлар, намуналар hаqидаги hужжатлар ва бошqаларни юритиш тартиби hаqидаги йўриqномалари.



Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling