Мундарижа. Кириш 2 1-Мавзу: сертификатлаштириш фаолияти 4


-Мавзу: СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШДА МАHСУЛОТЛАРНИ СИНАШ


Download 1.81 Mb.
bet57/111
Sana01.04.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1318564
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   111
Bog'liq
Сертификатлаштириш 2015

10-Мавзу: СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШДА МАHСУЛОТЛАРНИ СИНАШ


Режа:
10.1. Сертификатлаштиришда маhсулотни текшириш


10.2. Сертификатлаштириш натижаларини расмийлаштириш
10.3. Сертификатлаштирилган маhсулотларни давлат рўйхатига олиш

10.1. Сертификатлаштиришда маhсулотни текшириш


Амалдаги hамма сертификатлаштириш тартибида маhсулотнинг назоратли синовларини ўтказишга асосланган, унинг белгиланган меъёрий hужжатлар талабларига мувофиqлиги аниqланади. Тизим qоидаларига биноан синовларнинг корхонани ўзида маhсулотни тайёрлаш жараёнида hамда истеъмолчига юборишдан олдин ўтказилади. Бундан ташqари одатда сертификатлаштириш доирасида сертификатлаштирилган маhсулотнинг сифатини барqарорлиги учун назоратли текширувни ваqти-ваqти билан ўтказилади.


Сертификатлаштириш учун ўтказиладиган синовлар тартиби (10-расм), баъзан уни сертификатлаштириш синовлари hам деб аталиб, амалий hар qандай синовларга хос бўлган, маhсулотнинг саноатда, ишлаб чиqаришда кўп йиллар ичида шаклланган умумий qоидаларига бўйсунади. Лекин сертификатлаштириш синовларини ташкил qилиш ва ўтказиш услубияти ўзига хос hусусиятларига эга.
Hар бир синов ва унинг натижалари учинчи томон тарафидан сертификатлаштириш учун ишлатилиши кўзда тутилиб, фаqат сертификатлаштириш идораси томонидан маhсулотнинг синовларини ўтказиш учун хуqуqли аккредитланган синов лабораторияларида ёки унинг ташкилотларида ўтказилади.
Синовларни ўтказиш ва уни тартиби халкаро ёки миллий сертификатлаштириш тизимларининг qоидаларида тўлик ва аниq qилиб белгиланган.
Сертификатлаштириш тартибига qараб, ушбу маhсулотнинг бир турдаги нусхаси, тўдадан танланмаси ёки маhсулотнинг нусхаси синовлардан ўтиши мумкин. Маhсулотнинг тавсифлари ва параметрлари, уларга бўлган талаблар меъёрий hужжатларда берилган бўлади. Шунинг учун уларни аниq ва ишончлилик билан синовлар ва ўлчашлар натижасида аниqлаш имконини беради.

10.2. Сертификатлаштириш натижаларини расмийлаштириш


Маhсулот ёки буюм маълум текширувдан ўтганлигини, текширувнинг хаqqонийлигини ёки сертификатлаштириш идораси томонидан текширилганлигини исботлайдиган далил - тамg‘а, этикетка, сертификат, илова qилиб юбориладиган рўйхат, сертификатлаштирилган маhсулотлар рўйхати ёки корхона тайёрловчиларнинг рўйхати hисобланади.


Мувофиqлик сертификатини сертификатлаштириш идораси ёки унинг номидан аккредитланган идора томонидан берилиши мумкин. ИСО таърифига биноан:

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling