Мундарижа. Кириш 2 1-Мавзу: сертификатлаштириш фаолияти 4


Сертификатлаштирилувчи маhсулот ишлаб чиqариш шароитларини текшириш


Download 1.81 Mb.
bet55/111
Sana01.04.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1318564
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   111
Bog'liq
Сертификатлаштириш 2015

9.2. Сертификатлаштирилувчи маhсулот ишлаб чиqариш шароитларини текшириш


Учинчи томон тарафидан сертификатлаштирилиши мўлжалланган маhсулотнинг ишлаб чиqариш шароитларини текширишни ёки тайёрловчига берилган хуqуq доирасида сертификатлаштирилган маhсулот ишлаб чиqарилишини амалда, деярли hамма сертификатлаштириш тизимларида кўзда тутилади. Бу, ўз навбатида сертификатлаштиришдаги текширилаётган маhсулотнинг сифатини турg‘унланишига, уларга бўлган талабларни доимо риоя qилинишига олиб келади.
Hар бир буюртмачи (харидор, истеъмолчи) маhсулот ишлаб чиqарилиши билан танишиш хуqуqига эга (кўпинча бундан фойдаланади hам). Даставвал уларни талаб qилинадиган сифатнинг таъминланиши qандай амалга оширилиши qизиqтиради. Сертификатлаштириш доирасида бундай танишиш мустаqил идора томонидан бажарилади ва буни махсус текшириш деб юритилади. Бундан кўзда тутилган маqсад - маhсулотнинг сифати керакли даражада бўлган hолда ушбу корхонада бир меъёрда ишлаб чиqарилишига ишонч hосил qилишдан иборат.
Бундай текширишнинг иккита имконий йўналиши мавжуд:
1. Корхонани текшириш ва назорат qилиш маhсулотнинг мажбурий синовлари билан бирга qўшилиб олиб борилади ва сертификат бериш ёки мувофиqлик белгиси qўйиш билан якунланади;
2. Агар фаqат корхонани сертификатлаштириш (аттестатлаш) керак бўлса, бунда сертификатлаштирилувчи маhсулотни аниq меъёрий техник-hужжатлар мувофиqлигига синовлари учинчи томон тарафидан бажарилмайди, демак маhсулот учун сертификат берилмайди. Лекин, бу синовларни сертификатлаштириш доирасида бўлмаган hолда, истеъмолчи томонидан бажарилиши (ёки бажарилмаслиги) мумкин.
Биринчи йўналиш ИСО томонидан тавсия этилувчи сертификатлаштиришнинг 5-тизимига, иккинчиси эса 6-тизимга мос келади.
Иккала йўналиш hам корхонанинг сертификатлаштирилган маhсулот шароитини текширишдан, даставвал назоратнинг мавжудлиги ва ушбу маhсулотнинг сифатини таъминловчи тизимнинг самарадорлигини баhолашдан иборат.
У ёки бу тизимни qўлланилиши маhсулот хусусиятларига, истеъмолчининг hоhишига ва qатор бошqа омилларга боg‘лиq.

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling