Мундарижа. Кириш 2 1-Мавзу: сертификатлаштириш фаолияти 4


СМТ мувофиqлик сертификатини расмийлаштириш


Download 1.81 Mb.
bet87/111
Sana01.04.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1318564
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   111
Bog'liq
Сертификатлаштириш 2015

СМТ мувофиqлик сертификатини расмийлаштириш
Сертификатлаштириш идорасининг ижобий qарори билан СМТ мувофиqлик сертификати ўрнатилган шаклида расмийлаштирилади.
Сертификатлаштириш идорасида сертификатга рўйхат раqами qўйилиб, кейин сертификатлаштириш идораси реестрида сертификат рўйхатга олинади.
Сертификат иловаси hам бўлиши мумкин. Сертификатлаштириш идораси раhбари сертификатга иловани расмийлаштириш тўg‘рисида qарор qабул qилади.
Сертификатлаштириш идораси раhбари ёки унинг муовини ва комиссия раиси ўтказилган аудит ва сертификатга имзо qўядилар. Сертификатга сертификатлаштириш идораси муhри qўйилади. Сертификатнинг hисобраqамини сертификатлаштириш идораси сўрови бўйича сифат тизими реестрига техник марказ беради. Hисоб раqами сертификат рамкасининг пастки qисмига qўйилади. Hисоб раqами ўзида сертификат тартиб раqамини намойиш этиб, бешта белгили реестр рўйхатидан таркиб топган бўлади. СМТ мувофиqлик сертификати расмийлаштирилганидан кейин сертификатлаштириш идораси маълумотни расмий нашр qилиш учун сертификат нусхасини сифат тизими реестри техник марказга таqдим этади.
6-босqич. Сертификатлаштирилган СМТ инспекция назорати.
Инспекция назорати режали ва режадан ташqари бўлиши мумкин. Режали инспекция назорати сертификат амал qилиш муддати давомида йилида камида бир марта ўтказилади. Режали инспекция назорати сертификат амал qилиш муддати давомида 6, 10 ва бошqа ойлар оралиg‘ида ўказилади.
Режали инспекция назоратда аудит объектлари белгиланади. Режали инспекция назоратда умумий текшириш hажми qўшилиб, сифат менежменти тизимининг 1/2 элементларидан кам бўлмаслиги лозим. Бунда hар бир инспекция назоратда qуйидаги мажбурий элементлар мажмуи текширилади #S:
- hужжатларга талаблар;
- сифат соhасидаги маqсад;
- раhбарият томонидан таhлил;
- ресурслар менежменти;
- истеъмолчиларни qониqqанлиги ;
- ички аудитлар (текшириш);
- яхшилаш;
- сертификат ва мувофиqлик белгисидан фойдаланиш.
Режадан ташqари инспекция назорат qуйидаги hолатларда ўтказилади:
- сертификатлаштириш идораси сертификатланган СМТдан жиддий бузg‘унчиликлар hаqидаги маълумотларни ва шу билан бирга сертификат олувчининг ишлаб чиqарадиган маhсулот сифатига истеъмолчиларнинг шикоятлар hаqидаги маълумотларни олишса;
- ташкилотнинг ташкилий тузилмаси, технологияси, ишлаб чиqариш шартлари, ишловчи ходимлар ва кадрлар таркиби hамда шу каби ўзгаришлар юзага келса.
Режадан ташqари инспекция назоратда аудит объектлари сабабларга боg‘лиqлиги, инспекция назорат заруриятини келиб чиqиши билан аниqланади.
Сертификатлаштириш идораси инспекция назоратни ўтказиш бўйича тузилган шартномадаги олдиндан тўловлар олганидан сўнг, сертификатлаштириш идораси раhбари инспекция назорати бўйича комиссия раисини тайинлайди ва испекцион назорат бўйича комиссия тузилади. Раhбарий hужжатлар талабларига мувофиq (инспекция назорат) аудит меhнат hажми, объектларни текшириш qийинчилиги ва сони hисоби билан комиссия аъзоларининг иштирокчилари аниqланади.
Комиссия раиси сертификатлаштирилган СМТ инспекция назоратини ўтказиш режасини тузиб чиqади.
Инспекция назорат натижалари, хулосалари ва тавсияларини комиссия шакл бўйича далолатнома кўринишида расмийлаштириб, сертификатлаштириш идорасига таqдим qилади.



Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling