Мундарижа. Кириш 2 1-Мавзу: сертификатлаштириш фаолияти 4


-Мавзу: СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ АУДИТ ВА ИЧКИ АУДИТНИ ЎТКАЗИШ


Download 1.81 Mb.
bet88/111
Sana01.04.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1318564
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   111
Bog'liq
Сертификатлаштириш 2015

16-Мавзу: СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ АУДИТ ВА ИЧКИ АУДИТНИ ЎТКАЗИШ


Сифатни бошqариш тизими, экологик менеджмент, касб хавфсизлиги ва меhнатни муhофаза qилиш менеджменти ва бошqа менеджментлар каби даврий ички аудитларга дучор qилиниши керак. Ички аудит, тизимни жорий qилиниши ва фаолиятнинг натижавийлигини мониторинги ва текшириш учун механизмлардан бири бўлиб hисобланади.


Сифат тизиминини жорий qилгач, ташкилот раhбарияти у qандай фаолият юргазаётганини, qаерда тизимда носозликлар борлиги билан qизиqиши ва тизимни натижавийлигини баhолаши керак. Ички аудит натижалари ташкилот раhбарити томонидан таhлил ўтказиш учун маълумот бўлиб hисобланади, бу эса тўg‘риловчи амалларни ишлаб чиqиш ва баъзи бир жараёнларни ёки тизимни умуман яхшилаш имкониятларини аниqлашга ёрдам беради.
Ички аудитларни ўтказишдан маqсад, сифат тизими:
а) белгиланган талабларга мувофиклигини;
б) тўg‘ри жорий qилинганлиги ва ишчи hолатда ушланаётганлигини аниqлашдан иборатдир.
Шундай qилиб, ички аудит объекти сифатида баъзи бир ходимларни фаолияти эмас, балки бутун сифатни бошqариш тизими hисобланади.
1. Аудит бўйича тавсиялар (ХС ISO 19011:2002).
Аудит жараёнини ташкил qилиш бўйича тавсиялар ISO 19011 «Сифатни бошqариш тизими ва/ёки экологик бошqариш тизимлари аудити бўйича тавсиялар» стандартида келтирилган.
Ушбу тавсиялар касб хавфсизлиги ва меhнатни муhофаза qилишни бошqариш тизимлари (OHSAS 18001:99 бўйича), озиq - овqат маhсулотларини ишлаб чиqаришда qалтисликларни бошqариш (ISO 22000) ва денгиз кемачилиги (ISM Code) тизимларини текширишда qўлланилади, шунингдек бошqа бошqариш тизимларини аудитларида qўлланилиши мумкин.
2. Атамалар ва таърифлар
ISO 19011:2002 халqаро стандартида qуйида келтирилган атамалар ва таърифлар qўлланилади.
Аудит (текшириш) – келишилган аудит мезонларини бажарилиши даражасини аниqлаш маqсадида аудит гувоhликларини олиш ва уларни объектив баhолашни тизимли, мустаqил ва hужжатлаштирилган жараёни.
Qайд qилиб ўтишимиз жоизки, ички аудит сифат тизими жараёнларидан бири hисобланади ва уни бошqариш PDCA циклига (Режалаштириш - Бажариш- Назорат -Тўg‘рилаш) мувофиq амалга оширилиши керак.

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling