Мундарижа. Кириш 2 1-Мавзу: сертификатлаштириш фаолияти 4


Download 1.81 Mb.
bet91/111
Sana01.04.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1318564
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   111
Bog'liq
Сертификатлаштириш 2015

ИККИНЧИ томон аудити
Бу ташкилотни истеъмолчи ёки бошqа ташкилот номидан текширилиши. Иккинчи томон аудитини маqсади – талаблари кафолатланган hолда ва доимий равишда бажарилиши hаqида истеъмолчини ишончини таъминлаш учун ташкилот сифатни бошкариш тизими тўg‘рисида етарли маълумот олишдир.
Аудит тўg‘ри ўтказилиши ва сифат тизимини натижавийлигини аниq кўрсатиши муhим. Аудит натижалари икала ташкилт келажагига таъсир кўрсатувчи тижорат qарорларини келтириб чикишини ёдда тутиш керак. Шунинг учун хам, кафолатланган аниq маълумот олиш учун, аудит малакали, тегишли тайёргарликдан ўтган ходимлар томонидан ўтказилиши керак.
Агар бирон – бир ташкилот бошqа ташкилотда аудит ўтказиш учун мустаqил ташкилот (масалан, сертификатлаштириш бўйича идора ёки консалтинг компанияси) га буюртма берса, ва текширувчи ташкилотдан текшириш натижалари олса, аудитни буюртма берган ташкилот ўтказган деб hисоблашимиз мумкин.

УЧИНЧИ томон аудити
Ташqи мустаqил ташкилот (учинчи томон) томонидан ўтказиладиган текшириш. Одатда учинчи томон баhолаши сертификатлаштириш маqсадида ўтказилади.
Иккинчи томон аудити каби, учинчи томон аудити аудитор, шунингдек текшириладиган ташкилотга hам алоhида талаблар белгилайди. Аудит натижалари сифат тизими hолатини аниq ва hаqqоний кўрсатиши учун, аудитор ўз ишини устаси ва лаёqатли бўлиши керак.
Ташqи аудитлар ички аудитларга нисбатан ўз ижобий ва салбий томонларига эга (17.3-расм).
Ташqи аудитларни ижобий томонлари:

  • юqори даражадаги объективлик (чунки бу «ташqаридан qараш»);

  • ишни юqори самарадорлиги (чунки ташqи аудит юqори малакали аудиторлар томонидан ўтказилади);

  • текширилаётган ташкилот томонидан танqидга позитив qаралади;

  • аудиторларни юqори малакаси hисобига текширилаётган тизимни юqори объектив баhоланиши;

  • текширилаётган ташкилот томонидан ташqи аудитлар натижаларидан реклама маqсадларида фойдаланиш;

  • сифат тизимини ўрнатилган талабларга мувофиqлиги ва натижавийлигини намойиш qилиш учун ташqи аудитлар натижаларидан фойдаланиш имконияти;

  • харажатларни hисоблаш аниqлиги.

Ташqи аудитларни салбий томонлари:
- корхона анъаналарини билмаслик;
- текширилаётган ташкилот ходимлари томонидан аудиторларга «бегона шахс» сифатида qаралиши, оqибатда маълумотларни беркитилиши;
- аудиторларни корхонадаги норасмий пешqадамларни билмаслиги, бу эса зарур маълумотлар олинишини qийинлаштиради;
- аудитор томонидан аудит мобайнида олинган махфий маълумотни ошкор qилиниши эhтимоли;
- аудит ўтказиш чегараланган муддатларда амалга оширилиши сабабли бутун тизимни тўлиq текшириш имконияти йўq, аудит бўйича хулоса мавжуд маълумотлар асосида чиqарилади.

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling