Мундарижа. Кириш 2 1-Мавзу: сертификатлаштириш фаолияти 4


Download 1.81 Mb.
bet93/111
Sana01.04.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1318564
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   111
Bog'liq
Сертификатлаштириш 2015

Сифат тизими аудити – тизимни белгиланган талабларга мувофиqлигини аниклаш учун мўлжалланган.
Маhсулот ва жараён аудитларидан фарqли ўлароq, бу катта hажмдаги маълумотни олиш ва таhлил qилиш билан боg‘лиq энг мураккаб аудит.



Аудит усуллари
Ташкилот сифат тизимини ўзига хос хусусиятларидан келиб чиqqан hолда, шунингдек харажатларни оптималлаштириш ва аудит дастури вазифаларини бажариш учун, аудитни qуйидаги схемалар бўйича режалаштириш мумкин:
• булинма иштирок этувчи барча жараёнларни тадqиq qилган hолда, бўлинмалар фаолияти аудити;
Бу усулни камчилиги – сифат тизими жараёнлари доирасида булинмалараро ўзаро алокани кузатиш мумкин эмас.
• ташкилотни турли бўлинмаларида hар бир жараённи кетма – кет тадqиq qилган hолда, сифат тизими жараёнлари ўзаро алоqасини аудити.
Аудитор ташкилт тузилмасини hисобга олган hолда барча жараённи «кузатиш» ва жараёнлар доирасида бўлинмаларни ўзаро алоqаси тўg‘рисида маълумот олиш имкониятига эга.
Жараёнлар занжирини кузатишда аудиторлар гуруhини бўлинмадан бўлинмага кўчиши учун qўшимча ваqт зарурлиги бу усулни камчилиги hисобланади. Бундан ташqари, ёрдамчи жараёнлар (hужжатларни, ёзувларни бошqариш ва h.к.) тажрибасиз аудитор эътиборидан четда qолиши мумкин.
Амалиётда кўпинча бирлашган усул qўлланилади, яъни аудит бўлинмалар буйича ўтказилади, лекин аудит учун бир неча аниq объектлар (лойиhалар, шартномалар, буюмлар ва h.к.) танланади. Турли бўлинмаларни текширишда, аудиторлар аудитни ушбу объектига тааллуqли бўлган жараёнларни ўзаро алокасини кузатадилар.
Аудит объектини тадqиq килиш qуйидаги схемалардан бири бўйича амалга оширилади:
олдинга кузатиш – жараённи бошидан унинг натижасигача ёки белгиланган нуqтагача кузатиш;
ортга кузатиш – жараённи натижасидан жараённи бошланишигача кузатиш;
qисман кузатиш – тадqиqот жараённи ихтиёрий танланган нуqтасидан бошлаб олдинган ёки ортга амалга оширилади.
4. Ички аудитни мўлжали.
Ички аудитларни доимий ўтказилиши qуйидагиларга имкон беради:
а) сифат тизимини qўлланилаётган стандарт талабларига ва ташкилот томонидан hужжатлаштирилган процедуралар, корхона стандартлари, йўриqномалар ва бошqа hужжатларда белгиланган талабларга мувофиqлигини таъминлаш;
б) раhбарият ва тегишли томонларда сифат тизимини натижавийлиги бўйича ишонч туg‘дириш: ички аудит, тизим qандай фаолият юритаётганлиги тўg‘рисида раhбариятга объектив маълумот таqдим qилган hолда, акс алоqани таъминлайди.
в) оператив муаммоларни аниqлаш: исталган тизимни текшириш ваqтида, аудитор тизимдаги ёки процедуралардаги муаммоларни аниклаш имкониятига эга;
г) тўg‘риловчи амалларни амалга ошириш учун акс алоqани таъминлаш: ички аудит мобайнида белгиланган талабларга номувофиqликлар аникланади, сўнг аниqланган номувофиqликлар сабабларини бартараф килиш учун тўg‘риловчи амаллар ишлаб чиqилади ва амалга оширилади;
д) ички аудит тизим жорий qилинаётган ваqтда созлаш учун фойдали механизмдир: сифат тизимини жорий qилиш ва сертификатлаштиришга тайёрлаш ваqтида тизимни «ишга тушириш» ва тизим «оqсоqланаётган» жойларни аниqлаш имкониятини беради.
Ички аудитларни маqсади – айбдорларни излаш ва жазолаш эмас. Бу тушунчани ташкилотни барча ходимларини етказиш керак, чунки ташqи назоратдан «химояланиш» объектив маълумот олишга имкон бермайди. Мумкин бўлган жазолашдан хавфсираган hолда, ходимлар зарур маълумотларни беркитиши ёки нотўg‘ри таqдим qилиши мумкин, бу hолда аудит натижалари тизимни фаолияти тhаqида объектив маълумот бермайди.

АУДИТ ТАМОЙИЛЛАРИ ВА УМУМИЙ QОИДАЛАРИ





Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling