Мундарижа. Кириш 2 1-Мавзу: сертификатлаштириш фаолияти 4


Download 1.81 Mb.
bet90/111
Sana01.04.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1318564
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   111
Bog'liq
Сертификатлаштириш 2015

Аудиторлар гуруhи – аудит ўтказадиган, зарурият бўлганда техникавий экспертлар ёрдам бериши мумкин бўлган, бир ёки бир неча аудиторлар.
1 изоh. Аудиторлар гуруhига кирувчи аудиторлардан бири гуруh раhбари qилиб тайинланади.
2 изоh. Аудиторлар гуруhига тайёргарликдан ўтаётган аудиторлар (стажерлар) киритилиши мумкин.
Техникавий эксперт – аудиторлар гуруhига махсус билим ёки тажриба томонидан ёрдам берувчи шахс.
1 изоh. Махсус билим ёки тажриба – текширилиши керак бўлган ташкилот, жараён ёки фаолиятга тааллуqли бўлиши мумкин.
2 изоh. Техникавий эксперт аудиторлар гуруhида аудитор сифатида иш олиб бормайди.
Аудит дастури – аниq муддатларга режалаштирилган ва аниq маqсадга эриши учун йўналтирилган бир ёки бир неча аудитлар йиg‘индиси.
Изоh. Аудитларни режалаштириш, ташкил килиш ва бажариш учун зарур барча фаолиятлар аудит дастурига киритилади.
Аудит режаси- фаолият турлари ва аудит тадбирларини баёни. (Аудит режаси hар бир аниq аудит учун тузилади).
Аудит hажми - аудит мазмуни ва чегаралари.
Изоh. Hажм одатда ташкилий бирликлар жойлашиши, фаолият ва жараёнлар, шунингдек qамраб олинадиган ваqт даврини ўз ичига олади.


17-мавзу: АУДИТЛАРНИ СИНФЛАНИШИ ВА ТУРЛАРИ




3. Аудитларни синфланиши
Аудитлар турлари, босqичлари ва ўтказиш методлари бўйича синфланади (17.1-расм).



Аудитлар ички ва ташqи бўлиши мумкин (17.1 расм).
БИРИНЧИ томони аудити (ички аудит)
Бу ташкилот томонидан ўзида ўтказиладиган аудит, яъни ташкилотдан ўз шахсий тизимлари, процедуралари ва ишларини, уларни белгиланган талабларга мувофиqлигига ишонч hосил килиш маqсадида тадqикот килишни талаб qилувчи ички текширишдир. Ички аудит раhбариятга:

      • буйруqлар, кўрсатмалар ва фармойишлари бажарилаётганлиги ёки бажарилмаётганлиги hаqида;

      • тизим белгиланган даражада натижали ва самарали ёки йўqлиги hаqида;

      • qайерда тизимда бузилишлар борлиги hаqида маълумот беради.

Ички аудит бутун ташкилот бўйича «алоqа каналлари» ни таъминлашга имкон беради ва яхшилаш имкониятларини аниqлайди.
Ташкилот ўз ички аудитларига раhбарлик килади ва ўз сифатни бошqариш тизими qўлланилаётган стандарт талабларига мувофиqлигини намойиш qилади. Бироq, ички аудитлар натижаларига бошqа ташкилотлар томонидан ишончсизлик билан qаралишини кутиш мумкин, аммо ички аудитларни сертификатлаштиришга тайёргарлик жараёнида, ташкилот иккинчи ва учинчи томондан текширишга ташкилотни харакатини аниqлаш qўллаш мумкин.

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling