Мундарижа. Кириш 2 1-Мавзу: сертификатлаштириш фаолияти 4


Аудит дастурини мониторинги ва таhлили


Download 1.81 Mb.
bet98/111
Sana01.04.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1318564
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   111
Bog'liq
Сертификатлаштириш 2015

6.5 Аудит дастурини мониторинги ва таhлили
Ички аудит жараёнининг мониторинги режалаштирилган тадбирлар бажарилишини назорат qилиш ва аудит дастури маqсадларига эришилиш даражасини баhолаш маqсадида ўтказилади. Ички аудит жараёнини «асбоблар билан ўлчаб» бўлмаслиги сабабли, мониторинг ўтказиш ва аудит дастури бажарилиши натижавийлигини баhолашга имкон берувчи жараён индикаторларини белгилаш зарур.
Индикаторларни qуйидагиларга имкон берадиган qилиб белгилаш зарур:
• фаолиятни дастур ва аудитлар графигига мувофиqлигини назорат qилиш (масалан, тегишли hужжатларда режалаштирилган тадбирлар бажарилганлиги, уларни бажарилган санаси ва жавобгар шахсни имзо кўрсатиладиган графалар кўзда тутилиши);
• аудиторлар гурухини аудит режасини бажариш qобилиятини баhолаш (бу ерда индикатор сифатида qўлланилиши мумкин:маълум аудит режасини бажарилиши/бажарилмаслиги, аудит бўйича процедураларга аудиторларни мувофиqлиги/номувофиqлиги, аудит бўйича hисоботни таqдим qилиш муддатларига риоя qилиниши/qилинмаслиги ва h.к.).
Ташкилот аудит дастурини мониторинги давомида олинган маълумотларни таhлилини амалга ошириши керак. Бундай таhлил натижасида, аудит дастурини бошqариш учун жавобгар шахслар аудит дастурини яхшилаш бўйича имкониятларни аниклаши ва бу бўйича тадбирлар, шу жумладан тўg‘риловчи ва олдини олувчи амалларни жорий qилиши керак.
Айтиб ўтишимиз лозим-ки, бу ерда сўз аудит давомида аниqланган номувофиqликлар сабабларини бартараф qилиш учун тўg‘риловчи амаллар тўg‘рисида эмас, аудит дастурига нисбатан тўg‘риловчи амаллар hаqида бормоqда. Масалан, таhлил натижасида сифат тизимини ишчи hолатда тутиш учун аудитлар частотаси камлиги ёки аудиторлар етали лаёqатга эга эмаслиги тўg‘рисида аниqланиши мумкин.

АУДИТНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ




7. Аудитни ўтказиш
Аудит 7-расмда кўрсатилганидек 6 босqичда амалга оширилади.



Исталган аудит чекланган ваqт ва чекланган ресурслар билан амалга оширилади. Текширишлар, текширувчи ва текширилувчини ваqтини олади. Аудитор, йиg‘илишлар, сўровлар ва h.к. ўтказиш ваqтида ходимларни ишдан qолдирган hолда, ишлаб чиqариш жараёнини бузади, шунинг учун hам текширишни самарали ўтказиш учун hар бир аудит яхшилаб тайёрланиши керак. Жойларда текширишни ўтказиш учун учта тайёргарлик босqичи бажарилади: «аудитни бошланиши», «hужжатлар таhлилини ўтказиш» ва «жойларда текширишга тайёргарлик».

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling