Мундарижа. Кириш 2 1-Мавзу: сертификатлаштириш фаолияти 4


Аудит дастури бўйича ресурслар


Download 1.81 Mb.
bet97/111
Sana01.04.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1318564
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   111
Bog'liq
Сертификатлаштириш 2015

6.2 Аудит дастури бўйича ресурслар .
Ташкилот, аудитларни режалаштириш босqичида, аудит дастури бўйича кандай ресурслар керак бўлишини аниqлаши ва уларни ажратилишини таъминлаши керак.
Ресурсларни аниqлашда qуйидагиларни hисобга олиши керак:

  • ички аудитларни ўтказиш учун ходимлар. Аудиторларни текширилаётган фаолиятдан холислигини таъминлаш учун кичик корхоналарда аудитларни ўтказиш учун ташqаридан мутахассисларни таклиф qилиш керак бўлиши мумкин;

  • аудиторларни услубий qўлланмалар, маълумот hужжатлар, йўриqномалар, маълумотларни qайд qилиш шакллари билан таъминлаш учун ресурслар;

  • аудиторлар лаёqатини баhолаш ва таъминлаш, уларни иш фаолиятини яхшилаш учун ресурслар. Масалан, аудиторларни ўqитиш, семинарлар утказиш, аудиторларни махсус адабиётлар билан таъминлаш учун ресурслар.

6.3 Аудит дастури бўйича процедура.
Ташкилот:
• аудитларни режалаштириш ва аудиторлар гуруhини шакллантириш тартибини;

  • аудиторларни лаёqатини баhолаш ва таъминлаш бўйича фаолиятни;

  • аудитларни ўтказиш, шу жумладан аниqланган номувофикликларни бартараф qилиниши ва жорий qилинган тўg‘риловчи амалларни натижавийлигини текшириш тартибини;

• аудит дастурини бажарилиши мониторинги ва натижавийлигини таhлилини белгиловчи процедурани ишлаб чиqиши керак.
Ички аудит хизмати тегишли ташкилий, меъёрий ва услубий hужжатларни мавжудлиги бу хизматни самарали ишлашини муhим шартларидан бири hисобланади.
Аудитларга тайёргарлик кўриш ва амалга ошириш ваqтида услубий hужжатларни qўлланилиши qуйидагиларга имкон беради:
• сўровлар ўтказиш, кузатишлар натижаларини баёнлаштириш, hисоботларни расмийлаштиришда аудиторлар ишини осонлаштиради;
• аудитда иш ваqтини qисqартиради.
6.4 Аудит дастури бўйича ёзувлар
Ички аудитни режалаштириш, амалга ошириш ва уни натижалари бўйича hисобот hужжатлари (ёзувлар) ни олиб бориш зарур. Бу ёзувларга:

  • аудитлар режалари;

  • аудитлар бўйича hисоботлар;

  • номувофиqликлар тўg‘рисида hисоботлар (актлар);

  • тўg‘риловчи амаллар тўg‘рисида hисоботлар;

  • аудиторларни иш тажрибаси, уларни ўqиши тўg‘рисидаги ёзувлар;

  • уларни фаолияти ва лаёqатлигини баhолаш натижалари мисол бўла олади.


Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling