7.1 Аудитни бошланиши.
Хаар бир аниq аудитни бошида qуйидаги ишларни бажариш керак:
Аудит маqсадлари, hажми ва мезонларини аниqлаш.
Аудиторлар гуруhини шакллантириш.
Аудиторлар гуруhини шакллантиришда, аудиторлар гуруhини текширилаётган фаолиятдан мустаqиллигини таъминлаш ва гуруh аъзолари орасида келишмовчиликлар пайдо бўлиш имкониятини олдини олиш зарур, бунда текширилаётган бўлинма фикрларини hам hисобга олиш керак.
Аудит муддатларини текширилаётган бўлинма билан келишиш.
Аудит дастурини бошqариш учун жавобгар шахслар, ёки аудиторлар гуруhини раhбари текшириладиган бўлинма билан олдиндан аудит муддатларини, зарурият бўлса, аудиторлар гуруhи таркибини келишиши керак.
7.2 Hужжатлар таhлилини ўтказиш
Hужжатлар таhлили ўтказиш – аудитга тайёргарлик кўришни энг муhим босqичи, айниqса сифат тизимини жорий qилиш даврида. Шунинг учун hам жойларда текширишга тайёргарлик кўришда ички аудиторлар, аудит мезонларига алоqаси бўлган hужжатларни язшилаб таhлил qилишлари керак. Таhлилда куйидагиларга аhамият бериш зарур:
• амалдаги ва янги жорий qилинган hужжатлар орасида бўлиши мумкин бўлган qарама – qаршиликлар;
• жавобгарликни таqсимлашдаги бўлиши мумкин бўлган зиддиятлар. Масалан, сифат бўйича qўлланмада qандайдир жараён учун жавобгарлик белгиланган, лекин бу жараён бўйича процедурада жавобгар сифатида бошqа шахслар кўрсатилган, уларни лавозим йўриqномаларида бу жавобгарлик hаqида hеч нарса дейилмаган;
• фаолиятни баён qилишда «умумий сўзлар» дан фойдаланилиши. Hужжат матнидаги бундай жойлар, бу фаолиятни амалга ошириш тартиби белгиланмаганлигини ёки бу фаолият умуман амалга оширилмаслигини билдиради. Бу hолатда аудитор, жойлардаги текширишда бу фаолият qандай амалга оширилишини текшириш кераклиги тўg‘рисида ўзига qайд qилиб qўйиши керак.
Агар hужжатлар мос эмас деб тан олинса, аудиторлар гуруhи раhбари аудит дастурини бошqариш учун жавобгар ва текширилаётган бўлинма раhбарига кейинги карорларни qабул килиш учун хабар qилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |