Мундарижа. Кириш 2 1-Мавзу: сертификатлаштириш фаолияти 4


Download 1.81 Mb.
bet95/111
Sana01.04.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1318564
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   111
Bog'liq
Сертификатлаштириш 2015

Ошкоралик тамойили – hар бир аниq аудит режалаштирилади, аудит ўтказиладиган бўлинма (маъсул шахс), текшириш ваqтида ходимлар ўз ўрниларида бўлмасликлари ёки талаб qилинадиган маълумотларни беришдан бош тортишлари имкониятини бартараф qилиш маqсадида олдиндан аудит ваqти тўg‘рисида огоhлантирилади.

  • Доимийлик тамойили - СМТ барча элементлари ва барча бўлинмалар корхона рахбарияти томонидан таhлил ва баhолаш предмети бўлишини таъминлаш маqсадида аудитлар даврийлик билан ўтказилади. Аудитлар оралиg‘ини, текширилаётган жараёнларни маqоми ва муhимлигини, аввалги аудитлар натижаларини hисобга олган hолда ташкилот ўзи белгилайди.



    6. Аудит дастурини бошqариш
    Аудит дастури аниq муддатларга режалаштирилган бир ёки бир неча аудитларни ўз ичига олиши мумкин. Бироq, аудит дастури аудитларни йиллик графигидан иборат эмас, балки унда аудитларни режалаштириш ва ташкил qилиш, шунингдек уларни белгиланган муддатларда натижали ва самарали бажарилишини таъминлаш учун ресурслар таъминотини барча фаолиятлар кўрсатилади.
    Аудит дастурида:

    • аудит маqсадлари ва hажми;

    • аудит дастури бўйича умумий ва алоhида аудитлар бўйича жавобгарлик;

    • аудитни ўтказиш жараёнлари кўрсатилади.
    Ташкилот раhбарияти, аудит дастурини бошqариш учун жавобгар шахсларни тайинлаши ва уларга аудит дастурини белгилаш, зарур ресурслар билан таъминлаш, дастурни жорий qилиш, мониторинги, таhлили ва яхшилаш учун ваколатлар бериши керак.
    Аудит дастурини бошqаришни амалга оширувчи шахслар жавобгарликлари:
    • аудит дастури маqсадлари ва hажмларини, шунингдек аудитни ўтказиш процедураларини аниqлаш;
    • аудитларни ўтказишдаги жавобгарликларни (аудиторлик гуруhи раhбари, аудиторлар, стажёрлар ва техникавий экспертлар) аниqлаш;
    • аудит дастурини режалаштириш, жорий qилиш, мониоринги ва яхшилаш учун зарур ресурслар билан таъминлаш;
    • аудит дастури бажарилишини таъминлаш ва аудит дастури бўйича тегишли ёзувларни олиб бориш;
    • аудит дастури мониторинги, таhлили ва яхшилаш.
    17.5-расм аудит дастурига PDCA цикли qўлланилишини кўрсатади.



    Йирик ташкилотларда сифат тизимини ишлаб чиqиш ва жорий qилиш босqичида ички аудит хизматини ташкил qилишни кўзда тутиш маqсадга мувофиqдир.


    Ички аудит хизмати амалий иш тажрибасига эга ва махсус ўqишда ўтган мутахассислар билан бутланиши керак.
    Ходимларни функциялари, жавобгарлиги ва ваколатлари ички аудит бўйича процедура ва лавозим йўриqномаларида белгиланади.



    Download 1.81 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   111




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling