Mundarija Kirish Asosiy qisim
Download 386.5 Kb.
|
Azimbayev
2.Xisob qismi
ҚУДУҚ ТУБИ ЗОНАСИНИ ЭЛЕКТРИССИҚЛИК ЁРДАМИДА ДАВРИЙ ИШЛОВ БЕРИШНИ ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ Қудуқ туби зонасини вақти-вақти билан электр иссиқлик билан ишлов бериш [4] – маҳсулот қовушқоқ суюқлик (нефт)дан ва қудуқ туби зонасида қатрон ва парафинлар тўпланиши рўй берганда қазиб олувчи қудуқлар дебитини оширишнинг самарали йўлларидан биридир. Бу жараённи ҳисоблаш учун 44-, 45- ва 46-расмларда келтирилган график боғлиқликлардан фойдаланилади. Ушбу графикларни қўллашни аниқ мисоллар билан келтирамиз. 1-расм. Қатлам нефтининг қовушқоқлиги >80 мПа∙с бўлганда К кўрсаткичини маҳсулот сувланганлигига боғлиқлиги 2-расм. Қудуқ туби зонасини электр иссиқлик ёрдамида даврий ишлов бериш кўрсаткичларини ҳисоблаш учун номограмма 3-расм. Электр иссиқлик билан ишлов бериш давомийлигини ҳисоблаш учун номограмма. масала. Диаметри 168 мм бўлган қудуқ туби зонасини электр иссиқлик билан ишлов беришнинг асосий кўрсаткичларини ҳисобланг. Маҳсулдор горизонт қумтошдан ташкил топган, қатлам шароитидаги нефт қовушқоқлиги 90 мПа∙с, маҳсулотнинг сувланганлигиВ=0,3. Қуввати = 25 кВт бўлган электр иситгич қўлланилмоқда, иситиш радиуси = 1,2 м. Ечиш. 1-расмдан фойдаланиб сувланганликВ= 0,3 учун К кўрсаткичини аниқлаймиз: К = 1,1. Номограммадан электр иссиқлик билан ишлов бериш кўрсаткичларини аниқлаш учун (45-расмга қаранг) абсцисса ўқининг чап ўқидаК=1,1 ни белгилаймиз ва бу нуқтадан = 0,168м ва = 25 кВт чизиғи билан кесишгунга қадар перпендикуляр чизиқ ўтказамиз. Кесишиш нуқтасидан ордината ўқигача горизонтал чизиқ чизамиз ва бундан = 5,58ни аниқлаймиз. Шундай қилиб, қудуқ туби ҳароратини ошиши = 265,1 °С. Абсцисса ўқининг ўнг ўқига сувланганлик В = 0,3 ни қўйиб, « =168 мм» чизиғи билан кесишгунга қадар горизонтал чизиқ ўтказамиз. Кесишиш нуқтасидан штрихли чизиқ (нуқта А) билан кесишгунга қадар перпендикуляр чизиқ ўтказамиз. А нуқтадан 45° бурчак остида абсциссанинг чап ўқи билан кесишгунга қадар чизиқни давом эттирамиз ва = 5,25 ни оламиз. Ишлов бериш вақтини аниқлаш учун 46-расмда келтирилган номограммадан фойдаланамиз. Шкалада катталик 5,25 ни қўямиз ва «қумтош» чизиғи билан кесишгунга қадар вертикал чизиқ туширамиз. Кесишиш нуқтасини абсцисса ўқига = 0 қиймат билан ўтказамиз. В нуқтани топамиз. В нуқтадан 45° бурчак остида тўғри чизиқ тортамиз. ўқида = 1,2 м катталигини белгилаймиз. Бу нуқтадан перпендикуляр чизиқни 45° бурчак остида чизилган тўғри чизиқ билан кесишгунга қадар кўтарамиз. Кесишиш нуқтасини (нуқта С) вақтни қайта ишлаш логарифми ўқига лойиҳалаштирамиз ва 4,6 эга бўламиз. Бундан = 99,5 соат. Шундай қилиб, электр иссиқлик билан ишлаш кўрсаткичи қуйидагича: = 265,1 °С; = 1,2 м; = 99,5 соат. Xulosa Bugungi kunda qatlamlarni neftberaoluvchanligini oshirish usullari boyicha juda ko’p tadqiqotlar va tajriba sanoat sinovlari o’tkazilgan bo’lib, etarli darajada keng bilimlar to’plangan, miqdori va mezonlari to’g’risida tasavvurlar etarlicha, qatlamda neftni, suvni va qatlamlarni xossalarini tavsiflovchi ma’lumotlar yig’ilgandir. Qatlamga suv gazli usulda ta’sir etish usului neft uyumlariga suv haydash texnologiyasini qo’llanilishigacha qadar neftni gaz bilan siqish to’liq iqtisodiy jihatdan o’zini oqlagan, qaysiki u quduqlarni debitini saqlab turish va qiya joylashgan qatlamlarni neft beruvchanligini suyultirilgan gaz rejimiga nisbatan 5-10% oshiradi, tik qiya joylashgan qatlamlarda 15-20% ga oshiradi. Qatlamga uglevodorod kislotali suv haydash usuli karbonat angidrit (CO2) gaziga asoslangan bo’lib, neftni eritib uning hajmini kengaytiradi va qovushqoqligini kamaytiradi, boshqa tomondan esa suvda eriydi va uning qovushqoqligini oshiradi. Shunday qilib, CO2 neftda va suvda erib neftni (k/μn) va suvni (k/μm) harakatchanligini tenglashtiradi, siqish va egallash koeffitsientini kuchaytirish hisobiga ko’proq neft olish uchun sharoit tug’diradi. Bundan tashqari quduq tubiga ta’sir etishning bir nechta usullari ham ko’rib chiqilgan. Download 386.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling