Мундарижа кириш I боб. Буюк Ипак йўлининг Ўрта Осиё халқлари моддий маданияти тараққиётига таъсири


Download 372.5 Kb.
bet3/11
Sana12.11.2023
Hajmi372.5 Kb.
#1767637
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
BUYUK IPAK YO‘LINING O‘RTA OSIYO XALQLARI MODDIY MADANIYATI TARAQQIYOTIGA TA’SIRI (tarixiy – etnografik materiallar asosida) BMI

Тадқиқотнинг манбавий асослари. Битирув малакавий ишига оид манбаларни шартли равишда икки гуруҳга ажратиш мумкин:
1. Даврий матбуот материаллари. 2. Тарихчи ва этнографларнинг илмий изланишлари якунлари акс этган асарлар.
Тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари. Тадқиқотнинг асосий мақ­сади Ўрта Осиё халқларининг моддий ва маънавий ҳаётида муҳим роль ўйнаган Буюк Ипак йўлининг таъсирини тарихий-этнографик материаллар тахлили асосида ўрганишдан иборат.
Тадқиқотнинг назарий-услубий асоси сифатида Ўзбекистон Респуб­ли­каси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг маъ­руза ва нутқларида илгари сурил­ган методологик, илмий-назарий, кон­цеп­­туал кўр­сат­ма­лари тадқиқот ишида назарий-методологик асос бўлиб хиз­мат қилди.
Қолаверса, ишда Н. Бичурин, К. Шониёзов, В. Радкевич, А. Шевяков, Б. Аҳмедов, Ф. Сулаймонова, О.П.Кобзева, А. Хўжаев, Ў. Мавлонов, Б.Эшов, М. Жўраев, У. Абдуллаев, Ш. Ёвқо­чев, А. Аширов каби му­­­та­хас­сис­­лар то­мо­ни­­дан билдирилган муҳим ил­­­мий-на­зарий хуло­са­лар­­га асос­­­ла­нил­ди.
Тадқиқотнинг илмий-услубий асоси сифатида тарихий ва этно­иж­ти­моий жараёнларни ўрганишда қабул қилинган холислик, тарихий изчил­лик­лик тамойиллари ҳамда тарихий-қиё­сийлик методлари қўлланилди.
Тадқиқотнинг илмий ва амалий аҳамияти. Ушбу тадқиқотнинг илмий янгилиги шундан иборатки, унда Ўрта Осиё халқларининг моддий ва маънавий ҳаётида муҳим роль ўйнаган Буюк Ипак йўлининг таъсирини жаҳон динлари ва қадимий диний эътиқодларга таққос­лан­ган ҳолда таҳлил қилинди ҳамда ўзбек халқи анъанавий турмуш тарзидаги диний тушунчалар ва маросимлар комплекс тарзда, алоҳида илмий тадқиқот обьекти тарзида ўрганилди. Битирув малака­вий ишини ёзиш жараёнида тўпланган маълу­мот­лар­дан фан тарихи, диншу­нос­лик, Ўзбекистон тарихи, этнология ва социо­ло­гия фанларидан мустақил ҳамда курс ишларини ёзишда фойдаланиш мумкин.
Мавзунинг таркибий тузилиши. Битирув малакавий иши кириш, икки боб, хулоса, фойдаланилган манба ва адабиётлардан иборат.



Download 372.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling