Тадқиқотнинг манбавий асослари. Битирув малакавий ишига оид манбаларни шартли равишда икки гуруҳга ажратиш мумкин:
1. Даврий матбуот материаллари. 2. Тарихчи ва этнографларнинг илмий изланишлари якунлари акс этган асарлар.
Тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари. Тадқиқотнинг асосий мақсади Ўрта Осиё халқларининг моддий ва маънавий ҳаётида муҳим роль ўйнаган Буюк Ипак йўлининг таъсирини тарихий-этнографик материаллар тахлили асосида ўрганишдан иборат.
Тадқиқотнинг назарий-услубий асоси сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг маъруза ва нутқларида илгари сурилган методологик, илмий-назарий, концептуал кўрсатмалари тадқиқот ишида назарий-методологик асос бўлиб хизмат қилди.
Қолаверса, ишда Н. Бичурин, К. Шониёзов, В. Радкевич, А. Шевяков, Б. Аҳмедов, Ф. Сулаймонова, О.П.Кобзева, А. Хўжаев, Ў. Мавлонов, Б.Эшов, М. Жўраев, У. Абдуллаев, Ш. Ёвқочев, А. Аширов каби мутахассислар томонидан билдирилган муҳим илмий-назарий хулосаларга асосланилди.
Тадқиқотнинг илмий-услубий асоси сифатида тарихий ва этноижтимоий жараёнларни ўрганишда қабул қилинган холислик, тарихий изчилликлик тамойиллари ҳамда тарихий-қиёсийлик методлари қўлланилди.
Тадқиқотнинг илмий ва амалий аҳамияти. Ушбу тадқиқотнинг илмий янгилиги шундан иборатки, унда Ўрта Осиё халқларининг моддий ва маънавий ҳаётида муҳим роль ўйнаган Буюк Ипак йўлининг таъсирини жаҳон динлари ва қадимий диний эътиқодларга таққосланган ҳолда таҳлил қилинди ҳамда ўзбек халқи анъанавий турмуш тарзидаги диний тушунчалар ва маросимлар комплекс тарзда, алоҳида илмий тадқиқот обьекти тарзида ўрганилди. Битирув малакавий ишини ёзиш жараёнида тўпланган маълумотлардан фан тарихи, диншунослик, Ўзбекистон тарихи, этнология ва социология фанларидан мустақил ҳамда курс ишларини ёзишда фойдаланиш мумкин.
Мавзунинг таркибий тузилиши. Битирув малакавий иши кириш, икки боб, хулоса, фойдаланилган манба ва адабиётлардан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |