Мундарижа кириш I боб. Буюк Ипак йўлининг Ўрта Осиё халқлари моддий маданияти тараққиётига таъсири


II БОБ. ЎРТА ОСИЁ ХАЛҚЛАРИ МАИШИЙ ТУР­МУШИДА АНЪА­НА­ВИЙЛИК ВА ТРАНСФОРМАЦИОН ЖАРАЁНЛАРГА БУЮК ИПАК ЙЎЛИНИНГ КЎРСАТГАН ТАЪСИРИ


Download 372.5 Kb.
bet7/11
Sana12.11.2023
Hajmi372.5 Kb.
#1767637
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
BUYUK IPAK YO‘LINING O‘RTA OSIYO XALQLARI MODDIY MADANIYATI TARAQQIYOTIGA TA’SIRI (tarixiy – etnografik materiallar asosida) BMI

II БОБ. ЎРТА ОСИЁ ХАЛҚЛАРИ МАИШИЙ ТУР­МУШИДА АНЪА­НА­ВИЙЛИК ВА ТРАНСФОРМАЦИОН ЖАРАЁНЛАРГА БУЮК ИПАК ЙЎЛИНИНГ КЎРСАТГАН ТАЪСИРИ
2.1. Ўзбек халқининг диний турмуш тарзига Буюк Ипак йўлининг таъсири.
Марказий Осиё ўзининг географик ва геосиёсий жойлашуви туфайли турли маданиятлар ва цивилизацияларнинг тўқнашув нуқтасига айланди. Осиё қитъасининг Каспий денгизи ва Орол-Иртиш сув ҳавзаларидан то ҳозирги Покистон ва Ҳинистонгача бўлган катта қисмини эгаллаган минтақа – Марказий Осиё халқларининг тарихий илдизлари узоқ ўтмишга бориб тақалади. Ушбу халқлар ҳақидаги ёзма маълумотлар юнон манбалари ва милоддан аввалги VI-IV асрларга оид қадимги эрон ва қадимги турк ёзувларида учрайди. Бироз кечроқ даврга мансуб лотин манбаларида ҳам минтақа турли динлар ва халқлар маркази сифатида зикр этилади72.
Минтақа Евросиё қитъаси марказида жойлашган бўлиб, Шарқ билан Ғарбни боғловчи бўғинга, турли халқ ва элатларнинг, шунингдек, диний тизим ва эътиқодларнинг доимий алоқа майдонига айланди. Бундай этник ва диний турфахиллик натижасида шундай вазият юзага келдики, у кўплаб динларнинг (зардуштийлик, буддизм, яҳудийлик, христианлик ва монийлик) йўқолиб кетишига қарамай, ҳозирги пайтда минтақада яшовчи халқларнинг урф-одатларида сақланиб қолди. Мазкур диний ҳолатнинг ўзига хослиги Марказий Осиё халқларининг динлараро бағрикенглиги асоси вазифасини ўтади. Шу муносабат билан минтақадаги динлар тарихини ўрганиш ҳозирги Марказий Осиё давлатлари маданияти ва тарихини, қолаверса, уларнинг турлилиги ва бир пайтнинг ўзида бирлиги асосида диний ва миллий келиб чиқишини тўлақонли тушуниш учун ғоятда муҳимдир.
Шарқ ва Ғарб ўртасидаги маданий алоқаларнинг ривожланишига христиан черкови ўзининг катта хиссасини қўшди. эрамизнинг биринчи асрлариданоқ, христиан динидаги айрим оқимларининг бири бирлари билан келиша олмасликлари натижасида христианлик Ўрта Осиё, Эрон, Сурия ва ипак йўли орқали Шарқий Туркистон ва Хитойга ёйила бошлади. Улар орасида православ оқимининг Мелкит, Яковит, Несторианлик кабиларни келтириб ўтиш мумкин. IV асрнинг охирлари В асрнинг бош­ла­рига келиб Византия ва уни қўллаб қувватловчи ҳукмдорлар эритикларга қарши курашни авж олдиришди. Эритиклар йўналишлари қаторига несторианлик ҳам киритилди. Исо ҳақидаги таълимот, муқаддас китоб, удумлар хусусидаги турли фикрлар охир оқибат христиан оламида бир неча оқим ва йўналишларнинг юзага келишига олиб келди. Несторианлик – оқимининг тарафдорлари исони инсон қиёфасини ва унинг элчилик вази­фа­ларини тан олган холда, Биби Мариямни худонинг онаси сифатида тан олиш­май­ди. Шу боис, 431 йилда эфес шаҳридаги йиғилишда бу оқим тарафдорлари эритик сифатида тақиб қилинишга қарор чиқарилади. Бунинг натижасида улар Эронга қочиб келиб ўрнашадилар ва унинг хаётида муҳим рол ўйнашади. Несторианлик оқимининг тарафдорлари эронда давлат аҳамиятига эга бўлган мансабларни қўлга киритадилар ва ташқи савдода фаол иштирок этадилар. Бу оқим вакиллари орасида мохир табиблар, ўқитувчилар, хунармандлар бўлиб, халқ орасида катта эътиборга эга эдилар. Уларнинг Ўрта Осиё томон тарқалишининг асосий сабабларидан бири зардуштийлик дининг рухонийлари томонидан тақиб қилинганликларидадир. Ўрта Осиёнинг Марв, Самарқанд, Хоразм, Тароз, Мерка, Эттисув каби шаҳарларида христиан ибодат­хоналари мавжуд бўлган. Араблар истилосидан сўнг уларнинг айримлари бузиб ташланган, айримлари эса масжидларга айлантирилган. Бу ҳақда Наршаҳий шундай ёзади: “Бухоро шаҳрига кириб чап томонга бурилсанг, Риндон кўчасига кирасан. У ерда христианлар черкови жойлашган, ҳозирда масжидга айлантирилган”73. Ўрта Осиёда христиан динининг тарқалганлиги хусусида археологик изланишлар натижасида топилган тангалар хам далолат беради. Жумладан, Устуршона хокими Рохан томонидан зарб қилинган бронза тангаларда нестарианлик оқимининг хочи тасвирланган. Афросиёбдан топилган ВИИ асрга оид тангаларда ҳукмдорнинг бош томонидан хоч тасвири туширилган. Топилмаларда турли даврларга оид христиан диннинг белгилари учрайди. 691-692 йилдан бошлаб Исони одам қиёфаси, ундан олдинроқ, феникс қуши тасвири учрайди. Феникс қуши дастлабки пайтларда христианларда мангулик ва қайта тирилиш рамзи сифатида берилган. Хитойга христиан дининг ёйўлишида суриялик христиан миссонерлари билан бир қаторда ушбу динга эътиқод қилган тоҳаристон ва сўғд савдогарларининг ўрни катта бўлган. Хитойда бу динга эътиқод қилувчиларга эрикинлик Тан сулоласи даврида берилади. Бу сулола вакиллари савдо муносабатларини яхшилаш мақсадида уларга эътиқод эркинлигини беришади. Лекин, Х асрга келиб христиан, будда, монийлик динлари Хитойда тақиқланади ва улар қувғинга учрайди. Бу ўринда шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки несторианлик оқимининг вакиллари Буюк Ипак йўлининг барча тармоқлари бўлаб ўз жонларини хавф остига қўйиб бўлсада диний таълимотларини тарғиб қилганлар.
Монийлик дини Буюк Ипак йўлида жойлашган шаҳар ва халқлар тарихида муҳим рол ўйнаган динлардан биридир. У ўз ҳаракатини эроннинг шаҳарларидан бошлаб, Ўрта Осиёнинг саҳроларигача етиб келди. Монийлик дини дуалистик дунёқарашлар замирида шаклланган бўлиб, унда асосий кураш доимий рақиблар ёруғлик ва қоронғулик ўртасида бўлиб ўтади. Монийлик таълимоти ривоятларига кўра самода доимо икки куч ёруғлик ва қоронғулик ўртасида кураш бўлиб, қоронғулик худосига қарши кураш учун биринчи одам Хормизд жўнатилади. Унга ёрдамчи қилиб, тоза хаво, илиқ шамол, ёруғлик, хаво ва тозаловчи олов жўнатилди. Бу таълимотга кўра барча аввалига қоронғулик худосига бўйсинади, аста секинлик билан комиллик сари ҳаракат қилади ва унинг чангалидан халос бўлади. Бунинг учун у ўзи кабилар, ҳайвонларни ўлдирмасликлари уларнинг гўштини емас­ликлар керак. энг қаттий тақиқлар уларнинг “сараланганлар”га тегишли бўлиб бундай­лар, оила қурмасликлар ва ҳатто хайвон учун бериладиган ўтни ҳам юлмас­лик­лари лозим. Вазифалари эса, доимо ибодатда бўлиш, монийлик динини тарғиб­қилишдан иборат74. Сараланганлар ўлган заҳотларидаёқ жаннатга тушади. Қолган оддий одамлар бир неча маротаба ҳар ҳил қиёфада қайта туғилишлари лозим бўлади. Монийлик таълимотининг шиори “Кимки бой бўлса, камбағал бўлади, эртага садақа сўрайди”75. Шу босидан ҳам бу дин камбағал аҳоли орасида кенг тарқала бошлайди. Моний ҳаётлик чоғидаёқ бу дин эрон, Икки дарё оралиғи, Кичик Осиё, Рим, Ўрта Осиё ва Шарқда кенг тарқалади. Унинг ўзи “менинг диним барча халқларга барча тилларда тушунарлидир” деган эди. Монийлик дини қандай бўлмасин, у барибир ҳукмрон дин ҳисобланган зардуштийлик манфаатларига зид келарди. Шу боисдан сосонийлар ҳукмдори Варахран I томонидан қамоққа олинади ва қатл этилади. Моний­лик диннинг Ўрта Осиёдаги тарғиботчиларидан бири бу Мар Амо бўлиб, бу дининг ёйилишида у ипак йўлидан кенг фойдаланади. Хитойга монийлик дини Шарқий Туркистон орқали кириб боради.
Ўрта Осиёда эврийлар ҳаётига оид илк маълумотлар IV асрга таълуқли бўлиб, Марвда истиқомат қилишган. Уларнинг бу ерларда яшаганликларини археологик топилмалар ҳам тасдиқлайди. Топилмаларнинг бирида шундай сатирлар битилган: “Бу Иосифнинг ўғли Пакорнинг шаҳсий мулкидир”. Бу каби топилмалар яхудийлар Марғиёна ва Ўрта Осиёнинг бошқа шаҳарларида истиқомат қилишганида далолат беради. Яхудийларнинг бу ерга келиб ўрнашишларини кўплаб олимлар Буюк Ипак йўли билан боғлайдилар. Асосий сабаблардан бири бу Бар Кохбанинг (132-135) римликларга қарши қўзғолони ва уни шафқатсизларча бостирилиши ҳамда оммавий қирғин уларнинг кўчишига олиб келган. Хоразмда яхудийлар араблар босқинидан бир оз илгарироқ келиб жойлашадилар.
Илк ўрта асрларда Буюк Ипак йўли ўтган шаҳарлар аҳолисининг маданиятига ва турмуш тарзига буддизм ўзининг катта таъсирини кўрсатади. Дин асосчиси Сидҳарта ўз издошларига Дҳарма деб номланувчи буддизмнинг асосларини ёзиб қолдиради. Кейинчалик бу асослар будавийлик номи билан дунёга танилади. Буд­дизм­нинг икки оқими бўлиб биринчиси-Хиняна (кичик ғилдирак), иккинчиси-Маҳа­яна (катта ғилдирак) деб номланади. Биринчи оқим “халос бўлишнинг қисқа йўли” бўлиб, унда дунёвий ҳаётнинг барча унсурларидан тўла воз кечилади. Асосан магадха подшолигида кенг тарқалади. Иккинчи оқим Кушон подшолигида Каниш­канинг ҳукмронлик йилларида кенг тарқалади. Хитойликлар буддавийлик дини хақидаги илк тасаввурларни шимолий Бақтрияда яшаган юэчжилар билан боғлашади. Бақтрияда будизмнинг кенг ёйилганлигини Айритом, Далварзинтепа, Қоратепа, Фаёзтепа манзилгохларидан топилган ашёвий далиллар ҳам исботлайди.
Ўрта Осиё халқлари ҳисобланмиш парфияликлар, тоҳаристонликлар, фарғо­наликлар, сўғдлар Буюк Ипак йўлида асосий савдо ва турли маданий қадриятларни тарқатувчилари сифатида иштирок этишган.
Манихейликнинг илк тарқалиш ҳудудлари Эрондан шарқда жойлаш­ган, олдинги Парфияга тегишли бўлган ерлар, шунингдек, Марказий Осиё бўлди. VIII-IX асрларга келиб манихейлик айнан шу ҳудудлар орқали Шар­қий Туркистон ва Шарқий Осиёга тарқалди. Уйғур, турк, суғдий, парфий тилларда ёзилган кўпгина ёдгорликлар манихейлик буюк ипак йўли бўйлаб тарқалиб, жаҳон динига айланганлигидан далолат беради.
Манихейлик фақатгина Сосонийлар давлатида тарқалиб қолмасдан, Кушон империяси ҳудудига ҳам кириб борди. Бу ҳақда кўпгина тарихий ёзма манбалар далолат беради. Марказий Осиёда бу дин эрамизнинг III асридан XV асригача мавжуд бўлди. Бу дин тақдири ҳақида ватандошимиз ва буюк қомусий олим Абу Райҳон Беруний шундай ёзади: “Ислом шаҳарларида Мани дини тарафдорлари шу қадар кўп эдики, уларнинг ҳисобига етиб бўлмасди. Мусулмон давлатларидан ташқарида, кўпгина шарқий турклар, Хитой, Тибет ва айрим индуслар манихейликка эътиқод қиларди76”.
Марказий Осиёда манихейликнинг йирик марказлари Марв ва Самар­қанд бўлиб, бу диннинг Шарқда тарқалишида уларнинг роли жуда катта бўлган.
Яҳудийларнинг Ўрта Осиёда пайдо бўлиши тарихи жуда му­рак­кабдир. Кўпчилик тадқиқотчилар уларнинг бу ерда пайдо бў­лиш­ларини милоднинг биринчи асрида вужудга келган «Буюк ипак йўли» фаолияти билан боғлайдилар77. Буюк ипак йўли, дарҳа­қиқат, бўёқчилик бўйича мутахассис бўлган яҳудийларнинг хом ашё ман­ба­ларига яқинроқ минтақаларга тарқалишига сабаб бўлган. XIX асрда олиб борилган этнографик тадқиқотлар шуни кўрсатдики, яҳудийлар ўзларини Бобил асирларининг авлодлари деб билганлар. Бироқ, Сўғд ўлкалари, ҳозирги ғарбий Бухоро районлари Бобил дав­лати ҳудудларига кирмаган. Шунингдек, яҳудийларнинг «Бу­харо» сўзининг «Хабар» сўзидан келиб чиққанлиги ҳақидаги анъа­на­вий ривоятлари ҳам ҳақиқатдан узоқ. Яҳудийларнинг Балх шаҳ­рида пайдо бўлишлари эса, фақатгина милоднинг IV асрига тўғри келади. Милодий IX-X асрларда яҳудий жамоалари анча кўпсонли ва эркин бўлганлар. Улардан фақат урушга яроқли бўлган эркак­ларгина солиқ (жизя) тўлаганлар. Йиғилган солиқларнинг фақат­гина ярми давлат хазинасига топширилган. Қолган қисми эса, жамоа бошлиғи ихтиёрида қолган78.

Download 372.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling