Мундарижа кириш I боб. Буюк Ипак йўлининг Ўрта Осиё халқлари моддий маданияти тараққиётига таъсири


I БОБ. БУЮК ИПАК ЙЎЛИНИНГ ЎРТА ОСИЁ ХАЛҚЛАРИ МОДДИЙ МАДАНИЯТИ ТАРАҚҚИЁТИГА ТАЪСИРИ


Download 372.5 Kb.
bet4/11
Sana12.11.2023
Hajmi372.5 Kb.
#1767637
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
BUYUK IPAK YO‘LINING O‘RTA OSIYO XALQLARI MODDIY MADANIYATI TARAQQIYOTIGA TA’SIRI (tarixiy – etnografik materiallar asosida) BMI

I БОБ. БУЮК ИПАК ЙЎЛИНИНГ ЎРТА ОСИЁ ХАЛҚЛАРИ МОДДИЙ МАДАНИЯТИ ТАРАҚҚИЁТИГА ТАЪСИРИ
1.1. Ўзбекларнинг турар жойлар билан боғлиқ анъаналарида этноинтеграцион жараёнларнинг тутган ўрни.
Жаҳон тарихида хақларнинг иқтисодий, сиёсий, маънавий ва маданий хаётида муҳим ўрин тутган бир неча савдо йўллари мавжуд бўлган. Қадимги Рус ва Скандинавия халқларини бир бири билан боғлаган савдо йўли, Африкада асосан Саҳара чўли орқали ўтган туз йўли кабилар бунга мисол бўлади. Лекин, улар орасида энг машҳури ва йириги бу – Буюк Ипак йўлидир. Бу йўл Атлантика океани қирғоқларидан Тинч океани қирғоқларгача Осиё қитъаси мамлакатларини Ўрта эр денгизи ва Узоқ Шарқ мамлакатлари билан боғлаган эди. Бу нафақат йўл, балки шарқ билан Ғарбни бири бири билан боғлаган кўпирик ҳам эди.
Буюк Ипак йўли мил. ав. II асрда пайдо бўлди. Лекин унга ушбу ном 1877 йилда Фон Рихтгофеннинг “Хитой” номли асарида берилади. Бу ўринда шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Буюк Ипак йўлига қадар, Ўрта Осиё ва Шарқ халқларини бири бири билан боғлаб туручи йўллар ҳам мавжуд бўлган. Шулардан бири – Лал йўли эди. У Помир тоғларидан бошланиб, эрон, Олд Осиё ва Миср худудларигача борган. Бу йўлнинг пайдо бўлишига Амударёнинг юқори қисмидан яъни, Помирдан қазиб олинадиган лал тошлари сабаб бўлган. Бу қимматбаҳо тошлар Шумер ва Миср ҳукмдорлари томонидан юқори баҳоланган. Уларнинг мақбаралари очилганда айнан Бадахшон лал тошлари топилган. Иккинчи йўл – Шоҳ йўли бўлиб, у мил.ав. ВИ-ИВ асрларда фаолият кўрсатиб, эронннинг пойтахти Суза шаҳрини Кичик Осиёнинг эфес ва Сард шаҳарлари билан боғлаб турган. Унинг бир тармоғи эса, эрондан Бақтрия, Суғдиёна, Тошкент воҳаси ва Қозоғистон худуларигача тарқалган. Юқоридагилардан ташқари яна Олтин йўл, Нефрит йўл, Сахро йўли каби савдо йўллари фаолият кўрсатган7.
Буюк Ипак йўли Ўрта Осиё халқлари моддий маданиятининг таркибий қисми бўлган турар-жойларга ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади.
Анъанавий моддий маданиятнинг этноҳудудий хусусиятларни кўрсатувчи муҳим компонентларидан бири турар жойлардир. Халқ турар жойларининг характерини ўз навбатида уларнинг турли табиий-географик муҳитда жойлашиши, турар жойларнинг турлари ва шакллари белгилаб беради. Шунингдек, этносларнинг турли табиий-географик минтақаларда жойлашувида, улар ўзларининг этник анъаналаридан келиб чиққан холда ўзлаштириши маданий ўзига хосликнинг муҳим омили хисобланади.
Одатда, турар жой дейилганда, ахолининг яшайдиган уйи тушунилади. Лекин фикримизча турар жойлар атамаси анча кенг тушунча. Бизнингча, турар жой деганда нафақат аҳоли яшайдиган уйни, балки ховли ва ундаги хўжалик ва маиший хоналарни, шунингдек, кенг маънода шаҳар, қишлоқ ва овулларни ҳам тушуниш керак. Шу жиҳатдан турар жойлар атамасини ахоли манзилгоҳларига хам қиёслаш мумкин. Манзилгоҳ сўзи аслида икки ўзакдан ташкил топган, яъни, манзил - арабча - “етиб бориладиган жой”, гоҳ эса форсча - “жой” деган маънони англатади8. Зотан, манзилгоҳ деганда аҳоли маскан тутиб яшайдиган жой тушунилади.
Маълумки, турар-жойлар ва улар билан боғлиқ хўжалик хоналари моддий маданиятнинг энг муҳим компонентларидан бири ҳисобланади. Тураржойлар турларининг вужудга келиши ва ривожланиши кўплаб омилларга, жумладан, халқнинг турмуш тарзи, хўжалик турлари, ижтимоий-иқтисодий ривожланганлик даражаси ва табиий-географик муҳит билан боғлиқ.
Маълумки, Ўрта Осиё минтақасида турли тарихий-маданий вилоятлар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзига хос табиий-иқлим шароити, аҳоли хўжалик-маданий ривожланишининг тарихий йўналишлари асосида хўжалигида ва моддий маданиятида ўзига хослик касб этган. Жумладан, ХIХ аср охири - ХХ аср бошларида аҳолининг тураржойлари турлари, тузилиши, жойлашиш хусусиятларига кўра, Ўзбекистоннинг жанубий ва шимоли-шарқий ҳудудларида ҳам бир-биридан бирмунча фарқ қилган.
Таъкидлаш жоизки, ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида аҳолининг кўпчилиги қадимдан қишлоқларда яшаб келган. XIX аср – ХХ аср бошларида ярим кўчманчи ва ярим ўтроқ ўзбек уруғларининг ўтроқлашиши натижасида қишлоқлар аҳолиси сони ўсиб борган9.
Тарихий-маданий ҳудудларнинг хўжалик ва маданий шаклланишининг тарихий шароитлари, аҳолининг этник таркиби ҳамда табиий-географик шароит аҳолининг зичлигига ҳам таъсир этган. ХХ аср бошларидаги маълу­мот­лар асосида Ўзбекистоннинг жанубий ва шимоли-шарқий ҳудудлари аҳолиси зичлиги бўйича аҳоли жойлашган ҳудудларни 4 та ҳудудга ажратиш мумкин: аҳоли жуда зич (1 км2 да 70 ва ундан ортиқ киши) жойлашган ҳудудлар; аҳоли зичлиги ўртача (1 км2 да 20-70 киши) бўлган ҳудудлар; аҳоли кам жойлашган (1 км2 да 20 кишигача) ва аҳоли сийрак (1 км2 да 1 кишигача) жойлашган ҳудудлар10. Аҳоли зичлиги юқори ҳудудларга Фарғона водийсининг маданий воҳалари, Норин ва Қорадарё оралиғи кирган. Аҳоли зичлиги ўртача ҳудудларга – Қарши воҳаси, Сурхондарёни ўрта қисмининг ўнг қирғоғи, Шимолий Фарғона Ғовасой билан ва бошқа ҳудуд­лар кирган. Бу ҳудудларда кўпроқ суғорма деҳқончилик билан шуғул­ла­нил­ган.
Кам аҳолили ҳудудларга Шимолий Фарғонанинг шарқий қисми, Қашқадарё ҳавзасининг юқори қисми, Сурхондарё водийси атрофлари, Шерободдарё воҳаси кирган. Бу районлар, асосан, лалми деҳқончилик ҳудудларида ҳамда яйлов чорвачилиги ҳудудларида жойлашган.
Аҳоли сийрак жойлашган ҳудудларга Марказий Фарғона, Сурхондарё округининг чўл-дашт қисми кирган. Бу ҳудудлар чўл-дашт ҳудудларида жойлашган бўлиб, аҳоли асосан яйлов чорвачилиги билан шуғулланган.
Этник гуруҳлар ўртасида маданий-этник алоқалар айниқса савдо-сотиқ олиб бориладиган қишлоқларда қизғин кечган. Масалан, Яккабоғ, Қорабоғ, Косон ва бошқа қишлоқларда қора уйлар учун ёғоч синчлар сотиладиган марказларга айланган. Бойсун, Дарбанд, Чим, Хўжаипак ва бошқа йирик қишлоқлар эса нафақат ҳудуднинг иқтисодий ҳаётида, балки аҳолининг маданий ҳаётида ҳам муҳим роль ўйнаган. Бу қишлоқларда турли сайиллар, томоша ва ўйинлар ўтказилиб турилган.
Фарғона водийсининг Чортоқ, Чуст, Косонсой, Тўрақўрғон, Учқўрғон, Андижон, Асака, Жалолқудуқ, Қўрғонтепа, Фарғона каби тоғолди районла­рида зич қурилиш усулидаги қишлоқлар кенг тарқалган. Бу ерларда яшовчи аҳолининг асосий машғулотлари деҳқончилик ва чорвачилик ҳисобланган. Мазкур районлардаги қишлоқларда қоида бўйича қишлоқ мар­ка­зида масжид, чойхона, жувозхона, тегирмон ва шаҳарлардагига нис­батан кичик бозорлар жойлашган. Бу ерлардаги бозорларга ўтроқ аҳолидан таш­қа­ри ярим ўтроқ чорвадор аҳоли ҳам ўз маҳсулотларини, яъни жун ва теридан қилинган гилам, кийгиз, меш, пўстак кабиларни олиб келиб сотганлар.
Ўрганилаётган даврда қишлоқлардаги ҳовлилар атрофи девор билан ўралган ва ўралмаган ҳолда бўлган. Тураржой атрофи девор билан ўралган ҳовлиларга дарвозахона орқали кирилган. Бундай ҳовлилар Фарғона водий­сида кенг тарқалган бўлиб, одатда, ҳовлилар ичкари ва ташқарига бўлинган. Ташқи ҳовлида меҳмонхона ва отхона бўлган. Ҳунарманд аҳоли­нинг ташқи ҳовлисида устахона бўлган. У ерда уста ўз шогирдлари билан ишлаган. Ич­ка­ри ҳовли аёллар ва болалар учун мўлжалланган бўлиб, асосан, яшаш хона­лари ҳамда хўжалик эҳтиёжи учун қурилган хоналар – ошхона, омбор­хона, ўтинхона, сомонхона ва бошқалар бўлган. Камбағал оилаларнинг ҳов­ли­лари эса умуман икки қисмга ажратилмаган. Бундай оилаларга эркак меҳмонлар келган вақтда аёллар ва ёш болалар қўшнининг уйига чиқиб туришган.
Ҳовлилар атрофи девор билан ўралмаган қишлоқлар лалми деҳқончилик ҳудудларида жойлашган. Бундай қишлоқларнинг аксарияти XIX аср охири – XX аср бошларида пайдо бўлган. Бундай қишлоқлар ва ҳовлилар кўчманчи ва ярим кўчманчи ўзбекларнинг ўтроқлашиши натижасида пайдо бўлган ва XX аср бошларигача уларда чорвачиликка хос турмуш тарзи излари кўзга ташланган. Таъкидлаш жоизки, чорвадор аҳоли ўзларининг қишловлари ўрнида узоқ вақт мобайнида, баъзи туманларда ўтган асрнинг 20-30 йилла­рига қадар ўтроқлашган ва дастлаб қора уйларда истиқомат қилишган11. Доимий типдаги уйларда яшашга ўтганлари ҳам, одатда, бир хонали, баъзи ҳолларда икки хонали уйларда яшаган. Қашқадарё ва Сурхондарёнинг кўплаб қишлоқларида уйлар айвонсиз, Фарғона водийсида эса айвонли уйлар қурил­ган. Бу эса ўтроқ аҳолининг таъсири оқибатида эди. Жанубий вилоят­лар­да уйларнинг олдида тупроқдан кўтариб супа қилишган, бу илиқ об-ҳаво шароитига жуда мос бўлган, қиш ва кўклам ойлари қор ва ёмғир сувлари­нинг уйнинг олдида тўпланмаслигини таъминлаган12.
Фарғона водийсида ўтроқ турмуш тарзига ўтган қипчоқ, қурама ва туркларнинг тоғ олди туманларида жойлашган алоҳида-алоҳида, тарқоқ кўри­нишдаги қишлоқлари ҳам ўзига хос тузилишга эга бўлган. Бундай қишлоқлардаги ҳар бир ҳовли бир-биридан 100-200 м, баъзан ундан ҳам узоқ масофада жойлашган бўлиб, бошқа қишлоқларга нисбатан катта ҳудудни эгаллаган. Ҳар бир ҳовли пахса девор билан ўралган. Бундан ташқари, ҳовли атрофини ўраб олиш учун дарахт шохлари ёки «чангаллар» ҳам ишла­тил­ган13. Уларда ҳовли атрофини девор билан тўсиш ҳовлини (оиладаги аёллар­ни) бегона кишиларнинг назари тушишидан тўсиш эмас, балки ҳовлига чорва ҳайвонларини кириб кетмаслигининг олдини олиш мақсадида қурилган. Шунинг учун кўп ҳолларда ҳовлининг фақат кўча томони тўсилган, холос.
Фарғона водийсининг тоғ зонасидаги манзилгоҳлар вақтинчалик (ёзлик) бўлиб, асосан, ўз чорвасини боқаётган у ёки бу уруғ вакилларига тегишли қора уйлардан ташкил топган овулларга хос тураржойлар эди. Водийда ҳар бир овул жамоаси ўзининг яйлов ерларига эга бўлиб, ҳар ёзда мана шу яйловга келган. Яйлов ерлари, булоқ ва қудуқ каби сув манбалари овул жамоасининг умумий мулки ҳисобланган, чорва ҳайвонлари, қора уй ва экинзорлар ҳар бир оиланинг хусусий мулки бўлган14.
Фарғона водийсининг ярим ўтроқ аҳоли яшовчи тоғолди ҳудудларида ўтроқ аҳолиники каби зич қишлоқлар кам тарқалган бўлиб, асосан, бир биридан алоҳида-алоҳида қурилган атрофи баланд пахса деворлар билан тўсилган қўрғончалардан иборат бўлган. Қўрғончалар ярим ўтроқ аҳолининг ўтроқлашиши жараёнида ташкил топган доимий тураржойларидир. Бундай манзилгоҳлар аслида ярим кўчманчи аҳолининг маълум бир уруғ ёки уруғ бўлинмасига тегишли қишлов маконлари ўрнида таркиб топган бўлиб, улар асосчилари номи билан аталган. Таниқли этнограф К. Шониёзов бундай тураржойларни водий ҳудудида XVIII аср охирларидан пайдо бўла бошлаган, деб эътироф этган15.
Эр-хотин Наливкинлар Фарғона водийсидаги қирғиз, қипчоқ, қурама ва қорақалпоқлар яшайдиган ҳудудларда қишлоқлар нисбатан кам учраши, улар ўрнини атрофи баланд пахса деворлар билан ўраб олинган ана шундай алоҳида-алоҳида қўрғончалар эгаллашини ёзган16. Қўрғонча ичида уй-жой ва хўжалик бинолари қурилган бўлиб, у билан бирга “қора уй” ҳам тикланган. Оила аъзолари қишин-ёзин “қора уй”да яшаган. Ёзда ўтовлар тоққа, яъни ёзги яйловларга кўчирилган. ХIХ аср иккинчи ярмидан эътиборан ярим ўтроқ аҳолининг тобора ўтроқлашуви жараёнида қўрғончалар атрофида алоҳида пахса уйлар ва хўжалик иморатлари пайдо бўла бошлаган. Шу аср охирига бориб, уларнинг сони янада ортиб борган ва ХХ асрнинг бошларидан турар-жойларни девор билан ўраб олиш анъанаси йўқола бошлаган. Доимий уй-жойларнинг пайдо бўлиши натижасида ёзги яйловларга фақат кўплаб чорва ҳайвонларига эга оилаларгина жўнаб кетадиган бўлганлар.
Д. Нозиловнинг таъкидлашича, Ҳисор ва Бойсун тоғ архитектурасида кўпинча синч девор қўлланилган ва буни ер қимирлаш балининг нисбатан юқори эканлиги билан изоҳлайди17. Бойсун ва Ҳисор тоғларининг устки қисми ўрмонзорлардан иборат бўлганлиги учун ҳам синч кенг қўлланилган. Тоғликлар уйнинг шамол эсадиган ва сел келадиган томонига тош девор ёки қўшсинчли девор қуришган.
Ярим ўтроқ аҳолининг ўтроқ аҳоли билан этномаданий алоқалари нафақат қора уйлардан доимий типдаги уйларга ўтилишида, балки уларнинг тузилиши, қурилиш материаллари ва техникасида ҳам ўз аксини топди. Фарғона водийси учун XIX асрнинг иккинчи ярмида синчли уйлар (яккасинч, қўшсинч) хос бўлиб, ёғоч танқислиги боис, бундай уйлар камбағал оилаларда кенг тарқалмаган. Кўпчилик аҳоли пахса уй, гувала ёки чим деворли уйларда яшаган. Бешариқ туманининг қуруқ ва шўрхок ерларида ўтроқлашган юз ва қурамалар чим деворли уйларда яшаган. Қува туманида ўтроқлашган турклар эса гувала уйларда истиқомат қилишган.
Қишлоқларда бўлгани каби уй-жойларда ҳам ўтроқ деҳқон ва ярим ўтроқ чорвадорларга хос жиҳатлар кўзга ташланади18. Бу жиҳат биринчи навбатда уй-жойлар турларида кузатилади. Чунончи ўтроқ аҳоли, асосан, доимий турдаги кўчмас уй-жойларда яшаган. Ярим ўтроқ этник гуруҳлар эса чорва­чилик билан шуғулланганликлари ва доимо бир жойдан бошқа бир жойга кўчиб юришгани боис, кўчириб юриладиган кўчма уйларда яшаганлар.
Ўзбекистон халқларининг анъанавий турар-жойлари (шакли, қурилиш материаллари конструкцияси, планировкаси), тураржой мажмуасининг у ёки бу қисмини функционал аҳамияти каби ҳусусиятларга кўра бир неча турларга бўлинган. Шу боис, тадқиқотчилар Ўзбекистонда бир-биридан ўзига хос қатор жиҳатлари билан ажралиб турувчи Бухоро, Шаҳрисабз ва Фарғона тураржой меъморчилиги услубларини белгилашган.
Фарғона водийсида уйларда хона ичини кўркам бўлиши ва кўрпа-тўшак ҳамда идиш-товоқларни тартибли жойлаштириш, уй ичини саранжом саришта сақлаш мақсадида ички деворларга токча қурилган. Бой оилаларнинг уйида кичик токчалар бир нечта бўлакларга ажратилган. У аҳоли орасида резактокча (водий қипчоқларида эса резатокча19) деб аталиб, унга чойнак-пиёла, коса-товоқ ва рўзғор учун зарур бўладиган бошқа идиш-товоқларнинг ҳар бири алоҳида бўлинмаларга териб қўйилган.
Ўтроқ ўзбекларнинг уй-жойларида кўрпа-тўшак ва сандиқларни қулай жойлаштириш учун хонанинг юқори, тўри деворига иккита тахмон ва унинг ўртасига меҳроб ишланган. Тахмон токча меҳробга нисбатан кенг ва катта бўлиб, унга сандиқ қўйилган, устига кўрпа-тўшак тахланган. Меҳроб эса, одатда, майда токчаларга тақсимланган ҳамда токчабанд қилинган. Тахмондаги кўрпа-тўшакларнинг усти, одатда, нақшли сўзаналар билан ёпиб қўйилган. Бундай тахмонлар уй ичини озода, саранжом ва хона тўрини тантанавор тарзда кўрсатади. Меҳроб ва тахмон токчалар оддий (деҳқон) ўзбек оилаларида сўзана билан, бой хонадонларда гилам, водийлик ўтроқ қирғизларда эса тўшкийгиз билан ёпилган. Фарғона водийсида уйларнинг эшикдан кирганда ўнг томондаги деворида мўри-ўчоқ қурилган.
Ўзбекистоннинг нафақат биз ўрганаётган ҳудудларида, балки, барча вилоятларида ҳам энг кўп учрайдиган икки хонали уйлар - бу “чуқур айвонли уй”лардир. “Чуқур айвон”, одатда, ҳар иккала хона ўртасида жойлашган бўлиб, хоналарга кириш вазифасини ўтаган. Бундай уйлар хуржунни эслатгани учун аҳоли орасида «хуржун уй» дейилган. “Чуқур айвон” ҳар уч томонидан девор билан тўсилган, фақат олди томонигина очиқ бўлган. Бундай вариантдаги уйларда ўчоқ-мўри чуқур айвоннинг орқа деворида жойлашган ва шу ерда иссиқ овқат тайёрланган20.
Ўзбекистоннинг жанубий ва шимоли-шарқий ҳудудларида ҳам “чуқур айвонли” уйларда айвоннинг устига иккинчи қаватда болахона, меҳмонхона тарзида қурилган. Бу, айниқса аҳоли зич жойлашган Фарғона водийсида, асосан, шаҳарларда (Қўқон, Андижон, Марғилон) ҳовлидаги жойни тежаш имконини берса, аксинча жанубий вилоятларда иккинчи қаватдаги хона шамоллатишга анча қулай бўлган21.
Фарғона водийсида икки хонали уйларга олд айвон қуриш қатъий қоида ҳисобланган. Пешайвонли уйларнинг олд томонини жанубга қаратиб қуриш усули водий меъморчилигининг ҳудуд иқлими билан уйғунлашган ўзига хос анъаналаридан биридир. Архитектор олима В. Воронина ҳудди ана шундай режали водий уйларини ҳам ёзда, ҳам қишда қулай бўлишини таъмин этган22, деб ёзади.
Этнолог У. Абдуллаевнинг таъкидлашича, Шарқий Туркистон аҳоли­сини Ўрта Осиё халқлари, хусусан, Фарғона водийси аҳолиси билан узоқ асрлик ўзаро иқтисодий-маданий алоқалари натижасида ҳар иккала минта­қада яшовчи халқларнинг уй-жойларни тиклаш ва уни жиҳозлашларида кўплаб ўхшашлик ҳамда умумийлик шаклланиб борган23.
Шарқий Туркистондан Фарғона водийсига кўчиб келган уйғурлардан маҳаллий аҳоли меъморчилик санъатидаги «қашқарча» элементларни ўзлаш­тир­ган. Улардан бири, “қашқарча мўри-ўчоқ” ҳисоблашиб, унинг учбурчак шаклидаги олд деворчаси усти текис ёпилиб, очиқ қисми оддий равоқ кўринишга эга бўлган.24 Шунингдек, “қашқарча айвон” кўтарма дераза, панжаралар билан ўралган айвон ҳам Фарғона водийси ва Тошкент воҳасида кенг тарқалган25. Шубҳасиз, водий ўзбекларидан уйғурлар ҳам меъморчилик маданиятининг айрим ҳусусиятларини ўзлаштирган. Масалан, Шарқий Туркис­тонда яшаган уйғурлар учун ҳовлини «ичкари» ва «ташқари» қисм­ларга бўлиш одатлари бўлмаган. Бироқ хонликдаги ўзбек ва тожиклар билан яшай бошлаган баъзи бир уйғурлар ўз хонадонларида «ичкари» ва «ташқари» хоналар қурганларки, бу албатта, қўқонликларнинг таъсири эди26. Шарқий Туркистон, хусусан, Қашқарда яшовчи кўплаб уйғурлар Фарғона водийсида яшовчи ўтроқ аҳоли каби уйларини иситишда мўри-ўчоқдан фойдаланганлар ва бундай мўри ўчоқлар ўзининг тузилиши жиҳатидан деярли ўхшаш бўлган.
Фарғона водийсининг барча ҳудудларида аҳолининг ўтроқлашиши ва доимий турар-жойларда яшай бошлаши бир хилда кечмаган. Масалан, водий­нинг ўтроқ аҳолиси яшаш манзилларига яқин маданий воҳаларда чорвадор аҳоли ўрганилаётган даврдан олдинроқ, XVII-XVIII асрлардан бошлаб ўтроқлаша бошлаганлар ва уларда шу даврлардан бошлаб бир хонали уйлар қурила бошлаган27. Водийнинг чекка ва тоғ қишлоқларида эса чорвадор аҳоли, асосан, XIX аср охири – XX аср бошларидан бошлаб, то XX аср ўрта­ла­рига қадар ўтроқлашган28.
Юқорида кўриб ўтилган маълумотлардан келиб чиқиб шундай хулоса қилиш мумкинки, XIX аср охири – XX аср бошларида Ўзбекистоннинг жанубий ва шимоли-шарқий ҳудудларида яшовчи аҳоли ҳаётининг барча соҳаларида бўлгани сингари Буюк Ипак йўлининг таъсири туфайли Ўрта Осиё аҳолисининг турар-жойлари тараққиётига ҳам этник жараёнлар ўз таъ­си­рини ўтказган. Бу жараён айниқса Фарғона водийсида жадал суратлар билан кечган. Бунинг боиси водийда аҳолининг зич жой­лашганлиги, жану­бий вилоятларга нисбатан Фарғона водийсида ярим кўч­манчи этник гу­руҳ­ларнинг ўтроқлашиши жадал кечганлигидир. Қола­вер­са, ушбу икки ўлка аҳолисининг хўжалик-маданий типларининг ҳам турар-жойларга таъ­си­ри катта бўлган. Буни биз жанубий ўлкалар аҳолисининг асосий ўрганилаётган даврда тураржойлари ўтовлар бўлганлигини ва бу жиҳат уларнинг хўжа­ли­гида чорвачилик муҳим ўрин тутганлигини кўрсатса, аксинча Фарғона водийсидаги уйларнинг аксарияти доимий уйлар эди.

Download 372.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling