Мундарижа кириш I боб. Буюк Ипак йўлининг Ўрта Осиё халқлари моддий маданияти тараққиётига таъсири


Download 372.5 Kb.
bet2/11
Sana12.11.2023
Hajmi372.5 Kb.
#1767637
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
BUYUK IPAK YO‘LINING O‘RTA OSIYO XALQLARI MODDIY MADANIYATI TARAQQIYOTIGA TA’SIRI (tarixiy – etnografik materiallar asosida) BMI

Тадқиқотнинг ўрганилиш даражаси. Тадқиқ этилаётган мавзу бўйича илмий адабиётларнинг тизимли таҳлили шуни кўрсатадики, милоддан аввалги II асрда шаклланган Буюк Ипак йўли ХV асрга қадар Шарқ ва Ғарб халқларига хизмат қилиб келди. Орадан ўтган 1700 йил давомида мазкур транзит йўли таъсири натижасида Ўрта Осиё халқлари нафақат иқтисодий жиҳатдан, қолаверса, сиёсий, ижтимоий ва маданий жараёнларни ўз бошидан ўтказди.
Мазкур жараёнлар узоқ йиллар мобайнида тарихчилар томонидан қизиқиш билан ўрганиб келинди. Бундай тадқиқотлар сирасига Н. Бичурин, К. Шониёзов, В. Радкевич, А. Шевяков, Б. Аҳмедов, Ф. Сулаймонова, Э.В. Ртвеладзе, А.С. Сагдуллаев, О.П.Кобзева, А. Хўжаев, Ў. Мавлонов, Б.Эшов, М. Жўраев, У. Абдуллаев, Ш. Ёвқочев, А. Аширов6 кабиларнинг асар, мақола ва диссертацияларини киритиш мумкин. Шу маънода қараганда, мазмун жи­ҳа­ти­дан мураккаб ва даврий фарқларга эга бўлган илмий адабиётларни илмий-концептуал нуқ­таи назардан икки гуруҳга ажратиб таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ:

  1. Совет даври нашрлари.

  2. Мустақиллик йилларида амалга оширилган тадқиқотлар.

Тадқиқотнинг даврий чегараси. Битирув малакавий ишининг даврий чегараси аслида жуда катта. Чунки, мазкур давр Буюк Ипак йўлининг шаккланишидан то унинг инқирозигача бўлган тарихий жараёнларни ўз ичига олади, лекин биз тадқиқот мавзусидан келиб чиққан ҳолда ХIХ асрнинг охири – ХХI асрнинг бошлари олинди. Чунки ХIХ асрнинг охирларига келганда жамиятда юз берган ижтимоий ўзгаришлар жаҳон халқлари, шу жумладан, Ўрта Осиё аҳолисининг анъанавий турмуш тарзида ҳам ўз аксини топа бошлади. Ўз ўрнида шуни қайд этиш лозимки, мазкур жараёнлар Ўрта Осиё халқларининг моддий ва маънавий ҳаётида муҳим роль ўйнади.
Тадқиқотнинг объекти ва предмети. Тадқиқотнинг объекти сифатида ҳозирги кунда Ўрта Осиё халқларининг моддий ва маънавий ҳаётида муҳим роль ўйнаган Буюк Ипак йўлининг таъсирини тарихий ва этнографик маълумотларни кўрсатиш мумкин. Буюк Ипак йўлининг таъсири натижасида Ўрта Осиё халқлари моддий ва маънавий ҳаётидаги ўзгаришларнинг ҳозирги кундаги кўринишларини тадқиқот предмети сифатида кўрсатиш мумкин.

Download 372.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling