Мундарижа кириш I боб. Буюк Ипак йўлининг Ўрта Осиё халқлари моддий маданияти тараққиётига таъсири


Урф-одат ва маросимлардаги этник ва локал маданият уйғунлиги


Download 372.5 Kb.
bet9/11
Sana12.11.2023
Hajmi372.5 Kb.
#1767637
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
BUYUK IPAK YO‘LINING O‘RTA OSIYO XALQLARI MODDIY MADANIYATI TARAQQIYOTIGA TA’SIRI (tarixiy – etnografik materiallar asosida) BMI

2.3. Урф-одат ва маросимлардаги этник ва локал маданият уйғунлиги
Дунёдаги барча халқлар каттами-кичикми ўзига хос урф-одат, маро-сим­лар ва қадриятларга эга. Урф-одат ва маросимлар маиший турмуш ҳамда оила ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ. Оиланинг жамият билан алоқаси қариндошлик, қўшничилик, маҳаллийчилик ва дўстона алоқалар орқали намоён бўлади. Бу алоқалар минг йиллар давомида вужудга келган бўлиб, оила ва у орқали жамият маънавий ҳаётида муҳим роль ўйнайди. Зеро, ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда, ҳеч шубҳасиз оиланинг ўрни ва таъсири беқиёсдир95.
Маълумки оилавий-маиший ҳаётдаги ўзгаришлар жамиятнинг ижти­моий сиёсий ҳаётига қараганда бирмунча суст кечади. Оилада, унинг ички ҳаётида кўпинча жамиятнинг ижтимоий, сиёсий соҳасига бевосита алоқаси бўлмаган, юз йиллар давомида шаклланган ўзаро муносабатлар, одоб-аҳлоқ меъёрлари ва анъаналари қарор топади. Одатлар алмашинуви, янги анъа­на­лар­нинг қарор топиши ҳатто жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий янги­ла-ниш­лар даврида ҳам бирдан рўй бермайди96.
XIX аср бошларида Ўрта Осиё ва Қозоғистон халқларида оиланинг, асосан, икки шакли мавжуд бўлиб, булардан биринчиси «катта патриархал оилалар», иккинчиси эса «кичик» ёки «оддий оилалар» номи билан илмий адабиётларда юритилади.
Шуни ҳам айтиб ўтиш ўринлики, оиланинг ушбу ҳар икки шакли, аҳоли­нинг хўжалик йўналиши ва турмуш тарзидан қатъи назар, барча этник жамоаларда учрайди. Бу ҳақида С. М. Абрамзон, К. Шониёзов,эр-хотин Наливкинлар, Н. А. Кисляков каби тадқиқотчиларнинг асарларидан етарлича маълумотлар олиш мумкин97.
XIX – ХХ аср бошларида Фарғона водийсида учрайдиган барча бундай патриархал катта оилаларда ҳам Ўрта Осиё ва Қозоғистоннинг бошқа ҳудудларида бўлгани каби оилавий муносабатлар патриархал тартиблар асосига қурилган эди. Катта патриархал оилаларда оила бошлиғи – ота авторитар мавқеига эга бўлиб, оила билан боғлиқ барча масалаларни хал қилишда у асосий роль ўйнаган. Шу жумладан, оила-никоҳ муносабатларида ва оилавий урф-одат, маросимларни бажариш ва ташкиллаштиришда ҳам оила бошлиғининг мавқеи асосий аҳамият касб этди.
Дунёдаги кўплаб халқлар каби уйғурларнинг ҳаётида ҳам асрлар даво-мида шаклланиб қарор топган оилавий муносабатлар, одоб-аҳлоқ меъёрлари ва анъаналар ўзга этник муҳитда ҳам сақлангани кузатилади. Уйғурларининг оилавий-маиший турмушнинг ўзига хос ва умумий бўлган хусусиятлари оила маросимларида айниқса анъаналарида яққол кўзга ташланади. Шунга қарамай никоҳ ёшларидаги умумийлик, турмуш анъаналаридаги ўхшаш­лик­лар уйғурларни водийнинг маҳаллий, хусусан ўзбек аҳолиси билан яқин­ла­шу­вига муҳим асос бўлди. Оилаларнинг тузилиш жиҳати, оила аъзоларининг ўзаро муносабатлари мазкур масалада далил бўлаолади. Зеро, ўзга этник муҳитда кечган иқтисодий-ижтимоий алоқалар натижасида уйғурларнинг маҳаллий халқлар билан қатор ўхшаш анъаналари вужудга келди. Қадимдан бир-бирига яқин минтақада яшаган водий аҳолиси билан уйғурларнинг ўзаро яқинлиги оила-турмуш анъаналарида янада яққол кўзга ташланади. Масалан, оиланинг ички ва ҳаттоки ташқи муносабатларида оила раҳбари, яъни ота­нинг ўрни каттадир. У оила аъзоларининг ўзаро муносабатларини, меҳ­натни тўғри тақсимланишини, оилани уюштириш, маросим ва байрамларни нишон­лаш, дам олишни ташкил этиш кабиларни назорат қилиб борган. Мусул­мон оилаларда ота(эркак)нинг мавқеи анча юксак саналиб, фақат ота­ги­на ҳал қилувчи овозга эга ҳисобланган. Тадқиқотлар жараёнида отанинг миллати доимо устувор бўлганлиги кузатилди. Шунингдек, оила аъзолари эркак кишининг қарамоғида бўлиб, у оиланинг асосий таъминловчиси деб қаралади.
Уйғур оиласида ҳам хилма-хил анъаналар мавжуд бўлиб, уларнинг шакл ва мазмуни янги ижтимоий муносабатлар замирида бойиб боргани кузати­лади. Ҳар бир оиланинг ички тартиби уни бошқалардан ажратиб туриши табиий. Фарғона водийсидаги маҳаллий ўзбек оилалари каби уйғур оила­си­нинг ички тартиблари, удумлари ота-она, ота билан фарзандлар, она ва фар­занд­лар, ака-укалар, опа-сингиллар ўртасидаги муносабатлар асосида шакл­лан­ган. Ота ва она ўртасидаги муносабат оиланинг яшовчанлигини таъмин­ла­ган. Гарчи, оилага ота раҳбарлик қилсада, уни бошқаришда она ҳам фаол қатнашиб боради. Эр ва хотиннинг хўжаликка оид маслаҳатлари фарзандар иштирокисиз муҳокама этилган98. Эр-хотиннинг бир-бирига мурожаатида водийликларга хос бўлмаган «бу хоним(яъни эрнинг хотинга мурожаати)», «бу кишим(хотиннинг эрига мурожатида)» ибораларни ишлатишади. Баъзан эса уйғур оиласида ҳам эр-хотин ўзаро муносабатларда бош фарзанд исми билан мурожаат қилишга одатланадилар.
Шарқий Туркистон аёлларининг анча эркин эканликлари тарихий манбаларда қайд қилган бўлсада99, Фарғона водийси аҳолисининг кучли маънавий таъсирида қолган уйғур аёлларининг эркинликлари чеклана бошлади. Аёл киши эрининг руҳсатисиз, якка-ёлғиз уйдан чиқиши таъқиқ­ла-ниб100, у хеч бир ишни ўзича амалга ошира олмайди. Аёл киши яъни она оила бошлиғининг ёрдамчиси сифатида рўзғор ишларидан ташқари фарзандлар тарбияси учун ҳам жавобгардир. Оилада тарбия муҳим саналиб, маънавий-аҳлоқий тарбия меҳнат тарбияси билан бирга олиб борилган101. Бинобарин, рўзғорда боланинг меҳнатига зарурат кучлидир. Фарзанд тарбияси онанинг зиммасида бўлсада, болалар вояга ета бошлагач, отанинг масъуллиги ва назорати кучайирилиши зарур. Фарзандлар билан отанинг муносабатларида она воситачилик қилади. Лекин оилада ўғил фарзандлар вояга ета бошлагач кўпроқ ота назоратига олиниб, уларга деҳқончилик, чорва­чилик, жисмоний куч талаб қилинадиган ишлар ўргатиб борилган102. Айниқ­са, катта ўғил ҳамиша ота ёнида юрган. Айрим вақтларда оиладан таш­қаридаги юмушлар катта ўғил томонидан бажарилади. Оилада болаларни меҳнат тарбиясига жуда ёшлигидан жалб қилиниши оиланинг моддий аҳво­лини яхшилашга кўмак-лашиш билан бирга оила олдидаги масъу­ли­ятларини ҳам ошириб боради.
Умуман, фарзандлар айниқса қизларнинг тарбиясига жиддий эътибор қаратадилар. Қизлар тикиш, тўқиш, ҳамир қориш, овқат пишириш, кир ювиш, ҳовли ва мол-қўйга қараш каби аёлларга хос юмушларни бажаришни эгаллаганлар. Миллий анъаналар, одатлар, миллий таомлар тайёрлаш махсус ўргатилади. Жумладан, 8–9 ёшли қизларни жимжалоғида чучвара тугишга ўргатишни мисол тариқасида келтириш мумкин. Оилада ҳар бир фарзанднинг ўз ижтимоий мажбуриятларини англаши оилавий муносабатларни самимий бўлишини таъминлайди. Акалар ҳамиша ука ва сингилларига посбон бўлиш­ни ўз зиммаларида улкан масъулият деб ҳис қилганлар. Оиланинг катта фарзандига ота-она томонидан алоҳида эътибор қаратиб тарбия берилган. Чунки, катта боланинг тарбиясига қараб кичиклари эргашган. Кичик фар­зандлар, ўғиллар ҳам доимо ака измида юрган. Катта фарзанд ўғилми ёки қиз­ми ёшлигиданоқ онанинг яқин ёрдамчиси ҳам ҳисобланади. Кенжа ука­лар­га аканинг сўзини икки қилмаслик уқтириб борилган. Ўз навбатида ака укаларига, сингилларига нисбатан талабчан, адолатли бўлиши даркор. Улар ўртасида тақсимланаётган меҳнат турлари, аввало уларнинг ёши, лаёқати, жинсига қараб буюрилган. Аёллар ва болалар алоҳида ўтирганлар. Бизнингча бу шубҳасиз водий аҳолиси таъсири бўлса ажабмас.Ота руҳсатисиз фарзандлар ўтирмайди, ҳатто таомга қўл узатмайдилар. Уйланган ўғил кейинчалик ҳам отасининг рух­са­тисиз иқтисодий ишларни мустақил ҳал эта олмаган. Ота дунёдан ўтгунча бутун оила, аллақачон неварали бўлган ўғиллар ҳам итоаткор бўлганлар103.
Умуман, оилада хилма-хил анъаналар мавжуд бўлиб, уларнинг шакл ва мазмуни янги ижтимоий муносабатлар замирида бойиб боргани кузатилади. Оилада ота бошчилигида ғазалхонлик, рубоб, дутор билан қўшиқ куйлаш анъанаси бўлиб, кўпинча дастурхон атрофида жамланган оила аъзолари таом­дан сўнг, бир-бирига «чой байтлари», ўзаро ҳазил-мутойибалар, топишмоқлар айтишлари мумкин.
Уйғурлар ҳаётида ислом дини анъаналари билан қадимий эътиқод наму-налари ҳам кўзга ташланади. Бироқ, Фарғона водийсига кўчиб келгандан сўнг уйғурларнинг маиший турмушидаги удум ва анъаналар диний муҳит таъсири остида ўзгара бошлаган. Мазкур омил маиший турмуш анъана-ла­ри­нинг ўзгаришига таъсир кўрсатган муҳим ва асосий ҳодиса эди.
Бошқа бир хусусият борки, бу уйғур қиз ва келинларининг соч турмаклари кўриниши. Одатда маҳаллий ўзбек хотин-қизлари сочларини қирқ ёки икки кокилга ажратиб жуфт қилиб ўриб юрган бўлсалар, бева аёллар тоқ, яъни битта қилиб ўриб юрганлар. Эътиборли жиҳати шундаки, уйғур аёллари сочларини доимо беш кокил қилиб ўрганлар. Она бўлган уйғур аёли, иккинчи ёки учинчи фарзанд дунёга келгандан кейингина кокилларини ўзгартириб, иккига айриб ўриб олган. Бу уйғур аёлари учун ўзига хос инициация ҳам ҳисобланади.
Шундай экан, Фарғона водийсига кўчиб ўтган уйғур аҳолининг маиший турмуши, хусусан, оила-никоҳ масаласидаги баъзи янгиликларга тўхталиш жуда муҳимдир. Фарғона водийси уйғурларига бағишланган қатор мақолаларда уларни қалинга амал қилмаганлари кўрсатилади104. Эр-хотин Наливкинларнинг эътироф этишларича, водийда иккинчи, учинчи ва ҳатто тўртинчи хотинга уйланишда ҳам қалин берилган105. Иқтисодий шарт-шароитлар, диний муҳит албатта қалин анъанасини кучайтирган эди.
Умуман хулоса сифатида шуни айтиш жоизки, Фарғона водийси ҳудудига кўчиб ўтиб, ўзга этник муҳитда яшаётган уйғур этник гуруҳи вакиллари она тилларини, миллий одат ва маросимларини, ўзига хос турмуш тарзининг айрим муҳим жиҳатларини сақлаб қолганлар.
ХУЛОСА

Ўзбекистон Республикаси Марказий Осиё минтақасидаги бош­­қа мустақил давлатлар каби кўп миллатли давлат ҳисоб­ла­нади. Ҳозирги кунда унинг ҳудудида ўзбеклар билан бирга юздан ортиқ миллат ва элат вакиллари яшайдилар. Ҳар бир миллат ўзининг тили, бетакрор мада­ния­ти, урф-одат ва анъаналарига эга. Зеро ҳар бир этник бирлик сон жиҳатидан қанчалик кўп ёки кам бўл­ма­син, албатта, ўз этник қиёфасига эга.


Шуни ўз ўрнида қайд этиш керакки, ўзбек халқининг маданий қадриятлари ва маънавий мероси минг йиллар мо­бай­ни­­да Шарқ халқлари учун қудратли маънавият манбаи сифатида хизмат қил­ган. Узоқ вақт давом этган қаттиқ мафкуравий тазйиққа қарамай, Ўзбе­кис­­тон хал­қи аждодлардан авлодларга ўтиб келган ўз тарихий ва маданий қад­ри­ят­ла­­рини ҳамда ўзига хос анъаналарини сақлаб қолишга муваффақ бўл­ди.
Хулоса қилиб шуни ўз ўрнида қайд этиш лозимки, Буюк Ипак йўлининг таъсири натижасида Ўрта Осиё халқлари моддий ва маънавий ҳаётидаги ўзгаришларнинг ҳозирги кунда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда



Download 372.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling