Мундарижа кириш I боб. Буюк Ипак йўлининг Ўрта Осиё халқлари моддий маданияти тараққиётига таъсири
Download 372.5 Kb.
|
BUYUK IPAK YO‘LINING O‘RTA OSIYO XALQLARI MODDIY MADANIYATI TARAQQIYOTIGA TA’SIRI (tarixiy – etnografik materiallar asosida) BMI
- Bu sahifa navigatsiya:
- II БОБ. Ўрта Осиё халқлари маиший турмушида анъанавийлик ва трансформацион жараёнларга Буюк Ипак йўлининг кўрсатган таъсири
- ХУЛОСА………………………………………………………………………56 Фойдаланилган манба ва адабиётлар рўйҳати …………............................57
- Ҳаракатлар стратегияси
МУНДАРИЖА КИРИШ ……………………………………………………………………….3 I БОБ. Буюк Ипак йўлининг Ўрта Осиё халқлари моддий маданияти тараққиётига таъсири 1.1. Ўзбекларнинг турар жойлар билан боғлиқ анъаналарида этноинтегра- цион жараёнларнинг тутган ўрни..........................................................................8 1.2. Ўзбек халқи миллий кийимлари трансформациясида Буюк Ипак йўлининг кўрсатган таъсири................................................................................18 1.3. Анъанавий миллий таомлардаги этник ва умумминтақавий жиҳатлар....30 II БОБ. Ўрта Осиё халқлари маиший турмушида анъанавийлик ва трансформацион жараёнларга Буюк Ипак йўлининг кўрсатган таъсири 2.1. Ўзбек халқининг диний турмуш тарзига Буюк Ипак йўлининг кўрсатган таъсири.............................................................................................................37 2.2. Этномаданий жараёнларда этносларнинг ўзаро савдо-сотиқ муносабатлари.........................................................................................................................43 2.3. Урф-одат ва маросимлардаги этник ва локал маданият уйғунлиги..........50 ХУЛОСА………………………………………………………………………56 Фойдаланилган манба ва адабиётлар рўйҳати …………............................57 Иловалар............................................................................................................. КИРИШ Тадқиқотнинг долзарблиги: Мустақил тараққиёт йўлини танлаб олган Ўзбекистон XXI асрга ўз фуқароларининг сиёсий фаоллиги ортиб, эртанги кунга ишончи тобора мустаҳкамланиб бораётган бир шароитда қадам қўйди. Дарҳақиқат, мустақиллик қўлга киритилгандан сўнг Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган ички ва ташқи сиёсат бугунги кунга келиб нақадар тўғри, халқчил сиёсат эканлигини кенг жамоатчилик тан олмоқда. ХХI асрда Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясида халқнинг миллий ўзлигини англашни ва маънавий тикланишини миллатлараро ҳамкорлик ва бирдамликни мустаҳкамлаш йўлида ўстириш имконини берувчи миллий сиёсат аниқ асослаб берилди. Бу “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”1 даги миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлашга қаратилган тамойилларда ўз аксини топди. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Марказий Осиё минтақасидаги бошқа мустақил давлатлар каби кўп миллатли давлат ҳисобланади. Ҳозирги кунда унинг ҳудудида ўзбеклар билан бирга юздан ортиқ миллат ва элат вакиллари яшайдилар. Ҳар бир миллат ўзининг тили, бетакрор маданияти, урф-одат ва анъаналарига эга. Ўзбекистон ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шарт-шароитлар яратади2. Зеро ҳар бир этник бирлик сон жиҳатидан қанчалик кўп ёки кам бўлмасин, албатта, ўз этник қиёфасига эга. Шуни ўз ўрнида қайд этиш керакки, ўзбек халқининг маданий қадриятлари ва маънавий мероси минг йиллар мобайнида Шарқ халқлари учун қудратли маънавият манбаи сифатида хизмат қилган. Узоқ вақт давом этган қаттиқ мафкуравий тазйиққа қарамай, Ўзбекистон халқи аждодлардан авлодларга ўтиб келган ўз тарихий ва маданий қадриятларини ҳамда ўзига хос анъаналарини сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И. А. Каримовнинг қуйидаги фикрларини келтириш ўринлидир: “Албатта, ҳар қайси халқ ёки миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, ўзига хос урф-одат ва анъаналари, ҳаётий қадриятларидан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Бу борада, табиийки, маънавий мерос, маданий бойликлар, кўҳна тарихий ёдгорликлар энг муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилади”3 Ўзбекистоннинг бойликлари кўп, лекин бизнинг энг катта бойлигимиз, энг юксак қадриятимиз, бу жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликдир4. Дарҳақиқат, ҳар қандай цивилизация кўпдан-кўп халқлар, миллатлар, элатлар фаолиятининг ва самарали таъсирининг маҳсулидир5. Демак, республиканинг асосий туб жой аҳолиси ҳисобланган ўзбеклар билан бирга яшаётган бошқа этник гуруҳларга хос бўлган хусусиятларни ўрганиш ва ривожлантириш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси кўп миллатли мамлакат бўлгани боис нафақат ўзбек халқи, балки мамлакатимиз ҳудудида яшаётган бошқа халқларнинг этномаданий ва ижтимоий-диний яқинлиги миллатлараро этномаданий мулоқотларни тарихий-этнографик материаллар асосида алоҳида битирув малакавий иш тарзида ўрганиш қуйидаги омилларга кўра долзарб ҳисобланади: - Биринчидан, ҳозирги даврга қадар Буюк Ипак йўлининг ўзбек халқи- нинг моддий ва маънавий ҳаётига таъсири масаласи сифатида этнографик материаллар асосида тадқиқ қилинмаган; – иккинчидан, ХХ асрда Ўрта Осиё халқлари, хусусан, маҳаллий ўзбек халқи турмуш тарзи ва маданиятида юз берган улкан ўзгаришлар ва трансформацион жараёнларга Буюк Ипак йўлининг таъсири, ички ва ташқи омиллар натижасида содир бўлган ўзгаришлар, уларнинг ижобий ва салбий оқибатлари ҳамда ўзбек халқи турмуш тарзи, миллий психологиясидаги ўзгаришларни ижтимоий, сиёсий ва этномаданий жараёнлар билан боғлиқликда ўрганиш муҳим долзарб аҳамиятга эга; – учинчидан, ўзбек халқининг анъанавий турмуш тарзи ва моддий маданиятидаги трансформацион ўзгаришларга Буюк Ипак йўлининг кўрсатган таъсирини ва аҳолининг эътиқодий қарашлари, анъаналари ва урф-одатларини тарихий-этнографик жиҳатдан тадқиқ этиш орқали ҳудуддаги этноинтеграцион жараёнларнинг туб илдизларига ойдинлик киритилади; – тўртинчидан, бугунги кунда ислом динига нисбатан бутун дунёда қизиқиш ва интилиш кучайиб бораётган тарихий интеграцион жараёнда динлараро бағрикенглик тамойилининг Буюк Ипак йўли билан боғлиқ жиҳатлари кенг тарғиб этиш вазифаси ҳамон долзарб бўлиб қолмоқда. Download 372.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling