Мундарижа. Кириш. I. Қисм. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги талаблар


Кластер ери хисобчиси учун меҳнатни муҳофаза қилиш


Download 0.55 Mb.
bet45/97
Sana25.01.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1121734
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   97
Bog'liq
1643351021-bmmSJ4wHoIH8xTL1zggy (1)

Кластер ери хисобчиси учун меҳнатни муҳофаза қилиш
бўйича наъмунавий йўриқнома

Мазкур соҳа бўйича намунавий йўриқнома меҳнатни муҳофаза қилишнинг давлат талабларини ўз ичига олган қонунчилик ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, касб ва малака талабларига мувофиқ пахта тозалаш заводида ўз ишларини бевосита бажарадиган Кластер ери хисобчилари учун мўлжалланган.




Умумий хавфсизлик талаблари

1. 18 ёшдан кичик бўлмаган, ходимлар мустақил тарзда ишга киришдан аввал қуйидагилардан ўтишлари керак:


- Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ишга яроқли деб топилиш учун мажбурий дастлабки (ишга қабул қилинганидан кейин) ва жорий (иш пайтида) тиббий кўриклар (текширувлар)дан;
- ишларни бажариш учун хавфсиз усул ва методларни ўрганиш, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича кўрсатма олиш, иш жойида амалиёт ўташ ва меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бўйича билимларни текшириш.
2. Кластер ери хисобчилари ишнинг табиати билан боғлиқ қуйида келтирилган хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан ҳимояланиш учун меҳнат хавфсизлиги талабларига риоя қилишлари шарт:
- Товарлар ва тараларни кўчирилиши;
- Ўткир, тиғли, санчувчи бурчакларнинг бўлиши;
- Ҳаракатланувчи машина, механизм ва уларнинг қисмлари;
- Электр занжирида кучланишнинг юқори бўлиши, қисқа туташув инсон танаси орқали ўтиши мумкин бўлган ҳолатлар.
- Конструкция элементларининг тўсатдан тушиши хавфи бўлган ёки юқорида турган материал ва қурилмаларнинг тушиши хавфи бўлган ҳудудлар.
3. Механик таъсирлардан ҳимояланиш учун Кластер ери хисобчилари иш берувчилар томонидан тақдим этилган бепул ип газлама костюмдан фойдаланишлари керак.
4. Худудда, ишлаб чиқариш ва маиший биноларда, иш участкалари ва иш жойларида бўлиш учун Кластер ери хисобчилари ушбу ташкилотда қабул қилинган ички меҳнат тартиб- қоидаларига амал қилишлари шарт.
Кўрсатилган жойларга бегона шахслар ва ишчиларнинг маст ҳолатда бўлишига рухсат берилмайди.
5. Кундалик фаолияти давомида Кластер ери хисобчилари қуйидагиларни бажариши шарт:
- ушбу қўлланма талабларини, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидалари ва нормаларини, ички меҳнат тартиби қоидаларини билиш ва уларга риоя қилиш;
- ёнғин ва портлаш хавфсизлиги талабларига риоя қилиш, ёнғин сигналлари, улар билан ишлаш тартиби, ёнғинга қарши воситаларнинг жойлашуви ва улардан фойдаланиш имкониятларини билиш;
- биринчи тиббий ёрдам тўпламининг жойлашишини билиш ва жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатишни билиш;
- фавқулотда вазиятларда харакат тартибини билиши;
- иш вақтида эҳтиёт бўлиш, чалғитмаслик ва бошқаларни чалғитмаслиги, иш билан боғлиқ бўлмаган шахсларнинг иш жойида бўлишига йўл қўймаслиги;
- иш вақтида эътиборли бўлиш ва меҳнат хавфсизлиги талабларини бузмаслик керак.


Иш бошлашдан олдин хавфсизлик талаблари

6. Иш бошлашдан аввал Кластер ери хисобчилари қуйидагиларни бажаришга мажбур:


а) махсус кийим кийиш;
б) иш бошқарувчидан бажарилган ишнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, ишдаги хавфсизлик талабларини ҳисобга олган ҳолда топшириқ олиш.
7. Бригадир ёки иш бошқарувчидан иш топшириғини олгач, Кластер ери хисобчилари қуйидагиларни бажариши керак:
а) агар керак бўлса, шахсий ҳимоя воситаларини тайёрлаш ва уларнинг яроқлилигини текшириш;
б) иш жойини ва унга ёндаш ҳудудларнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини текшириш;
г) Худуддаги тахланган юк тўпламлари ва тайёр маҳсулотларнинг барқарорлиги;
д) тозалаш ускуналари, ювиш воситалари ва дезинфекцияловчи воситаларнинг мавжудлиги, тозаловчи материалда тешувчи ва кесувчи нарсаларнинг йўқлиги.
8. Меҳнат хавфсизлиги талабларининг бузилишини ўз кучи ёрдамида бартараф этиши ва агар буни амалга ошириш имкони бўлмаса, Кластер ери хисобчилари ҳолатни дарҳол бригадир ёки иш бошқарувчига етказишлари керак.


Иш вақтида хавфсизлик талаблари

9. Кластер ери хисобчиларига белгиланган тартибда рухсат этилмаган ишларни бажариши, шунингдек, хавфсиз ишлаш кўникмаларига эга бўлмаган асбоб ва ускуналардан фойдаланиши тақиқланади.


10. Ишлаб чиқариш (технологик) жараёнларда қуйидаги хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари салбий таъсир кўрсатиши мумкин:
- паст ёки юқори хаво харорати;
- харакатдаги машина ва механизмлар;
- иш жараёнидаги хаво таркибидаги чангнинг белгиланган меъёрдан ошиб кетиши;
- асбоблар, ускуналар ва қурилмаларнинг ўткир қирралари, бурмалари ва нотекис юзалари;
- жисмоний ортиқча юкланиш;
11. Кластер ери хисобчилари:
-Ер тузиш, шаҳарсозлик ва ердан фойдаланишнинг бошқа лойиҳалари ва схемаларини тузади.
-Ер эгалиги ва ердан фойдаланишни шакллантириш ва қайта ташкил этишда ер участкаларининг чегараларини белгилаш лойиҳалари ва схемаларининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқади.
-Ер участкаларига, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни, улар билан тузилган битимлар ва шартномаларни белгилайди.
-Класстер ер ва шаҳар кадастрини юритади ва амалдаги қонунчилигига мувофиқ ердан, атроф-муҳитдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан назоратни амалга оширади.
-Ер тузиш маълумотларини автоматлаштирилган қайта ишлашни амалга оширади. Ижрочилар жамоаси ишини ташкил қилади, асосланган бошқарув қарорларини қабул қилади.
-Ер тузиш ишларини режалаштиради ва ташкил қилади. Ностандарт вазиятларда ишни режалаштиришда оптимал ечимларни танлайди.
-Бажарилган ишларнинг сифати назоратини амалга оширади. Ишлаб чиқариш фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини баҳолашда иштирок етади.
-Ишлаб чиқариш майдончасида меҳнат хавфсизлиги ва атроф-муҳит муҳофазасини таъминлайди.
12. Кластер ери хисобчилари, ишчиларни махсус кийим -кечак, махсус поябзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш бўйича тармоқлараро қоидалар асосида ишлаб чиқилган махсус кийим -кечак, махсус поябзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситаларини ишлаб чиқаришнинг амалдаги меъёрларига мувофиқ шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши керак.
13. Кластер ери хисобчилари шахсий гигиена қоидаларини билиши ва уларга риоя қилиши керак. Овқатланиш, чекиш ва дам олиш фақат махсус ажратилган хоналарда ва жойларда бажарилади. Сувни фақат махсус мўлжалланган қурилмалардан ичиши керак.
14. Спиртли ичимликларни ичиш ва иш жойида маст ҳолда, гиёҳвандлик ёки токсик заҳарланиш ҳолатида чиқиш тақиқланади.


Авария ҳолатларида хавфсизлик талаблари

15. Aгар газ ҳидини ёки қувурларнинг (сув таъминоти, канализация, иситиш ва бошқалар) узилишини аниқланса, тегишли ихтисослашган тез ёрдам гуруҳини чақириш.


16. Кластер ери хисобчилари ўзларининг бевосита ёки ўзларидан юқори лавозимли раҳбарларини одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид соладиган ҳар қандай вазият, ишлаб чиқаришдаги ҳар қандай бахтсиз ҳодиса ёки соғлиқнинг ёмонлашуви, шу жумладан ўткир касбий касаллик (заҳарланиш) пайдо бўлиши ҳақида дарҳол хабардор қилишлари шарт.
Иш якунида хавфсизлик талаблари

17. Иш якунида Кластер ери хисобчилари қуйидагиларга бажариши керак:


- иш ўрни, иш кийимларини тартибга келтириш;
- иш қуролларини махсус жойларга олиб қўйиш;
- иш пайтида юзага келадиган барча муаммолар ҳақида бригадир ёки иш бошқарувчига хабар бериш.
18. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ушбу йўриқноманинг талаблари Кластер ери хисобчилари учун мажбурийдир. Бу талабларга риоя қилмаслик меҳнат интизомининг бузилиши ҳисобланади ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади



Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling