Мундарижа молия ва бюджет о. С. Дусмухамедов


Мавзуга оид адабиётлар тазушли


Download 135.08 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/13
Sana18.06.2023
Hajmi135.08 Kb.
#1561705
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
2020 МОЛИЯ 3

Мавзуга оид адабиётлар тазушли
Аудиторлик текширувини режалаштиришнинг назарий ва услубий асосла- 
рини яратиш хамда уни такомиллаштириш буйича, асосан, хорижлик иктисодчи 
олимлар илмий тадкикотлар олиб боришган. Улар жумласига Э.А.Аренс, 
Дж.К.Лоббек, А.Д.Ш еремет ва В.П.Суйц каби олимларни киритиш мумкин. 
Республикамиз иктисодчи олимлари томонидан эса бу масалалар яратилган 
дарслик, монография ва укув кулланмаларда, шунингдек, эълон килинган илмий 
макола ва тезисларда факат аудиторлик режалаштиришнинг назарий жихатлари 
урганилган. Масалан, Р.Д.Дустмуратов, А.А.Каримов, З.Т.Маматов, Б.К,.Хамдамов, 
М .М .Тулахужаева, У.Сахобов ва И .К узиевларнинг асарларида аудиторлик 
текширувини режалаштириш ва утказишнинг назарий асосларини ривожлантириш 
муаммолари урганилган.
Америкалик олимлар Э.А. Аренс ва ДжЛоббеклар эса “аудиторлик текширувини 
режалаштириш жараёнини дастлабки режалаштириш, умумий маълумотларни 
туплаш, мижознинг хукукий мажбуриятлари тугрисида маълумотлар туплаш, 
мухимлик, аудиторлик риски, бизнес риски ва ички хужалик рискларини бахолаш, 
ички хужалик назорат тизими билан танишиш, аудитнинг умумий режаси ва 
дастурини тузиш” [3] каби олтита боскичларда амалга ошириш зарурлигини 
таъкидлаганл ар.
48



3/2020
)
Бухгалтерия цисоби ва аудит
Бу борада республикамиз иктисодчи олимларидан Н.С.Санаев томонидан 
аудитни режалаштириш жараёни “тахминий режалаштириш, умумий зарур 
ахборотларни йигиш, мижознинг юридик мажбуриятлари кулами хакида ахборот 
йигиш, мижоздаги ички аудит тизими ва унинг таваккалчилигига бахо бериш ва 
мижоз бизнеси хамда ички аудит сохасидаги таваккалчиликни бахолаш” [4] каби 
бешта боскичларга ажратган холда, унинг айрим назарий жихатларини тадкик этган. 
Яна бир иктисодчи олим И.Кузиев. “аудитни режалаштириш жараёни 3 боскичли, 
яъни кириш, тайёргарлик ва якуний кисмлар асосида амалга оширилиши максадга 
мувофик” [5], деб таъкидлаган.
Россиялик олимлар А.Д.Шеремет ва В.П.Суйцлар томонидан эса аудиторлик 
дастурини тайёрлашнинг назарий масалалари тадкик этилган булиб, уларнинг 
таъкидлашича “аудит дастури аудит умумий режасининг ривожлантирилиши 
хисобланади ва аудит режасини амалга ошириш учун зарур буладиган аудиторлик 
муолажаларининг батафсил руйхатидан иборат” [6].
Амалдаги “Аудитни режалаштириш” номли 3-АФМСда “режалаштириш 
аудиторлик текширувини утказишнинг бошлангич боскичи хисобланиб, аудиторлар 
режа тузилгунга кадар бевосита текширув жараёнини бошламасликлари ва 
аудиторлик текширувининг барча боскичларида умумий режа хамда дастурда 
келтирилган вазифаларни катъий тартибда амалга оширишлари лозим” [7]лиги 
таъкидланган. Таъкидлаш жоизки, юкоридаги иктисодчи олимларнинг илмий 
асарларида айнан аудиторлик текширувини режалаштириш услубиятини урганишга 
кенг эътибор каратилмаганлиги хамда амалдаги норматив-хукукий хужжатларнинг 
иктисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш шароитига мувофик 
узгариб бориши мазкур сохада чукур илмий изланишлар олиб бориш лозимлигидан 
далолат беради.

Download 135.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling