Мустақил иш мавзу
Download 31.44 Kb.
|
5.ўйин техника ва тактикасига ўргатиш услубияти
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳужум зарбалари. Тайѐрлов машқлари.
- Ёндоштирувчи машқлар.
Тактикага оид машқлар. Бундай машқларнинг моҳияти шундан иборатки, шуғулланувчиларга тактик ҳаракат усулини танлаш ва уни самарадорлигини баҳолаш шароити яратилади.
1. Ўйинчи 6 (5,1) зонада жойлашади, унинг шериклари (хужумчилар) 4,2 зоналарда, боғловчи (тўп узатиб берувчи) 3 зонада жойлашадилар. Рақиб ўйинчи қарши майдондан, тўр устидан ўзи ташлаган тўпни икки қўл билан узатиб, таянч холатдан ѐки сакраб зарба билан 6 зонага йўллайди. Тўпни балад ѐки паст келишига қараб, 6 зонадаги ўйинчи 4 ѐки 2 зонага бирданига зарбага тўп узатади ѐки 3 зонада турган боғловчи ўйинчига узатади. Қарши майдондан йўлланиладиган тўпни баланд-пастлиги, тезлиги ѐки секинлиги олдиндан маълум бўлмайди. Айнан шу машқ орқада 6 зонада жойлашган ўйинчини 5 ва 1 зоналарда жойлашган холатда бажарилади. 2. Қайд этилган машқлар қарши майдонда жойлашган 2 та тўсиқ қўювчи ўйинчилар иштирокида бажарилади. 3. Айнан шу машқлар 3 та тўсиқ қўювчи ўйинчилар иштирокида бажарилади. 4. “Биринчи” тўпни узатувчи ўйинга 6,5,1 зоналарда жойлашади. Қарши майдондан тўп турли тезликда, баландликда ва йўналишда фавқулотда узатилади. Боғловчи ўйинчи навбатма-навбат 1,6,5 зоналардан тўп олдидаги зоналарга (2,3,4) чиқади. 6,5,1 зоналарда (галма-гал) ўйинчи “биринчи” тўпни боғловчи ўйинига аниқ ва сифатли узатади. Ҳужум зарбалари. Тайѐрлов машқлари. 1. 1 кг.ли тўлдирма тўпни қўлда ушлаган ҳолда сигнал бўйича юқорига сакраш ва қўлдаги тўпни бошни орқасидан олдиинга-пастга ва олдингаюқорига кескин улоқтириш. 2. Шу машқ, фақат тўр устидан. 3. Шу машқ, фақат югуриб келиб, тўғри йўналишда ва гавдани буриб, тўпни тўр устидан ташлаш. Ёндоштирувчи машқлар. 1. Сигнал бўйича теннис тўпини сакраб ўнг ва чап қўл билан тўр устидан улоқтириш. 2. Гандбол тўпини сакраб, қарши томондаги тўсиқ қуювчи фўлларига уриб; четга чиқариш; тўсиқ ѐнидан чалғитиб ташлаш; тўсиқ устидан чалғитиб талаш. 3. Шу машқ, фақат 3 та тўсиқ қуювчи қаршилигида ижро этилади. Download 31.44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling