Мустақил таълимни ташкил қилиш
Download 0.63 Mb. Pdf ko'rish
|
mustaqil talimni tashkil qilish metodikasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жами ЖБ ва ОБ баллари 42 2 1 2 2 43 * Изоҳ
М
аксиму м 1 -ОБ 2 -ОБ М аксиму м 1 Дарсга қатнашганлик даражаси 3 1 1 2 2 Маъруза дарси жараёнидаги фаоллиги (масалан: конспект юритиши ва шу каби) Х 2 2 4 3 Фан мавзулари бўйича тест ва ёзма ишни аниқ ишлаб чиқиш 4 8 8 16 4 Амалий машғулотларидаги фаоллиги * (мавзу долзарблиги ва қўйилган мақсадга эришганлигининг мазмуни очиб берилиши, ҳуқуқий-меъёрий актлардан фойдаланилган, мавзу бўйича берилган ситуацияларни тўғри ҳал этиши ва бошқалар). 18 Х Х 5 Долзарб мавзулардан реферат тайёрлаш 4 3 3 6 26 6 Илмий семинар, викторина ва талабалар конференцияларида илмий маърузалар билан чиқиш 4 2 2 4 7 Мустақил таълим топшириқларини бажарганлиги 6 3 4 7 8 Белгиланган мавзулар бўйича слайдлар мажмуасини тайёрланганлиги 3 2 2 4 Жами ЖБ ва ОБ баллари 42 2 1 2 2 43 * Изоҳ: Талабанинг амалий машғулотларидаги фаоллиги жорий даврларда ҳар бир мавзу бўйича максимум 2 балл , шу жумладан аъло – 2 балл, яхши – 1,5 балл, қониқарли – 1 балл, қониқарсиз – 0 балл гурух журналларида қайт этиб борилади. Талабаларнинг давомати, активлиги фаоллиги ва бошқа омилларга эътибор бериш, жорий, оралиқ, якуний назорат натижаларини муҳокама қилиш ва ҳоказолар. Талабаларнинг семестр давомидаги хар бир фандан ўзлаштириш бўйича якуний бахолаш оғзаки усулида баҳолаш мезони бакалавр ўқув дастурига тўла мос қилиб тузилган бўлиб, магистратура фанлари бўйича саволларни ўз ичига олган саволнома асосида ўтказилади ва 15 баллик рейтинг тизими асосида баҳоланади. Ҳар бир талабага 3 савол берилади. Ушбу синов давомида ҳар бир талаба 3 та савол бўйича жами 0-15 баллгача тўплаши мумкин, шу жумладан битта савол бўйича эса 0-5 балл тўплаши мумкин. Синов натижалари ҳар бир талабанинг мутахассислик фани бўйича билим даражасини унинг тўплаган баллари асосида баҳолашга имкон беради. Саволнинг қуйидаги қирралари ойдинлаштирилиши тегишли рейтинг баллари билан баҳоланади: 1. Саволларга жавобларда меъёрий ҳужжатлар, аудитнинг қонунчилик асосларига изоҳ берилиши (максимал 1 баллгача). 2. Жавобларда махсус фани муаммосининг назарий асоси фикран тўғри баён эта олиниши (максимал 2 баллгача). 3. Кўрилаётган саволнинг аудитнинг стандарти вазифалари билан боғланган ҳолдаги таҳлилининг мавжудлиги (максимал 1 баллгача). 4. Саволларга жавобларда ушбу савол билан боғлиқ тортишувли масалаларнинг изоҳланиши (максимал 1 баллгача). Агар талаба саволнинг ҳар бир қиррасига тўғри ва мукаммал жавоб берса, савол юзасидан келтирилган фактларни мустақил фикрлаб баҳолай олса, шунингдек жавобни тушунарли, таҳлилини аниқ ва ифодали баён этиб, мантиқий хулоса қила олса, бундай ҳолларда унга юқорида белгиланган максимал балл қўйилади. Агар талаба жавобларида ҳар бир саволнинг моҳияти Ҳукумат қарорлари ва Президент И.А.Каримов асарларидан, аудит қонунчилик асосларидан фойдаланилган ҳолда ва аудит амалиётининг замонавий 27 муаммоларини чет эл тажрибаларига асосланиб таҳлил қилган ҳолда очиб берилган бўлса ҳамда мустақил фикрланган, берилган саволларга жавобларни тушунарли тарзда баён этилган ва илмий маълумотларни умумлаштира олиш салоҳиятини намоён эта олган ёзма ишларга 13 дан 15 баллгача қўйилиши мумкин. Агар ёзма ишда саволларнинг мазмуни очиб берилган, ҳуқуқий- меъёрий актлардан фойдаланилган, лекин аудит амалиёти замонавий муаммоларини чет эл тажрибаларига асосланиб тўлиқ таҳлил этилмаган бўлса, бундай ёзма ишларга 10 дан 12 баллгача қўйилиши мумкин. Агар саволларнинг барчасига жавоблар берилган бўлса, бироқ фикрлар баёнида тарқоқлик кузатилса, жавоблар қонун ҳужжатлари ва амалиёт таҳлилига тўлиқ асосланмаса, бундай ёзма ишларга 8 дан 9 баллгача қўйилади. Агар талаба томонидан саволномадаги 2 ва ундан кўп саволга жавоб берилмаган бўлса, берилган жавоблар ҳажми ва мазмунидан қатъий назар, ёзма ишга 0 дан 7 баллгача ққйилади, шунингдек ҳажмига кўра талабларга жавоб бера олувчи, лекин мантиқан тугалланмаган ёки нотўғри ёзилган ишларга ҳам 0 дан 7 баллгача қўйилади. Махсус фанлар бўйича Я.Б. тест усулида баҳолаш мезони фани бўйича мавзу саволларини ўз ичига олган тестлар асосида ўтказилади ва 15 баллик рейтинг тизими асосида баҳоланади. Тестлар сони 30 та дан бир неча варианлик шаклда бўлиб, ҳар бир тўғри ечим 0.5 бал билан белгиланиб талабанинг жами тўғри ечимларининг баллари Я.Б. тўплаган бали бўлиб ҳисобланади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling