Мустақил таълимни ташкил қилиш
Download 0.63 Mb. Pdf ko'rish
|
mustaqil talimni tashkil qilish metodikasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Инструкторлар ва касб-ҳунар таълими ўқув юртлари ўқитувчиларининг вазифалар доираси.
Ўќувчи
Ўќувчи Ўќувчи Ўќувчи Лойи ћа Лойи ћа Лойи ћа Лойи ћа Ўќувчи Ўќувчи Ўќувчи Ўќувчи Лойи ћа Лойи ћа Лойи ћа Лойи ћа Лойић а Кисман лойића Кисман лойића Кисман лойића Кисман лойића Ўќувчи Ўќувчи Ўќувчи Ўќувчи Ўќувчи Ўќувчи 19 режани тузишади. Сўнг лойиҳа бир-неча «қисман лойиҳа»ларга бўлинади ва уларни бир бирига боғловчи касбий бўғинлар гуруҳда келишиб олинади. Деталли режалаштиришни эса ҳар бир ўқувчи ўзи амалга оширади. Сўнг ҳар бир ўқувчи ёки кичиқ гуруҳ ўзининг қисман лойихасини тузади. Бу ҳолда уларнинг ҳаммаси қисман лойиҳаларни ишлай оладиган яхлит лойиҳага бирлаштириш учун биргаликда жавоб беришади. Инструкторлар ва касб-ҳунар таълими ўқув юртлари ўқитувчиларининг вазифалар доираси. Инструктор кандай қобилият ва кўникмаларга эга бўлиши кераклигини ва у шу қобилият ва кўникмаларни кандай ўрганиш мумкинлигини аниқлаш учун инструктор ўзининг фаолияти соҳасида бажарадиган вазифаларини ўрганиш зарур. Германияда инструкторлар ҳамда КХТБЮ (касб-ҳунар таълим билим юрти) ўқитувчилари асосан шундай шахслар ҳисобланадики, улар ҳам ишлаб чиқаришда (яъни корхона ва фирмаларда), ҳам КХТБЮда ҳам ўқувчиларни ўқитишни олиб борадилар. Агар инструкторлар ўқувчиларни корхона ва фирмаларда ўқитсалар, ўқитувчиларга КХТБЮда назарий билимлар бериш топширилган. Инструкторларнинг вазифалар доираси хилма-хил, аммо кўпинча у инструкторнинг кандай корхонада – кичиқ ёки катта корхонада ишлаётганига, кандай жавобгарликни – ўқувчилар гуруҳигами ёки фақат бир ўқувчига масъулликни олганлигига боғлиқ. Баъзи корхоналарда ўқитиш учун махсус жиҳозланган бўлимлар, яъни ўқув устахоналари яратилган. Бундай устахонада ишлайдиган инструктор вазифаларининг доираси жуда кенг бўлади. Шу билан бир каторда бошка вариантлар ҳам мавжуд, масалан, инструктор устахонада амалий таълимни ўтказгани каби аудиторияда назарий дарсни ҳам ўтади. Ёки асосан назарий дарсларни ўтадиган ўқитувчи амалий таълимнинг алоҳида қисмларини устахонада ўтади. Яна шундай инструкторлар борки, улар ўзларини бу вазифада англаб билмайдилар (шунингдек, инструктор касбида таълим олмаган), аммо барибир уларга вақтинча ўқувчиларни кузатиб туриш топширилган. Юкорида айтилганлардан куринадики, инструктор вазифаларининг доирасини бир маънода таърифлаш мумкин эмас. Лекин фақат инструкторнинг асосий вазифаларини билгандагина, инструктор кандай квалилфикация ва таълимга эга булиши кераклигини аниқлаш мумкин. Шу сабабли, биз бу вазифалар доирасини аниқ таърифламоқчимиз ва бунда таққослаш ва чегаралаш учун КҲТБЮ ўқитувчисининг вазифалари доирасини ҳам кўриб чиқишни мўлжаллаганмиз. Инструктор ва КҲТБЮ ўқитувчилари «икки ёқлама квалификация»га эга бўладилар. 20 Бу ерда бир томондан улар «экспертлар» бўлиши керак бўлган махсус соҳадаги қобилиятлар ва кўникмалари кўриб чиқиладики. Бундай ҳолатда «мутахассислик» квалификацияси деб номланувчи квалификация кўзда тутилади. Унинг қобилият ва кўникмаларининг иккинчи соҳаси «Касб-ҳунар таълим педагогикаси» билим соҳасига киради. Бу ерда «педагогик квалификация» кўзда тутилади. Мутахассислик ва педагогик квалификациялар инструктор ва ўқитувчининг «икки ёқлама квалификацияси»ни ташкил этади. Уларга ўхшаш муносабатда «компетенция» тушунчаси қўлланилади. Мутахассислик ва педагогик компетенциялар билан бир қаторда инструкторда шахсиятга оид ва ижтимоий компетенциялар ҳам бўлиши кутилади. Бу компетенциялар қуйидагиларни ўз ичига олади: ўзини тутиши, ўқувчилар билан муносабати, ўқитиш усули, ташкилотчилик қобилияти, одамлар билан муомаласи ва бошқалар. ўқитувчининг вазифалари доирасини таърифлаш осон бўлсада, инструкторнинг компетенциясига қандай вазифалар ҳақиқатдан киришини аниқлаш қийинроқ. Биз буни кенг комплекс шаклда тасвирлашга ҳаракат қиламиз. Биз бу таърифни идеал ҳолатда, яъни катта бир устахонада ишлаётган, ҳам амалий ҳам назарий билимларни ўқитаётган инструкторнинг вазифалари доирасидан ажратиб оламиз. Бу инструктор ўқувчиларни кузатиш учун жавобгар ва (давлат томонидан жорий қилинган) режалаш тириш ҳужжатлари асосида, энг асосийси «КУРРИКУЛУМ» (КУРИККУЛУМ), яъни таълимнинг режа-дастурлар тўплами деб номланган режа асосида ўқитишни олиб боради. ўқув тадбирларни назария ва амалиётга бўлиш қоида бўйича шундай бўладики, таълимга ажратилган вақтдан 20% назарияга ва 80% амалиётга ажратилади. Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling