Мустақил таълимни ташкил қилиш


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/13
Sana16.06.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1518768
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
mustaqil talimni tashkil qilish metodikasi

2.2. Мукаммал ҳаракат модели 
1. Маълумот йиѓиш
3. Ќарор ќабул ќилиш 
6. Хулоса чиќариш
2. Режа тузиш
4. Амалга ошириш
5. Текшириш



Мукаммал ҳаракат модели – мустақил касбий ҳаракатланиш модели 
деб ҳам аталган модель – таъриф сифатида касбий-техникавий соҳада 
учрайдиган кўплаб иш фаолиятларига мос келади. Масалан, мақсад 
куринарли, ўлчанарли натижалардан иборат бўлган ҳолларда. Бу модель бир 
касбий ҳаракатни 6-та алоҳида ҳаракат босқичларига бўлади.
Мукаммал ҳаракатни амалга оширилишининг ўзи Ўрганиш билан тенг 
деб ҳисобланади. Педагогик муаммо шундан иборатки, ҳар бир алоҳида 
босқич бўйича бир стратегияни танлаш керакки, ўқувчи ҳам ҳаёлида (ҳаёлда 
синов сифатида ҳаракатни бажариш), ҳам унгида мукаммал ҳаракатларни 
бажариши таминланиши керак.
Йўналтирувчи текст усули бу муаммони шундай ҳал қилади: бу усул 
ҳаёлда бажариладиган жараёнларни деярли ташкарига чиқаради. Яъни, 
одатда фақат ҳаёлда бўлиб утадиган нарсалар, бу усул бўйича ёзилиши ёки 
овоз чиқариб айтилиши керак.
Шунинг учун бу ерда бир-неча тескари алоқа жараёнлари мавжуд 
(процессы обратной связи).
«Маълумот йиғиш» (1), «Режалаштириш» (2), «Амалга ошириш» (4) ва 
«Текшириш» (5) босқичларини ўқувчи дейярли бутунлай узт ёки кичиқ 
гуруҳларда бажариши мумкин. «қарор кабул қилиш» (3) ва «Хулоса 
чиқариш» (6) босқичларида эришилган натижалар эса ўқитувчи ёки 
инструктор билан батафсил муҳокама қилиниши керак.
ўқув жараёнини бундай босқичларга булиниши ўқувчиларни иложи 
борича кўпроқ мустақил Ўрганишга туртки беради. ўқувчиларга «Маълумот 
йиғиш ва Режалаштириш» босқичларида ёзма ҳужжатлар, масалан техник 
чизмалар, жадваллар, эслатмалар, йўриқномалар ёки ўқитувчи ўзи тузган 
ҳужжатлар берилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Бундай ҳужжатлар мустақил 
Ўрганиш жараёнини жуда яхши кучайтиради.
Инструктор ва ўқувчиларнинг узини тутиши бу усулни қўллашда аниқ 
шаклланади: Инструктор ўқув жараёнида модератор ролини ўйнайди, яъни у 
ҳар бир босқич учун керакли маълумот материалларини тайёрлайди ва 
ўқувчиларга мустақил Маълумот йиғишда ёрдам бериб туради. У 
ўқувчиларни аниқ мақсадга каратилган иш-ҳаракат қилишига туртки беради, 
укувчининг прогрессини назорат қилади ва ўқувчилар билан биргаликда 
Ўрганишдаги нуқсонларни бартараф этиш йўллари ҳақида ўйлайди.
ўқувчи эса ўз таълимининг фаол қатнашчиси бўлиб қолади. Энди у 
фақат тингловчи эмас, балки бажариладиган топшириқ учун керакли барча 
маълумотларни йиғади, ўз иш тартибини ва керакли вақтни ўзи 
режалаштиради ва қолаверса ўз иш натижасини ўзи баҳолайди. Буларни 
ҳаммасини ўқувчи битта ўзи қилиши мумкин ёки бошқа ўқувчилар билан 
биргаликда бажариши мумкин, бу эса мақсадга ниҳоятда мувофиқ бўлади.
ўқувчилар шундай роль ўйнашлари ва ўзларини шундай тутишлари 
«пойдевор квалификациялар» деб аталган кобилиятлар ривожланишига жуда 
ҳам катта ёрдам беради, яъни мустақил Ўрганиш, мулокот тузиш, командада 
ишлаш ва энг муҳими ўз натижаларини ўзи баҳолаш ва иш-ҳаракатларини 



режалаштириш каби кобилиятларини ривожлантиради. Йўналтирувчи текст 
усули доирасидаги ҳаракатлар қуйидаги тарзда амалга ошади: 
 
Дидактик принциплар. ўқув-назарий ва дидактик тажриба 
асосида гап қуйидаги ориентирлар ҳақида кетади: 

ўрганиш/ўзлаштириш жараёнининг асосини иложи борича мустақил 
бажариладиган ёки ҳаёлда амалга ошириладиган иш-ҳаракатлар ташкил 
қилади. (иш-ҳаракат орқали ўрганиш), 

иш-ҳаракатлар ўқувчилар томонидан иложи борича мустақил 
равишда режалаштирилиши, амалга оширилиши, текширилиши ва, зарур 
бўлса, тўғриланиши ва ниҳоят баҳоланиши лозим, 

иш-ҳаракатлар шуни ривожлантириши керакки, ўқувчилар ўз касб-
ҳунарларида асли ҳаётда учрайдиган ҳолатни унинг яхлитлигида 
тушунишлари, яъни ушбу иш-ҳаракатлар ўзига теҳник, меҳнат ҳафсизлиги, 
ҳуқуқий, экологик, ижтимоий аспектлар каби саволларни қамраб олишлари 
лозим, 

иш-ҳаракатлар ўқувчиларнинг билим-тажрибасига интеграция 
бўлиши ва уларнинг ижтимоий таъсирлари жиҳатидан эътиборга 
олинишлари лозим.
Бу усулда инструктор анъанавий инструктажлар ўтказмаса ҳам, у 
инструктажсимон ҳаракатлар қилади. Асосий урғу доим ўқувчиларнинг 
мустақил инструктажига берилади. Фақат муаммолар пайдо бўлган пайтда 
Инструктор ўқувчиларга керакли билим-кўникмаларни ўргатиш мақсадида 
инструктаж ўтказиш ёки ўтказмаслик ҳақида қарор қабул қилиши мумкин.
1-чи босқич:
Маълумот йиғиш. Бу босқичда ўқувчилар ўзлари 
ўзларига инструктаж беришлари ҳақида гап кетяпти. Инструктор бунинг 
учун керакли барча манбаларни уларга бериб қўяди, яъни техник чизмалар, 
дарсликлар, техник жадваллар, формулярлар ҳамда махсус саволлар 
варағини беради. Саволлар варағида ўқувчиларга маълумотларни қандай 
қилиб қадамба-қадам йиғиш саволлар шаклида кўрсатилади.
Бу саволлар «йўналтирувчи саволлар» деб аталади. Йўналтирувчи 
саволлар асосида ҳар қандай маълумот манбасидан «йўналтирувчи текст» 
тузилиши мумкин. ўқувчилар уларга берилган ҳужжатлар асосида барча 
керакли маълумотларни иложи борича мустақил равишда йиғиб олишади; 
улар буни якка тартибда ёки гуруҳларда қилишлари мумкин. (Мўлжал: 
мустақил ўрганиш усуллари ва ҳамкорлик, мулоқот қобилиятлари 
Йўналтирувчи саволларга жавоблар – бу иш топшириғини бажариш 
учун керак бўлган маълумотлар тўпламидир. Агар бу жараёнда муаммолар 
юзага келса, инструктор инструктажсимон ҳаракатларни амалга ошириб, 
ўқувчиларни муаммо ечими сари олиб боради. Фақат ниҳоятда катта 
қийинчиликлар пайдо бўлсагина, масалан ўқувчиларда тегишли дастлабки 
билимлар даражаси жуда паст бўлса ёки ўқувчилар текстлар билан ишлашга 
ҳали яхши ўрганмаган бўлишса, инструктор муаммо ечимини ўзи айтиб 
беради.
2-чи босқич: 
Режалаштириш. ўқувчилар йўналтирувчи саволларга 
жавоб беришни давом этишади. Лекин энди улар иш босқичларини 



режалаштиришга тегишли саволлар бўлиб, ўқувчилар иш топшириғини ҳал 
қилишга қаратилган ўзларининг иш босқичларини режалаштирадилар. 
Бунинг учун улар иш режаси формулярини тўлдиришади. (Мўлжал: 
муаммоларни ечиш қобилияти, олдиндан нима қилишни ўйлаб чиқиш 
қобилияти, ўзаро алоқаларни эътиборга олиб ўйлаш қобилияти)
3-чи босқич: 
қарор қабул қилиш. ўқувчилар ўз ечимини гуруҳ ва 
инструктор олдида тақдим (презентация) қилишади. Кўпинча бу ҳолда ҳар 
хил ечимлар юзага келади. Шунинг учун ўқувчилар инструктор билан 
биргаликда қандай йўл энг унумли ва ҳамма ўқувчилар қандай кетма-
кетликда ишлаши кераклиги ҳақида қарор қабул қилишади. Инструктор 
ушбу бахсда ҳам фақат ёрдам бериб туради ва маслаҳатчи сифатида 
қатнашади холос. (Мўлжал: ўз фикрини ифодалаш (аргументация) 
қобилияти, объективлиқ, мулоқот қобилияти, қарор қабул қилиш қобилияти) 
4-чи босқич: 
Амалга ошириш. ўқувчилар ўз иш топшириқларини 
якка тартибда ёки гуруҳларда бажаришади, 3-чи босқич даврида келишиб 
олинган иш режасига мувофиқ. Бу тарзда улар амалий кўникмаларни 
ўзлаштиришади. (Мўлжал: аниқлиқ (бехатолиқ), систематик ишлаш
пухталиқ, чидамлиқ) 
5-чи босқич: 
Текшириш. Иш тугагандан кейин ҳар бир ўқувчи ўз 
ишини ўзи текширади ва «Баҳолаш варағи»ни тўлдиради. Бу «Баҳолаш 
варағи» ҳам одатда бир формуляр бўлади. Бу ерда у сифат критерийларини 
норма ва асли ҳолат билан таққослашни ўрганади. (Мўлжал: ўз ўзини 
баҳолаш, шахсий дисциплина, ишонарлилиқ). Инструктор контроль пайтида 
баъзи бир натижаларни текшириш билан чекланса ҳам бўлаверади.
Лекин контрольни бошқа ўқувчилар ҳам амалга ошириши мумкин ва 
шу билан улар текширишни ўрганишади. 
6-чи босқич: 
Якуний суҳбат. ҳамма ўқувчилар тайёр бўлганидан 
сўнг, инструктор якуний суҳбатни ўтказади ва шу суҳбатда у ҳамманинг 
натижаларини баҳолайди ва келажақда иш пайтида нимага эътибор бериш 
кераклигини айтади.
(Мўлжал: ўз ўзини баҳолаш, бошқаларни баҳолаш, сифатга 
маъсулиятли муносабат, ўз ўзини танқидлаш) 
Инструктор ўзининг назорат протоколлари асосида ўзининг шахсий 
фикр-мулоҳазасини билдиради.
Йўналтирувчи текст усулининг моҳияти шундаки, ўқувчилар иложи 
борича ўзилари ўрганиши лозим, шу сабабли дидактик ва машқ материаллар 
шундай тузилиши керакки, улар мустақил ўрганишни ривожлантириши 
лозим.
Одатда амалиётда қўлланилаётган дидакатик ва машқ материаллар (4 
поғона усули билан қиёсланг) йўналтирувчи текст усулини қўллашда 
ишлатилиши мумкин, лекин уларни қўшимчалар, асосан йўналтирувчи 
саволлар ва махсус тайёрланган формулярлар ёрдамида мукаммалаштириш 
лозим.



Энг аввало амалиётда учрайдиган топшириқлар орасидан бунга 
ярайдиган ўқув топшириқлар топилиши лозим. Сўнг бу топшириқлар ичида 
пойдевор 
квалификациялар 
соҳасидан 
олинган 
ўқув 
мақсадлар 
режалаштирилиши 
лозим. 
Агар 
масалан 
ҳамкорлик 
қобилияти 
ривожлантирилиши кўзда тутилган бўлса, топшириқлар ташкилий жиҳатдан 
шундай қўйилиши керакки, командалар тузилиши ва шу орқали мулоқотга 
эхтиёж пайдо бўлиши керак. Чунки бу топшириқларни ўқувчилар фақат бир 
бири билан келишиб олган ҳолдагина бажара олишлари мумкин.
Лекин бу топшириқлар аниқ белгиланган бўлиши керак, яъни уларни 
ўқув нуқтаи назардан унумли бажариш мумкин бўлиши ҳамда ҳажми ва 
қийинлиги жиҳатидан белгиланган ўқув мазмунларга жавоб бериши керак.
Шунинг учун ҳар хил вазиятга мос йўналтирувчи текстлар ишлаб 
чиқариш мумкин:
буюртма ва буюртма турига асосланган йўналтирувчи текст

коробка передачни монтаж қилиш
махсулот ёки лойиҳага асосланган йўналтирувчи текст - пайвандлаш 
ускунасини
ишлаб чиқиш
фаолиятга асосланган йўналтирувчи текст
-
резьба очиш
корхона бўлинмаларига мос йўналтирувчи текст 
-
бухгалтерия 
иш ўрнига мос йўналтирувчи текст 
- тижорат таклифларни
ишлаб чиқиш
бўйича иш ўрни
Квалификация (малака) тушунчаси киритилиши билан Германияда 
қуйидаги нарса белгилаб қўйилди: «ўқувчига у малакали касбий фаолиятни 
амалга ошириши учун керакли қобилиятлар ўргатилиши лозим, шу жумладан 
мустақил равишда режалаштириш, амалга ошириш ва текшириш 
қобилиятлари. Бу қобилиятлар ўргатилганлиги имтиҳонларда ҳам 
тасдиқланиши лозим». (Касб-ҳунар таълими низомларидан цитата) 
Бу талабдан келиб чиққан хулоса шуки, баҳолашда қўшимча равишда 
шахсиятга оид қобилиятлар, масалан режалаштириш қобилияти, қарор қабул 
қилиш қобилияти ва бошқа шу каби қобилиятлар, яъни «пойдевор 
квалификациялар» ёки «устивор квалификациялар» деб аталган қобилиятлар 
ҳам баҳоланиши лозим. Бу дегани, ўқувчи бирор иш топшириғига ёзма 
равишда тайёргарликкўриши, иш режасини тузиши ва ишни бажариш 
пайтида ўзини тутиши ҳамда ўз ўзини баҳолаши ҳам баҳоланади.
Бундай баҳолар учун махсус «Назорат варағи» ва «Контроль варағи» 
ишлаб чиқилади ва улар ёрдамида ўқувчига якуний баҳо қуйилади. 
Амалий кўникмаларни баҳолаш билан биргаликда ўзини тутиш 
тарзлари ҳам баҳоланиши мумкин. 

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling