Мустақил таълимни ташкил қилиш
Download 0.63 Mb. Pdf ko'rish
|
mustaqil talimni tashkil qilish metodikasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Баҳолаш критерийлари шундай бўлиши мумкин
10 2. Мустақил таълим режасини тузиш, уни тайёрлашни ўрганиш. Мустақил таълимни олиб бориш бўйича, мавзулар, уларнинг режаси, шакллари, маърузалар, рефератлар, давр-суҳбатлари, библиографиялар тузиш ва бошқалар . Назарий дарсдан яхшироқ равишда, бу ҳолда эффектив ўқув мақсадларга эришиш мумкин. Баҳолаш критерийлари шундай бўлиши мумкин: - ўқувчининг ишга муносабати - диққат-эътибори ва концентрацияси - иш жараёнларини тушуниши - меҳнатда тартиблиги ва систематик равишда ҳаракат қилиши - кучанишга тайёрлиги - унумли иш тарзи ва ҳоказо. Баҳолаш критерийларини танлаш учун қуйидагича ҳаракат қилиш тавсия этилади: 1.Таълимнинг бошланишида - иштиққ - ақл-заковат - мотивация - чидамлиқ - диққат-эътибор - концентрация 2.Таълимнинг кечроқ даврларида - шахсий жавобгарликасосида иш- ҳаракат - ишни бажариш пайтида пухталиқ - ўзига нисбатан танқидли контроль - мақсадга қаратилган иш-ҳаракат Киши ҳақидаги «биринчи таъсурот» энг муҳим таъсуротдир деган фикр кўп учрайди. Лекин ана шу «биринчи таъсурот» кўзга кўринмас баъзи факторларга асосланган бўлади: - маълум белгили кишиларга нисбатан салбий фикрда бўлиш - инструкторнинг бошидан кечганлари, масалан баҳоланадиган ўқувчи унга кимнидир эслатаётгани. Биринчи таъсуротлар эртами-кечми бари бир тасдиқланади деган гап псиҳологияга асосланган ва ,,ўзи ўзини рўёбга чиқарадиган башорат» деб аталади. Баҳоловчи шахс к кўпинча ўзининг биринчи таъсуротини тасдиқлайдиган барча нарсани қайд қилади-ю, бу таъсуротни тасдиқламайдиган нарсаларга эса одатда эътибор бермайди. ўзини оқлаган баҳолаш инструментлари: - эркин тарздаги баҳолаш (оғзаки ёки ёзма равишда) - белгиланган тарзда баҳолаш (формуляр) 11 Бу ҳолда қуйидаги классификация усуллари қўлланади: - рақамлар шкаласи асосида, баллар асосида баҳолаш каби - оғзаки баҳолаш шкаласи, яъни ўзини тутиш тарзларининг қисқа оғзаки таърифлари берилади - оғзаки таърифлар рўйхат шаклида берилади, тегишли таърифлар тагига чизиб қуйилади. ўқувчи ва Инструктор иш жараёнини ва натижаларини биргаликда якуний суҳбат давомида таҳлил қилишади (асл кўрсатгичларни норма кўрсатгичлари билан таққослаш; норма кўрсатгичларига эриша олмаганлик сабаларини аниқлаш. Кейинги сафар нималар яхшироқ қилиниши лозим?). Бунинг учун Инструктор «Назорат протоколи» ҳамда «ҳулосалар протоколи»дан фойдаланади. Касб-ҳунар таълими педагогикаси - педагогиканинг бир бўлими бўлиб, у таълим псиҳологияси, тарбия псиҳологияси, социология ва меҳнатшунослик билан узвий боғлиқдир. Бугунги кунда унга саноат, ишлаб чиқариш ва меҳнат педагогикасининг махсус саволлари қарашлидир. Касб-ҳунар таълими педагогикасининг бўлимлари жуда кенг. Бу бўлимлар умумий касб-ҳунар таълими педагогикасининг асосларини ва асосий саволларини, касб-ҳунар мактаб таълими педагогикаси, меҳнат педагогикаси, касб-ҳунар таълими қиесий педагогикаси, ҳунар йўналиши дидактикаси, мутахассисликни қайта тиклаш (реабилитация), шунингдек учинчи дунё мамлакатларидаги касб-ҳунар таълимининг асосий масалаларини ўз ичига қамраб олган. Бундан ташқари, улар касб-ҳунар тарбиясининг ижтимоий-психилогик шарт-шароитларини, касб-ҳунар таълими назариясини, шунингдек, касб- ҳунар таълими ҳуқуқини ҳам қамраб олган. (қиёсланг: «Касб-ҳунар таълими педагогикасига кириш", Андреас Шелтен) Инглиз тилида сўзлашувчи мамлакатларда «Едукатионал Течнологй» (таълим техникаси) деб номланган ўхшаш фан мавжуд, аммо унинг мазмунида ҳеч қандай бевосита ўхшашлик йўқ. Бу фанда ҳам шундай мавзулар берилган: масалан, «аудио-визуал воситалар», «ўқув жараёни», «таълим методлари ва стратегияси», «баҳолаш техникаси» ва бошқалар. «Таълим техникаси» - бутун ўқитиш ва ўқиш жараёнини ишлаб чиқиш, ўтказиш ва баҳолашнинг систематик йўли бўлиб, у мақсадга 12 эришишга йўналтирилган бўлиб, инсонлар ўрганиш қобилияти ва инсонлар ўртасидаги мулоқот тўғрисидаги тадқиқотлар натижасига ва таълим жараёнини янада самарали ташкиллаш учун жонли ва жонсиз ресурслар билан шуғулланишга асосланган." (Коммиссион оф Инструктионал Течнологй (Таълим техникасининг комиссияси), АҚШ). «Дидактика» тушунчаси (грекча «дидаскеин») «ўқитиш ва ўқиш назарияси» деган маънони билдиради. Дидактика назарий ва инструктаж ўтказишнинг мақсади, мазмуни, метод ва шарт-шароитларини белгилайди. Дидактика инструктор ва техник ўқитувчига тўғри педагогик муносабат тўғрисидаги билимларни беради. Кейинчалик эса гап “нимани ва нима учун ўқитиш керак?” ва «қайси тарзда ва нималар ёрдамида ўқитиш керак?" мавзулари орасидаги муносабат тўғрисида боради. Бунда қуйидаги саволлар асосий роль ўйнайди: ўқиш ва ўқитиш жараёнида қандай мақсадларга эришилиши лозим? қандай мазмунларни ўқитмоқ керак? қандай дастлабки шарт-шароитларга эътиборни қаратмоқ лозим? ўқитиш жараёниннинг қандай шаклини режалаштирмоқ керак? ҳар қандай шароитда ҳам қуйидагиларга эътиборни қаратмоқ даркор: ўқувчилар қандай билимлар захирасига эга? Таълим берувчи шахсларга қандай талаблар қўйилади? «Нима?» ва «нима учун?» деган саволларга жавоб ўқиш мақсадлари асосида белгиланади. Шундай қилиб «нима?» деган савол назарий ва амалий дарслардаги мавзулар ва мазмунларни англатади. Бундай шароитда энг асосийси мазмун ҳисобланади. «Махсус дидактика» дидактика ва бирор аниқ йўналишдаги фаннинг махсус мазмуни ўртасида алоқа ўрнатишга ҳаракат қилади. Махсус дидактикада эътибор ўқув амалиётининг махсус муаммоларига қаратилади. «Техник чизмалар» соҳасининг махсус дидактикаси «Математика» соҳасининг махсус дидактикасидан маълум деталлар орқали ажралиб туриши керак. Дидактика ва методика (услубиёт) бир-бири билан узвий боғлиқ. Методика деганда илмий усуллар ҳақидаги фан тушунилади. Бу фан дидактининг бир бўлимидир. Дидактика «нима» ва «нима учун» ўқитиш керак деган саволлар билан шуғулланса, у билан узвий боғлиқ ҳолда методика эса «қайси тарзда» ва «нималар ёрдамида» ўқитиш масалалари билан шуғулланади. Бунда амалий усуллар тизими махсус соҳанинг мазмунига боғлиқлигини ҳисобга олиш зарур. Бошқача қилиб айтганда, ўқитиш методикаси – бу турли хил йўллар ва усуллар тизими бўлиб, белгиланган мақсадларга ўқув-дидактик 13 материалларидан фойдаланган ҳолда эришиш мақсадида назарий дарс ва инструктаж пайтида қўлланади. Дидактика ва методика бир медальнинг икки томонидир; «Нима учун ва нима», яъни дидактика «қайси тарзда ва нималар ёрдамида», яъни, методикани белгилайди. Мисол учун, назарий дарс ўқитувчиси «математика» дарсида бошқача усулларни қўллайди, устахонада «Энига йўниш» (продольная обточка) мавзуси бўйича инструктаж бераётган инструктор эса бошқача усулларни қўллайди. Иккала ҳол ҳам назарий билимларни бериш жараёнларидир. Яъни яққол кўриниб турибдики, уларнинг мақсад, мазмун, қўлланган усуллари ҳамда ўқув-дидактик материаллари ва қўлланадиган баҳолаш усуллари бир биридан фарқланади. Дидактик принциплар назарий дарс ва инструктаж мазмунлари, усули ва ташкилига тегишлидир. Дидактик принциплар ўқитиш ва ўқиш жараёнида қоидалар сифатида қўлланиш учун ишлаб чиқилган. Уларни ҳар доим ҳам бир биридан аниқ ажратиб бўлмайди. қуйидаги принциплар қандайдир тушунчалар эмас, балки ўқитиш ва ўқиш вазиятларини самарали ташкил қилиш бўйича қоидалар бўлиб, касб-ҳунар таълими амалиётининг тажрибасига асосланган. ўқувчи ўзи ҳаракат қилган пайтда энг яхши ўрганади ва ўзлаштиради. Шунинг учун ўқув вазияти шундай ташкил қилиниши керакки, ўқувчи бир-неча иш-ҳаракатлар қилиши керак бўлсин. ўқувчилар ҳар бир дарсда унумли равишда фаол бўлиши лозим, чунки ўзи ниманидир қилаётган пайтда ўқувчи бу нарсани онглироқ равишда ўзлаштиради ва бу билим хотирасида чуқурроқ ўрнашиб қолади. Бунинг натижасида ўқувчилар билимларни яхшироқ ва чуқурроқ ўзлаштиради ва эслаб қолади ҳамда уларнинг қизиқиши ортади. Баъзи бир квалификацияларга эса, масалан мустақиллик ва индивидуал равишда ўрганиш каби қобилиятларга фақат шу тарзда эришиш мумкин холос. Бунинг учун, албатта, инструктор ёки ўқитувчи жуда яхши услубий қобилиятларга ва кўникмаларга эга бўлиши керак. Нима ўқитилаётган ёки ўқилаётган бўлса ҳам, бу нарса албатта амалиётга тааллуқли бўлиши шарт. Бу ўқувчиларнинг ўқишга иштиқғини кучайтиради, чунки улар касб-ҳунар амалиётида ҳақиқатдан ҳам қўлланиладиган билимларни ўрганаётганликларини билади. Назарий билимлар доим касб-ҳунар амалиёти билан боғланиши лозим. Амалий таълим ҳам ўз навбатида назарий билимларга асосланган бўлиши керак. Машғулот жараёнида ўқувчиларнинг индивидуал ўрганиш- ўзлаштиришини кучайтириш учун ўқув материалини ўзлаштириш пайтида иложи борича кўпроқ сезги органлари ишга солиниши керак. Билимларни иложи борича кўргазмали ва реал ҳаётга яқин қилиб тақдим қилиш - бир томондан тилнинг тушунарлилигини ва таълим жараёнида аудио-визуал воситалардан фойдаланишни талаб қилса, иккинчи томондан, у бевосита иш ҳолатида ва реал объектларда ўқитишни талаб қилади. Дарс жараёнида билимларни кўргазмали берилса, ўқувчилар бу билимларни ўзлаштиришлари 14 осонлашади ва ўқув жараёни янада қизиқарли бўлади. Реал объектларда ўқитиш доим энг биринчи ўринда туриши керак. ўқув материалининг мазмуни шундай танланган ва тузилган бўлиши керакки, ўқувчилар уни ўзларининг аввалги билимлари билан боғлай олишлари ва уни тушунишда қийналмаслиги лозим. Яъни ўқув материалининг мазмуни, шунингдек ўқитувчи ва инструкторнинг тили ва фикрларини ифодалаш усули ўқувчининг билим савиясига мос келиши лозим, аммо ўқитувчи илмий тилдаги терминлардан фойдаланмаслиги керак дегани эмас. (каранг: «Таълимнинг асосий коидалари") ўқитувчи ёки инструктор ўқув материалининг мазмунини тушунтириш учун ҳар доим яхши намуналарни танлашга ҳаракат қилиши керак. Яхши модел, амалиётдан типик мисоллар, яхши ҳамда ёмон махсулотлар ҳам кутилган даражадаги натижанинг сифати қандай бўлиши ёки бўлмаслигини аниқ кўрсатади. Берилаётган билимларни ўргатиш учун бу билимлар керакли миқдоргача қисқартитилиши лозим. ўқув материалининг ҳажми жуда катталиги сабабли, ундан айнан касб-ҳунар вазифаларини бажариш учун керакли қисмлар танлаб олиниши керак. Комплекс (умумий) ва мураккаб топшириқлар доимо дидактик равишда осонлаштирилиши лозим, лекин маъноси ўзгармаслиги шарт. Шунинг учун, агар фақат бошланғич билимлар керак бўлса, ўқув материалини иложи борича оддийроқ тушунтиришга ва ниҳоятда кўп ва кенг ўқув материали билан ўқувчини қийнамасликка ҳаракат қилиш керак. Тажрибали ўқитувчи мураккаб нарсаларни осон сўзлар билан тушунтира олади. ўқув материали шундай танланиши керакки, у ҳақиқий ва илмий жиҳатдан аниқ тасдиқланган ёки илмий тадқиқотлар асосида синалган бўлиши керак, шунингдек, фаннинг янги ютуқлари ва кашфиётларини ўзида акс эттириши лозим. ўқитувчининг тахминига ёки субъектив фикрига асосланган материал қўлланмаслиги керак. ўқитувчи ўргатган билимлар албатта назарий тасдиқланган ва амалда синалган бўлиши шарт. ўқитувчи ўргатган билимларни ўқувчилар амалда кўллай билишлари керак. Шунинг учун ҳам бу билимлар кўлланарли ва амалий вазиятда синалган бўлиши зарур. Бундай амалий вазиятлар ўқитувчи томонидан (эксперимент, тажриба… асосида) яратилиши лозим. Киши кўрган, эшитган ёки қилган нарсалар тез унутилиши мумкин. Шу сабабли албатта машқлар ўтказиш ва муаммо ҳамда саволлар ечимини топиш зарур. ўқишдаги муваффақият баҳоланиши ва тан олиниши керак. Бу ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида доимий ўзаро алоқа бўлишини талаб қилади, натижалар эса махсус «Баҳолаш варақлари»да қайд қилиниши керак. Маълумки, дидактик принциплари билан бир қаторда ўқитишнинг Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling