Мустақил таълимни ташкил қилиш
Download 0.63 Mb. Pdf ko'rish
|
mustaqil talimni tashkil qilish metodikasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дидактик харакатлар Дидактик харакатлар: тайёргарлик кўриш - ўтказиш – бахолаш
- Укишни ќандай шароитда ўтказиш керак Ќандай мазмунларда ўќитиш керак Кимлар ўќитади
- Кимлар
асосий қоидалари ҳам бор.
15 Улар, умуман олганда, ўқитувчи фаолиятининг йўл-йўриғи сифатида хизмат қилади, алоҳида олганда эса тушунарлилиқ принципини қўллаб- қувватлайди. Дидактик харакатлар Дидактик харакатлар: тайёргарлик кўриш - ўтказиш – бахолаш - Натижалар кандай ба ћоланади ? Укишни кандай ташкил килиш керак? Укишни ќандай шароитда ўтказиш керак? Ќандай мазмунларда ўќитиш керак Кимлар ўќитади? Кимларни ўќитиш керак? Ќандай маќсадларга эришиш керак Ќайси усуллар ёрдамида ўќитиш керак 16 ўқитишнинг асосий қоидалари: Тушунарлидан тушунарсизга Яқиндан узоққа Осондан қийинга Аниқдан мавҳумга Умумийдан хусусийга Умумлаштирилгандан яккага Дидактик хатти-ҳаракатлар деганда, биз ўқитувчининг таълим жараёнини дидактика ва методика билимларини қўллаш орқали ташкиллаштириш хатти-ҳаракатларини тушунамиз. Улар ўзаро боғлиқ ва айланма ҳаракатда амалга ошадиган ўқитиш тадбирлари моделига асосланган. Яъни улар машғулот жарарёнида ёки иш ўрнида ўқитувчи томонидан мунтазам равишда такрорланадиган тадбирларни билдиради. Улар бирор жараённинг барча элементларини қамраб олади, мисол учун аниқ бир назарий дарсни ёки инструктажни ўтказиш учун «Тайёргарликкўриш- ўтказиш-Баҳолаш» каби ҳаракатлар керак. Дидактик хатти-ҳаракатлар қуйидаги саволлар билан узвий боғланган: 1. Кимлар ўқитади? 2. Кимларни ўқитиш керак? 3. ўқитиш оркали қандай мақсадларга эришиш керак? 4. Мақсадларга эришиш учун қандай мазмунларни ўқитиш керак? 5. Назарий ёки амалий дарсда қайси усуллар ёрдамида ўқитиш керак? 6. Назарий ёки амалий дарс қандай шароитда ўтказиш керак? 7. ўқишни қандай ташкил қилиш керак? 8. Кўзланган мақсадга эришишни текшириш учун натижалар қандай баҳоланади? Назарий билимларни ўқитиш бўйича қуйидаги дидактик хатти- ҳаракатларни кўрсатиш мумкин: 1. Назарий дарс ёки инструктажга оид дастлабки шарт-шароитлар ва тайёргарликни баҳолаш 2. ўқув мақсад ва ўқув мазмунларни белгилаш 3. Назарий дарс ва инструктаж режаларини ишлаб чиқиш 4. ўқув-дидактик материалларни тайёрлаш 5. Назарий дарс ва инструктажларни ўтказиш 6. Назарий билимларни баҳолаш Дидактик хатти-ҳаракатлар амалий қобилиятлар ва кўникмаларни ўқитиш соҳасида тегишли босқичларга бўлиниши мумкин. Бу ерда бизга «Мукаммал касбий ҳаракат модели» маълум. Унинг 6 босқичи эса Германия таълим тизимида «Йўналтирувчи текст усули» номи билан айтилади. Бу 6 босқични ўқувчилар ҳар бир амалий иш-ҳаракатни 17 бажариш учун мустақил амалга оширишлари керак, фақат (керак бўлганда) инструкторнинг раҳбарлигида: 1. Маълумот йиғиш ўқувчи берилган иш топшириғини таҳлил қилади ва керакли ҳамма маълумотларни мустақил равишда йиғади. 2. Режа тузиш ўқувчи мустақил равишда барча керакли иш босқичларидан иборат иш режасини тузади 3. қарор қабул қилиш ўқувчи ўқитувчи билан биргаликда иш режасини амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилади. 4. Амалга ошириш ўқувчи иш режаси асосида ишни мустақил бажаради 5. Текшириш ўқувчи иш натижасини мустақил текширади ва «Баҳолаш варағи»ни тўлдиради 6. Хулоса чиқариш ўқувчи ва ўқитувчи биргаликда иш жараёнини, шунингдек, иш натижаларини таҳлил қилади ва хулоса чиқаради. Инструктор ва ўқитувчининг турли хил топшириқларидан унинг типик топшириқларини ажратиш мумкин. Улар таълимга қарашли фаолият билан ўзаро боғлиқ. ўзаро боғлиқ билимлар, стратегия, техника ва тадбирлардан иборат бундай тузилишни (структурани) биз «фаолият соҳаси» деб номлаймиз. Аммо буни ўқитувчи ёки инструкторнинг юқорида кўрсатилган дидактик хатти-ҳаракатлар билан адаштириш мумкин эмас, чунки дидактик хатти-ҳаракатлар айнан назарий дарс ёки инструктажларнинг цикли билан боғлиқдир. Фаолият соҳаси кўпроқ нарсани ўз ичига олади. Фаолият соҳаларини белгилашнинг мақсади - ўқитувчи ва инструкторнинг турли хил топшириқларидан типик топшириқларини ажратиш ва таърифлаш. Бундай фаолият соҳаси турли топшириқлар миқдорини ўз ичига олиши мумкин, яъни у кенг ҳам тор ҳам бўлиши мумкин. Албатта, фаолият соҳаси ўз ичига дидактик хатти-ҳаракатларни қамраб олган, лекин бу ҳаракатлар унинг фақат бир қисмини ташкил қилади. Семинарнинг кейинги бўлимларда ўқув материали фаолият соҳаларга бўлинган. Биз фаолият соҳаларини кенг кўламли қилиб туздик ва улардан мазмунларни тузиш асоси сифатида фойдаландик. Нега деганда, бу шакл билимларни амалиётга якин равишда ўқитишни осонлаштиради. Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling