Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?


Эрон ва ундаги вайронкор ҳаракатлар


Download 1.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/151
Sana18.03.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1283289
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   151
Bog'liq
2 5253746005265875139

Эрон ва ундаги вайронкор ҳаракатлар: 
Маданиятлашган дунёга ҳукмронлик 
қилишни Рум билан бўлишиб олган Форсликлар 
ҳақида тўхталадиган бўлсак эски майдон дунёга 


танилган энг буюк бузғунчиларнинг фаолият 
юритишлари учун эди. Узоқ замонлардан буён 
бу ерда ахлоқ асослари тебраниб қолган эди. 
Мўътадил иқлим аҳллари ҳаром ва мамқут иш 
эканлигини эътироф этган насаб жиҳатидан 
никоҳи ҳаром қилинган аёлларни никоҳига 
олиш-олмаслик борасида ихтилоф ва 
тортишувлар давом этар эди. Ҳатто милодий 
бешинчи асрнинг охирларида ҳукмронлик 
қилган Яздажирд II ўзининг қизига уйланиб 
кейин ўлдирган. Олтинчи асрда подшоҳлик 
қилган Баҳром Чўпин ўзининг синглисига 
уйланган бўлган.
Даниядаги Копенгаген университетининг шарқ 
тиллари ўқитувчиси, Эрон тарихи мутахассиси 
Профессор Артур Кристенсен ўзининг 
“Сосонийлар даврида Эрон” китобида шундай 
ёзади: 
“Сосонийлар даврига замондош бўлган 
тарихчилардан Jathias ва бошқалар 
эронликларнинг никоҳи ҳаром қилинган 
аёлларга уйланиш одатлари бўлганлигини 
тасдиқлайди. Сосонийлар даврининг тарихида 
бундай никоҳнинг кўплаб мисоллари мавжуд. 


Баҳром Чўпин ва Чуштсеплар насроний 
бўлишларидан олдин маҳрамларига 
уйланишган. Бундай никоҳ эронликлар учун 
гуноҳ саналмаган. Аксинча Аллоҳга яқин 
қиладиган эзгу амаллардан бири ҳисобланган. 
Эҳтимол хитойлик сайёҳ Хитуэн Цанг: 
“Эронликлар ҳеч қандай чекловларсиз 
уйланадилар”, деганида ана шу никоҳга ишора 
қилган бўлса ажаб эмас”.
Милодий учинчи асрда Моний пайдо бўлди. У
ўлкада ҳукмрон бўлган шаҳватпарастликка 
қарши чиқиб, кишининг табиатига тўғри 
келмайдиган қабиҳ бир ишни инкор қилиш 
учун, унинг тасаввуридаги нур ва зулмат 
ўртасидаги кураш натижасида пайдо бўлган эди. 
Шунинг учун у ана шу дунёдаги ёмонликларга 
чек қўйиш мақсадида уйланмасдан яшашга 
чақирди. Нурнинг зулмат билан қўшилиши 
ундан қутулиш керак бўлган ёмонликдир дея 
эълон қилиб наслни қирқишлик билан нурга 
зулматнинг устидан ғалаба қилишига ёрдам 
бериш учун никоҳни ҳаром қилди. 276 милодий 
санада бу одам дунёни хароб қилишга 
чақирмоқда, шунинг учун ўзи истаган мақсадга 


эришишдан олдин унинг ўзини вайрон этишдан 
бошлаш керак деб Баҳром уни қатл этдиради. 
Аммо унинг таълимоти унинг ўлими билан 
тўхтаб қолмади. Аксинча Ислом ғалаба қилган 
даврдан кейин ҳам сақланиб қолди.
Кейин Монийнинг зарарли таълимотларидан 
487 милодийда туғилган Маздакнинг 
чақириқлари остида янгича кўринишда пайдо 
бўлди. Маздак барча одамлар тенгдирлар, 
уларнинг ўрталарида тафовут йўқ, шундай 
бўлгач улар тенг бўлиб яшамоқлари лозим, 
уларнинг ўрталарида тафовут бўлиши мумкин 
эмас, дея эълон қилди. Молу давлат нафслар 
тарафидан қаттиқ ҳимоя қилинадиган ва 
сақланадиган нарсалардан бўлгани учун ҳам 
Маздак айнан ана шу нарсада ҳамма тенг ва 
шерик бўлишлари керак дер эди. 
Шаҳристоний шундай дейди: “У (яъни, Маздак) 
хотинларнинг ва молу давлат борасида одамлар 
худди сув, олов ва овқатда шерик бўлганларига 
ўхшаб уларда ҳам тенг шерик бўладиганга 
чиқарди”. (ал-Милал ван-Ниҳал) 
Ушбу чақириқ ёшлар, бадавлат кишилар ва 
ишратга берилганларга ёқиб тушди. Шунингдек 


шоҳнинг саройидагиларга ҳам мақбул 
келганидан шоҳ Қубод уни ўз ҳимоясига олди ва 
унинг тарқалиши фоллашиши учун ҳамда уни 
қўллаш учун ёрдам беришга бошлади. Ҳатто 
Эрон унинг таъсирида ахлоқ томонидан 
тартибсизлик ва шаҳватларнинг туғёнига ғарқ 
бўлиб кетди. Табарий ёзадилар: “Пасткашлар 
буни ўзларига фарз қилиб олдилар ва буни 
ғанимат билиб Маздак ҳамда унинг 
тарафдорлари сафига қўшилиб улар билан 
елкама-елка турдилар. Бас одамлар уларга 
қизиқиб қолдилар ва уларнинг ишлари кучайиб 
ҳатто одамларнинг уйларига кирадиган, ўзини 
ҳимоя қила олмайдиганларнинг уй-жойини, 
хотини ва молу давлатини тортиб оладиган 
бўлдилар. Қубодни бу ишни маъқуллашга 
мажбур қилдилар ва бўлмаса уни шоҳликдан 
ағдариш билан қўрқитдилар. Бир оз ўтмай туриб 
киши ўзининг боласини, бола эса отаси 
кимлигини билмайдиган ва ҳеч нарсасиз 
қоладиган бўлиб қолди...”. Кейин давом этиб 
шундай дейди: “Қубод уларни қўллаб қувватлаб 
турган вақтида улар учун энг яхши подшоҳ 
бўлиб қолди. Аммо мамлакат тартибсизлик ва 


инқирозга ғарқ бўлиб қолди”. 

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling