тарихда мисли кўрилмаган нодонликнинг,
мажусийлик ва
ижтимоий адолатсизликнинг
аренасига айланиб қолган бўлган.
Араблар: улардаги хусусият ва иқтидор:
Араблар тўғрисида гап келганда шуни айтиш
мумкинки улар жоҳилият даврида дунёдаги
барча халқлар ва элатлар орасида ўзларига хос
бўлган тарзда ахлоқ одоб ва иқтидорлари билан
бошқалардан ажралиб турганлар.
Шулардан
фасоҳат ила сўзлаш, кучли нотиқлик санъати,
озодликка бўлган муҳаббат, ўз қадрини билиш,
мардлик ва шижоат, эътиқод йўлидага
ғайратлари, тиниқ гапиришлари,
хотиранинг
кучли ва аниқлиги, тенгликка бўлган истак,
ирода, вафо ва омонатдорлик кабиларни айтиб
ўтиш мумкин.
Аммо улар ҳам кейинги асрларда – пайғамбар ва
набийлар замонидан узоқлашганлари, ярим
оролларида қамалиб қолиб
ота боболарининг
динини қаттиқ тутишлари, қаттиқ диний
таназзул ва бошқа халқларда камдан кам
учрайдиган аҳмоқона мажусийлик кабиларда ўз
халқларига тақлид қилишлари, ахлоқ – одоб
борасида ва
ижтимоий томонлардан
ҳасталиклари сабабли ахлоқи тубанлашган,
жамияти бузуқ, жоҳилият ҳаётидаги энг ёмон
хусусиятларни ўз ичига
олган ва динларнинг
яхши томонларидан олисда бўлганликлари
билан мусибатландилар.
Do'stlaringiz bilan baham: